← Назад
Решение #2845575 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/4883-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 18 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Бахтиёров
(ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган
жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “Ххх g` ll ” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчиси
(бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх g` ll ” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 3.727.332.348 сўм дебитор
қарзни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада
келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида ўзаро тузилган
шартномага асосан жами 15.396.454.062 сўмлик пул маблағлари жавобгар
ҳисобига ўтказилганлигини, жавобгар томонидан қисман пул маблағлари
қайтарилиб, менерал ўғит маҳсулотини етказиб бергандан сўнг 11.669.121.714
сўм инобатга олиниб, қолган 3.727.332.348 сўм қарздорлик суд кунига қадар ҳам
тўлаб берилмаганлигини билдириб, қарздорлик солиштирма далолатнома билан
тасдиқланишини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган жавобгар ишни кўриш вақти ва
жойи тўғрисида телефон орқали хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига
келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, низо юзасидан даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатларга кўра,
даъвогар томонидан жами 15.396.454.062 сўмлик пул маблағлари жавобгар
ҳисобига ўтказиб берилган бўлиб, жавобгар томонидан менерал ўғит
маҳсулотини етказиб берганлиги ҳамда қисман тўловлар амалга оширилгандан
11.669.121.714 сўмлик мажбуриятлар бажарилгандан сўнг қолган 3.727.332.348
сўмлик мажбуриятлар бажарилмасдан қолган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабномаси юборган
бўлса-да, аммо жавобгар ушбу талабномани оқибатсиз қолдирган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, палата даъвогарнинг манфаатида
қарздорликни ундиришни сўраб судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли.
1
Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг
қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят
қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш,
ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан
ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши, 237-моддасига кўра мажбуриятларни бажаришдан
бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Мазкур асосий қарздорлик электрон тасдиқланган ҳисоб-фактуралар,
солиштирма-далолатнома ва ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топган.
Шу боисдан, суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
2
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан
даъвогар
фойдасига
3.727.332.348
сўм
асосий
қарз,
41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 74.546.646 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 327, 437моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179, 186,
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххх g` ll ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
“Ххх” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 3.727.332.348 сўм асосий қарз,
41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 74.546.646 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
3