← Назад
Решение #2845539 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФК | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 891 символов
*********-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида,
судья ёрдамчиси ******нинг котиблигида, *******нинг иштирокида,
************ манфаатида жавобгар ******дан ****** сўм асосий қарз ва
****** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч
туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
****** (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) ****** (бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида, Урганч туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан ****** сўм асосий қарз ва ****** сўм
пеня ундиришни сўраган.
Палата ўз даъво аризасида ишни палата вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг
вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан палата ва жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво аризаси билан
судга мурожаат қилинганидан кейин жавобгар томонидан ****** сўм асосий
қарз тўланганлигини билдириб, суддан даъво талабининг қолган ****** сўм
пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра
даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя
қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддаси асосан, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
14 январда 567-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга дори ва
тиббий маҳсулотлар етказиб берилган.
Шартноманинг 4.5-бандида, етказиб бериладиган маҳсулотлар учун
олдиндан 30 фоиз тўлов амалга ошириш, қолган 70 фоизни маҳсулот олинган
кундан эътиборан 30 банк иш куни ичида тўловлар амалга оширилиши
тартиби белгиланган.
Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан
тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида ****** сўм
кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорликни тўлаб беришни сўраб, даъвогарнинг жавобгарга
юборган огоҳлантириш хати жавобгар томонидан ижросиз ва жавобсиз
қолдирилган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулот етказиб берилганлиги
ҳолати тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактура,
ишончнома ва судда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Бироқ, даъвогар томонидан суд мажлисида тақдим қилинган таққослаш
далолатномасига кўра, жавобгарнинг ****** ҳолатига қарздорлиги мавжуд
эмаслиги маълум бўлди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг асосий қарз суммасини ундириш
талабини рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 5.3.1-бандига асосан ****** сўм
пеня ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Шартноманинг 5.3.1-бандида, сотиб олувчи олинган маҳсулот учун ўз
вақтида тўлов амалга оширмаса етказиб берувчига тўланмаган сумманинг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни
қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш
ҳуқуқига эга.
Шунга кўра, суд даъвонинг кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланган
пеня ундириш талабини кўриб чиқиб, ушбу талабни асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар ўз вақтида асосий қарзни ундириш чораларини кўрмасдан,
пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня
суммасини камайтириб, жавобгардан ****** сўм пеня ундиришни, пенянинг
қолган қисмини рад қилишни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвони қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм пеня ундиришни, даъво
талабини қолган қисмини рад қилишни, суд харажатларини тўлиқ ҳажмда
жавобгар зиммасига юклашни, судга даъво ариза берилганда даъвогар
томонидан тўлаб чиқилган ****** сўм почта харажатини жавобгардан
даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига
****** сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 129, 170, 176-179, 180моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******дан даъвогар ****** фойдасига ****** сўм пеня ва
****** сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******