Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2004-2501/4353 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья XAMIDOV SHERALI ZARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Nurull r de rket Ответчик / Подсудимый Нурмуҳаммад Афруз Нур
Source ID 55135a96-4935-4836-b4a6-d7634a765209 Claim ID PDF Hash f0581affb1c80699... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 72-моддаси тисодий процессуал кодекси 72 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛ В ҚАРОРИ Қоракўл туман **** йил 18 ноябрь Қоракўл туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, **** котибилигида, жавобгар вакили **** (ишончнома асосида)нинг иштирокида даъвогар “Nurull r de rket” масъулияти чекланган жамияти суд (тугатиш) бошқарувчиси Рўзиев Фармонтош Нарзуллаевич жавобгар "Нурмуҳаммад Афруз Нур" фермер хўжалигига нисбатан **** этган даъво аризасини кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Nurull r de rket” масъулияти чекланган жамияти суд (тугатиш) бошқарувчиси Рўзиев Фармонтош Нарзуллаевич судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "Нурмуҳаммад Афруз Нур" фермер хўжалигидан 5.****.**** сўм дебитор қарздорлигини ундиришни сўраган.Ишни кўриш **** ва жойи тўғрисида огоҳлантирилган даъвогар вакили суд муҳокамасига келмади.Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****-моддасига асосан ишни даъвогар иштирокисиз мавжуд ҳужжатларга асосланиб кўришни лозим топди.Суд **** иштирок этган жавобгар вакили даъво талабини тан олмасдан, шартнома мавжуд эмаслигини, ишга илова қилинган ҳисоб-фактура эса унинг ҳисобчиси томонидан рухсатсиз тасдиқлаганлигини билдириб даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради.Суд, низо моҳияти юзасидан иш ҳужжатларини атрофлича муҳокама этиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди.Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида шартнома тузилмаган ва тарафлар ўртасида 5.****.**** сўмлик биолабаратория хизмати кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-фактура тасдиқланган.Ўзбекистон ****ҳкамасининг 14.08.**** йилдаги ****-сонли Қарори иккинчи иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 63-банди, учинчи хатбошига кўра, **** амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ****-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтирилаётган ҳолатларни исботлаши керак.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 72-моддасида қонунчиликга мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. шбу ҳолатда иш учун аҳамиятли бўлган ва тарафлар ўртасида тузилган деб кўрсатилган хизматлар кўрсатиш шартномаси мавжуд эмас ва даъвогар вакиллари ишни кўриш чоғида тарафлар ўртасида имзоланган шартномани судга **** эта олишмади.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****-моддаси еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб **** этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган ****, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво **** этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.Баён этилганларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни, олдиндан тўланган почта **** даъвогар зиммасида қолдиришни ва еспублика бюджетига ****.**** сўм давлат божи ундиришни лозим топди.Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон РеспубликасиИқтисодий процессуал кодексининг ****, ****, ****, ****-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и : Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.Олдиндан тўлаб чиқилган почта **** даъвогар зиммасида қолдирилсин.Даъвогар “Nurull r de rket” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига ****.**** сўм давлат божи ундирилсин.Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро **** берилсин.Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради.Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ўн кунлик муддатда шу суд орқали Бухоро вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест келтириши мумкин.Судья ****