Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/8672 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья LATIPOV USMON YAXSHIBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 247b3135-bb07-42ed-be68-bc825ed9d884 Claim ID PDF Hash c9c9aa9e696deccc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 53-моддаси онуннинг 53 law
онуннинг 55-моддаси онуннинг 55 law
онунининг 54-моддаси онуни 54 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
нинг 68-моддаси нинг 68 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/8672-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Чироқчи тумани 2025 йил 18 ноябрь Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида, судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, аризачи вакили Ш.Шомилов (ишончнома асосида), жавобгар адвокати О.Исламов (ишончнома ва ордер асосида)лар иштирокида, аризачи Хххнинг жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган аризаси бўйича ишни суд биносида, видеоконфренцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: аризачи Ххх (бундан буён матнда - аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади)дан 82.400.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили аризада келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларсиз, яъни тегишли хулоса олмасдан фаолиятни амалга оширганлигини, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “летцензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб таомиллари тўғрисидаги” ЎРҚ-701-сон Қонуннинг 4-иловаси 2-бўлими 39-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида жарима қўлланилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили 82.400.000 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги талаб Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди томонидан кўриб чиқилганлигини, жарима миқдори суд томонидан 6.180.000 сўмга камайтирилганлигини билдириб, даъво талабини рад этишни сўради. Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб, муҳокама қилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, ариза талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, аризачининг 2025 йил 2 августдаги 18-2-18/279сонли буйруғига асосан жавобгарнинг объектида ёқилғи-энергия ресурсларини ишлаб чиқариш (қазиб олиш), қайта ишлаш, узатиш (ташиш), тақсимлаш, истеъмол қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши устидан текшириш ўтказилган. Текшириш якуни бўйича 2025 йил 4 август куни 18-2-18//279-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Унда аниқланишича, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти қарашли АЁҚШ томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорига билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартибтаомиллари тўғрисида ягона НИЗОМ”нинг 4-иловаси талабига биноан яъни, “автомобилларга ёнилғи қўйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси” олиниши 1 белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу қарор талаблари бажарилмаган. Аризачи томонидан 2021 йил 14 июлдаги қарор билан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “летцензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб таомиллари тўғрисидаги” ЎРҚ-701-сон Қонуннинг 4-иловаси 2-бўлим 38-бандига асосан жавобгарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида жарима солинган. Қонуннинг 53-моддасига кўра, жарима солиш учун асос бўлган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган кундан эътиборан беш иш куни ичида ваколатли орган жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилади. Жарима солиш тўғрисидаги қарор ваколатли органнинг биринчи раҳбари (унинг ўрнини босувчи шахс) томонидан имзоланади ва бир иш куни ичида ҳуқуқбузарга юборилади. Қонуннинг 55-моддасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган ҳамда лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки хабарнома юбориш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилинган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарнинг ўз фаолиятини қонунчилик ҳамда лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари талаблари ва шартларига мувофиқ амалга ошириши учун зарур шароитлар яратилади ҳамда ёрдам кўрсатилади. Қонунининг 54-моддаси биринчи қисмига кўра, жарималар миқдорлари амалга ошириладиган фаолиятнинг (ҳаракатларнинг) ҳар бир тури бўйича хавф даражаси ҳамда муддатдан келиб чиққан ҳолда ушбу Қонуннинг 4-иловасида белгиланади. Қонун 4-иловаси 2 бўлимининг 39-бандида, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз, яъни тегишли хулоса олмасдан фаолиятни (ҳаракатнги) амалга оширганлиги боис, учун юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида жарима солиниши белгиланган. Жавобгарни жаримага солиш ҳақидаги қарор бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган. Қўлланилган жарима жавобгар томонидан ихтиёрий муддатда тўланмаганлиги сабабли аризачи жаримани ундириш ҳақида судга мурожаат қилган. Қонуннинг 56-моддасига кўра, ҳуқуқбузар томонидан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланмаган тақдирда, ваколатли орган жаримани ундириш тўғрисидаги аризани судга белгиланган тартибда беш иш куни ичида киритади. Суднинг жаримани ундириш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарорини ижро этиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Суд аризачининг 2025 йил 7 августдаги 223-сонли жарима солиш тўғрисидаги қарорини ўрганиб чиқиб, мазкур қарор чиқарилган вақтда БҲМ 375.000 сўм бўлганлиги сабабли жарима суммасини ҳисоб-китоб қилиб, (375.000 х 200) = 75.000.000 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантириб, қолган 7.400.000 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. 2 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда - ИПК деб юритилади)нинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд жавобгарнинг 82.400.000 сўм миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги талаби Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди томонидан кўриб чиқилганлиги, ушбу жарима миқдори суд томонидан 6.180.000 сўмга камайтирилганлиги важи билан келишмайди. Сабаби, Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 ноябрдаги сўров хатига Жиноят ишлари бўйича Косон туман судининг жавоб хати билан 2025 йил 4 сентябрдаги 3-1809-2502/1515-сонли қарорга асосан жамият раҳбари Исламова Салима Қалкановна Ўзбекистон Республикаси МЖтК 165моддасининг 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга БҲМнинг 15 баравари миқдорида, яъни 6.180.000 сўм жарима жазоси тайинланганлиги ва мазкур қарорга нисбатан шикоят қилинмаганлиги ҳамда қонуний кучда эканлиги маълум қилинган. Ушбу маъмурий жарима жазо тайинланган суд қарорида жавобгар раҳбари И.Исламова айбига иқрорлиги ушбу ҳолат қайта такрорламаслиги ҳақида кўрсатув берган. ИПКнинг 73-моддаси 3-қисмида Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “летцензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб таомиллари тўғрисидаги” ЎРҚ-701-сон Қонуннинг 48-моддасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари соҳасидаги ваколатларни амалга ошириш учун судга давлат божи тўламасдан аризалар бериш назарда тутилган. ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 3 Юқоридагиларга кўра, суд аризачининг аризасини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан аризачи фойдасига 75.000.000 сўм жарима, олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, Республика бюджетига эса 1.500.000 сўм давлат божи ҳамда иш видеоконференсалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Ариза талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан; аризачи Ххх фойдасига 75.000.000 сўм жарима, 41.200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 1.500.000 сўм давлат божи; Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати; аризачи Ххх ҳисобидан республика бюджетига 148.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ариза талабининг қолган қисми қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан белгиланган тартибда кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья У.Латипов 4