← Назад
Решение #2845543 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 732 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси ИПК | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 138 | — | law |
Текст решения
12 789 символов
4-1902-2502/8084-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шеробод тумани
2025 йил 18 ноябрь
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, тарафлар
вакиллари иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида жавобгар “***” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан жами 25 016 551 сўм кредит қарздорлигини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар ***
(бундан буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан жами 25
016 551 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган тарафлар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз
келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги ҳамда даъвогар вакили томонидан судга
илтимоснома билан мурожаат қилиниб, унда ишни даъвогар вакили
иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд, ишда тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига
кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига
кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига
кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни
амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини
тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил
23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади)
15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган
ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида
қўллаши лозим деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Иш ҳужжатларига кўра, *** билан “***” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида
28.12.2018 йилда тузилган 343/2018-сонли кредит шартномасига асосан
174 (бир юз етмиш тўрт) ой муддатга, йиллик 1 (бир) фоиз устама тўлаш шарти
билан Ангор тумани, Баҳор маҳалласида “Нодавлат мактабгача таълим
муассасасини ташкил қилиш” мақсадида жами 1 000 000 000 (бир миллиард)
сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шунингдек, *** билан “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида
06.02.2020 йилда тузилган 25/2020-сонли кредит шартномасига асосан 174 (бир
юз етмиш тўрт) ой муддатга, 30 (ўттиз) ойлик имтиёзли давр билан йиллик 1
(бир) фоиз устама тўлаш шарти билан 1-босқичда 1 000 000 000 (бир миллиард)
сўм миқдорида кредит йўналиши очмаган ҳолда узоқ муддатли ажратилган
кредит
маблағига,
2-босқичда 162 (бир юз олтмиш икки) ой муддатга, 18 (ўн саккиз) ойлик
имтиёзли давр билан йиллик 1 (бир) фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан
133 250 000 (бир юз ўттиз уч миллион икки юз эллик минг) сўм миқдорида
нодавлат мактабгача таълим муассасасини қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш
ишларини якунлаш учун қўшимча кредит маблағи ажратилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига асосан даъвогар
томонидан жавобгарга кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги
сабабли, Палата даъвогар манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг
3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда —
кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб
чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган
муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз
олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш
мажбуриятини ўз ичига олади.
ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки
ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул
маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош
тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс
ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик
учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак.
Даъво аризасида қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан
жавобгарга юборилган 05.08.2025 йилдаги 02/1-3693/09-сонли талабнома
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий баратараф
этилмаганлиги кўрсатилган бўлсада, бироқ ишдаги ҳужжатлар ҳамда суд
муҳокамасида аниқланишича даъво аризада ундирилиши сўралган жами
25 016 551 сўм кредит қарздорлик бўйича жавобгар томонидан тарафлар
ўртасида 28.12.2018 йилда тузилган 343/2018-сонли кредит шартномаси бўйича
асосий қарздорлик бўйича 05.11.2025 йилда 8 674 239 сўм, кредит фоиз
қарздорлигидан 05.11.2025 йилда 381 775 сўм ва 663 044 сўм, пеня
қарздорлигидан (27.10.2025 йилдан 17.11.2025 йилгача жами) 290 481 сўм
миқдорида ҳамда тарафлар ўртасида 06.02.2020 йилда тузилган 25/2020-сонли
кредит шартномаси бўйича асосий қарз суммасидан 05.11.2025 йилда 1 020 476
сўм, 05.11.2025 йилда 275 528 сўм ва 78 842 сўм, муддати ўтган фоиз (пеня)
қарздорлик учун (27.10.2025 йилдан 17.11.2025 йилгача жами 241 845) сўм
тўловлар даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилганидан сўнг
ихтиёрий тўлаб берилганлиги ва бу ҳолатлар даъвогар томонидан судга тақдим
этилган 18.11.2025 йилдаги 02/5-1103/19-сонли маълумотнома билан ўз
тасдиғини топганлиги аниқланди.
Шу сабабли, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъво
аризасида ундирилиши сўралган жами 25 016 551 сўм кредит қарздорлик
суммасининг жавобгар томонидан тарафлар ўртасида 28.12.2018 йилда
тузилган 343/2018-сонли кредит шартномаси бўйича асосий қарздорлик бўйича
05.11.2025 йилда 8 674 239 сўм, кредит фоиз қарздорлигидан 05.11.2025 йилда
381 775 сўм ва 663 044 сўм, пеня қарздорлигидан (27.10.2025 йилдан 17.11.2025
йилгача жами) 290 481 сўм миқдорида ҳамда тарафлар ўртасида 06.02.2020
йилда тузилган 25/2020-сонли кредит шартномаси бўйича асосий қарз
суммасидан 05.11.2025 йилда 1 020 476 сўм, 05.11.2025 йилда 275 528 сўм ва
78 842 сўм, муддати ўтган фоиз (пеня) қарздорлик учун (27.10.2025 йилдан
17.11.2025 йилгача жами 241 845) сўм тўловлар даъвогар томонидан судга
даъво аризаси киритилганидан сўнг ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга
олишни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига қолган тарафлар ўртасида
28.12.2018 йилда тузилган 343/2018-сонли кредит шартномаси бўйича
10 679 675 сўм муддати ўтган кредит асосий қарздорлигини, 906 182 сўм
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ҳамда тарафлар ўртасида 06.02.2020
йилда тузилган 25/2020-сонли кредит шартномаси бўйича 1 686 583 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарздорлигини, 355 357 сўм муддати ўтган кредит
фоиз қарздорлигини ва 27 552 сўм пеняни, жами 13 655 349 сўм муддати ўтган
кредит қарздорлигини ундиришни белгилашни ҳамда даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти вакили судга иштирок
этмади ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни,
шунингдек банк олдидаги қолган тарафлар ўртасида 28.12.2018 йилда тузилган
343/2018-сонли кредит шартномаси бўйича 10 679 675 сўм муддати ўтган
кредит асосий қарздорлиги, 906 182 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлиги ҳамда тарафлар ўртасида 06.02.2020 йилда тузилган 25/2020-сонли
кредит шартномаси бўйича 1 686 583 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарздорлиги, 355 357 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги ва 27 552 сўм
пеня, жами 13 655 349 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги тўлаб
берилганлиги тўғрисидаги далилларни судга тақдим этмади.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра,
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра суд, иш бўйича суд харажатларини ундиришни муҳокама
қилиб, даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлигини инобатга
олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 500 331,02 сўм давлат божини ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд
ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар,
мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236,327,333,732,744-моддалари,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал кодексининг 68,118,128,170,176-179,180,186-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар ***
фойдасига тарафлар ўртасида 28.12.2018 йилда тузилган 343/2018-сонли кредит
шартномаси бўйича 10 679 675 сўм муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги,
906 182 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги ҳамда тарафлар ўртасида
06.02.2020 йилда тузилган 25/2020-сонли кредит шартномаси бўйича 1 686 583
сўм муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги, 355 357 сўм муддати ўтган
кредит фоиз қарздорлиги ва 27 552 сўм пеня, жами 13 655 349 сўм муддати
ўтган кредит қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин.
Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси бюджетига 500 331,02 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан
бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Р.Жаббаров