← Назад
Решение #2845589 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| ФКнинг | 111 | — | law | |
| ра ФК | 539 | — | law | |
| Судларнинг эътибори ФК | 539 | — | law | |
| илмаслик ФК | 112 | — | law | |
| Бунда ФК | 114 | — | law | |
| тказилмаганлиги боис ФК | 112 | — | law | |
| ра ФК | 112 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
32 328 символов
****-сонли иқтисодий иш
Судья: ****
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шовот тумани
****
Шовот туманлараро иқтисодий суди, судья **** раислигида, судья
ёрдамчиси ****нинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “****” давлат
муассасасининг жавобгар “****” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
2025 йил ****да тузилган ****-сонли ер участкасини ижарага олиш
шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш ҳамда **** сўм асосий қарз,
**** сўм пеня, жами **** сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ****, даъвогар вакили **** (2025 йил ****даги
****-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили **** (2025 йил
****даги ****-сонли ишончнома ва ордер асосида)ларнинг иштирокида,
суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“****” давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб ҳам
юритилади) Шовот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “****” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
жавобгар деб ҳам юритилади)га нисбатан у билан 2025 йил ****да тузилган
****-сонли ер участкасини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш ҳамда ундан **** сўм асосий қарз, **** сўм пеня, жами
**** сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил ****даги ажрими билан **** низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс (бундан буён
матнда учинчи шахс деб юритилади) сифатида ишга жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
судга ёзма фикр тақдим қилиб, даъво аризасида ва ёзма фикрида келтирилган
важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2025 йил ****да тузилган
****-сонли ер участкасини ижарага олиш шартномаси тузилганлиги,
шартномага асосан жавобгар **** туманида жойлашган технопарк ҳудудидан
**** гектар ер участкасини ижарага олиб, шартномада белгиланган
мақсадларда фойдаланиши ва ижарага берувчига ижара тўловини тўлаб бориши
белгиланганлиги, шартномага асосан ер участкаси жавобгарга инвестиция
лойиҳасини амалга ошириш учун берилганлиги, шартноманинг 4.4.3-бандида
жавобгар ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан қонунда
белгиланган тартибда ва муддатда ўз ҳисобидан ўтказиш мажбуриятини
олганлиги, бироқ шартнома шу кунга қадар давлат давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлиги, жавобгар шартнома шартларини бузганлиги, инвестиция
битимини тузмаганлиги, ижара тўловини тўламаганлиги, шартноманинг
3.1-бандига асосан ижарага берилаётган ер участкаси учун 2025 йил
31 декабрга қадар бўлган давр учун ижара тўлови миқдори 1 гектар учун
йиллик **** сўмни ташкил қилиши белгиланганлиги, 2025 йил **** ҳолатига
жавобгарнинг 2025 йил учун йиллик ижара тўлови 1 гектар учун қарздорлиги
**** сўм, 2025 йил ****-сонли ерни ижарага олиш ҳуқуқини олиш тўловини
бўлиб-бўлиб амалга ошириш тўғрисидаги шартномага асосан қарздорлиги ****
сўм, жами **** сўм қарздорлиги мавжудлиги, мажбурият ўз вақтида
бажарилмаганлиги учун ****-сонли ер участкасини ижарага олиш шартномаси
бўйича **** сўм пеня, ****-сонли ерни ижарага олиш ҳуқуқини олиш тўловини
бўлиб-бўлиб амалга ошириш тўғрисидаги шартнома бўйича **** сўм пеня,
жами **** сўм пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво ариза талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларига эътироз билдириб,
тарафлар ўртасидаги 2025 йил ****да тузилган ****-сонли ер участкасини
ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги, шунга кўра
ушбу шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланиши, шунга кўра
уни бекор қилиш талаб этилмаслиги, шу боис даъвонинг шартномани бекор
қилиш талаби ҳамда ушбу шартнома бўйича ижара тўлови ва пеня ундириш
талаблари рад этилиши лозимлиги, шунингдек ****-сонли ерни ижарага олиш
ҳуқуқини олиш тўловини бўлиб-бўлиб амалга ошириш тўғрисидаги шартнома
тузилишига электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома асос
бўлганлиги, ушбу баённоманинг ғолибга юклатилган мажбуриятлар ва
қўшимча шартлар қисмида агарда аукцион ғолиби томонидан белгиланган
муддатда буюртмачи билан бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида шартнома имзоланса
ва/ёки шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад этилса (тўлов ўз вақтида
амалга оширилмаса) аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ўз кучини
йўқотган деб ҳисобланиши кўрсатиб ўтилганлиги, шунга кўра жавобгар
томонидан тўлов ўз вақтида амалга оширилмагандан сўнг аукцион натижалари
тўғрисидаги баённома ўз кучини йўқотганлиги, даъвогар олдида **** сўм қарзи
мавжуд эмаслиги, даъвогарнинг **** сўм асосий қарз ва пеня ундириш
тўғрисидаги даъво талаблари ҳам асоссизлигини билдириб, даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида прокурор катта ёрдамчиси даъвонинг **** сўм ижара
ҳақидан бўлган қарздорликни ундириш талабини қаноатлантириш, даъвони
қолган ер участкасини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор
қилиш, **** сўм асосий қарз ва **** сўм пеня ундириш талабларини рад қилиш
тўғрисидаги фикрини билдирди.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
этилган учинчи шахс **** суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Учинчи шахс вакили А.Жуманиёзов жорий йилнинг 30 октябрь куни
ўтказилган суд мажлисида иштирок этиб, тарафлар ўртасида 2025 йил ****да
тузилган
****-сонли ер участкасини ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатидан
ўтказилмаганлигини маълум қилиб, кейинги суд мажлисларида қатнаша
олмаслигини билдириб, ишни унинг иштирокисиз қонуний кўриб чиқишни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмида иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб
чиқиб, суд низони унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг вакилларининг тушунтиришини
ҳамда прокурор катта ёрдамчисининг фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Аниқланишича, ****нинг 2024 йил ****даги мажлиси кун тартибида
**** ҳамда унинг фаолиятига оид ташкилий масалалар кўриб чиқилган ва 109сон Баёни қабул қилинган бўлиб, унда **** технопаркини зарур инфратузилма
билан таъминлаш ва фаолиятини ривожлантириш доир бир қатор ишлар амалга
оширилганлиги, хусусан 1 ва 2-иловалар билан тасдиқланган лойиҳалар
доирасида
ажратиладиган
ер
майдонлари
Технопарк
томонидан
“E- uksi n” электрон савдоларига жойлаштирилиб, ғолиблар аниқланганлиги
қайд этилган. ****-сон Баёнига 2-иловада **** технопаркини Хоразм вилояти
ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари манзили рўйхатига
кўра “****” масъулияти чекланган жамияти трансформаторлар ва кучланиш
қурилмалари ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини лойиҳа ташаббускори
эканлиги, лойиҳа қиймати **** минг АҚШ долларини ташкил қилиши,
лойиҳани амалга ошириш муддати **** йил декабрь ойи, талаб этиладиган ер
майдони 1 гектар эканлиги белгиланган.
Даъвогар томонидан **** маҳалласи, **** майдони электрон онлайнаукционга чиқарилган. “El ktr n nl n- uksi nl rni t shkil tish” АЖ томонидан
аукцион объекти буюртмачи юборган буюртма асосида аукционга чиқарилган
ва 2025 йил ****да ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра
жавобгар аукцион ғолиби деб топилган ва 2025 йил ****да электрон онлайн
аукцион натижалари тўғрисидаги ****-сонли баённома расмийлаштирилган.
Унга кўра аукцион ғолиби бўлган жавобгар томонидан ер участкасида
белгиланган қурилиш мақсади даъвогар ҳудудида инвестиция буюртманомаси
ва унга илова қилинадиган
ҳужжатларни тасдиқлаш бўйича ****
йиғилишининг 109-сон баёнига
кўра трансформаторлар ва кучланиш
қурилмалари ишлаб чиқариш эканлиги, инвестицион мажбуриятларни бажариш
муддати 2025 йил ****, яратиладиган иш ўринлар 50 та, киритиладиган
инвестиция миқдори **** АҚШ доллари, ер участкасининг йиллик ижара
тўлови **** сўм қилиб кўрсатилган бўлиб, ушбу лойиҳани амалга ошириш
учун ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи **** сўмга сотиб олинган.
Шундан сўнг даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил ****да
****-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси
имзоланган бўлиб, унга кўра ижарага берувчи (даъвогар) Хоразм вилояти ****
туманида
жойлашган
****
технопарки
ҳудудидан
**** гектар ер участкасини ижарага топшириши, ижарага олувчи (жавобгар)
эса ер участкасини қабул қилиб олиб, уни ушбу шартномада назарда тутилган
мақсадларда фойдаланиш ва ижарага берувчига ижар тўловини тўлаб бориш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.4-бандида ер участкаси ижарага олувчига ****нинг
2024 йил ****даги ***-сонли йиғилиш баёни (қарори) билан тасдиқланган
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун берилиши, 2.1-бандида мазкур
шартнома тузилган пайтдан кучга кириши ва 30 йил давомида амал қилиши,
2.2-бандида ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш
шартнома асосида, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси
томонидан белгиланган тартибда электрон ахборот тизими орқали амалга
оширилиши, 4.4.3-бандида эса ижарага олувчи ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини давлат рўйхатидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатда ўз
ҳисобидан ўтказиш мажбуриятига эгалиги белгиланган.
Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил ****да
ерни ижарага олиш ҳуқуқини олиш тўловини бўлиб-бўлиб амалга ошириш
тўғрисида 01/****-сонли шартнома тузилган.
Жавобгар томонидан даъвогарга 2025 йил ****да ****-сонли хат билан
мурожаат қилиниб, жавобгар томонидан лойиҳани амалга ошириш учун етарли
маблағ бўлмаганлиги, молиявий қийинчиликлар бўлганлиги, аукционда
олинган ер майдонидан лойиҳани амалга ошириш имкони бўлмаганлиги
сабабли 2025 йил ****даги ****-сонли ва 2025 йил ****даги
01/****-сонли шартномаларни бекор қилишни сўраган.
Даъвогар эса жавобгарга 2025 йил 3 апрелда ****-сонли огоҳлантириш
хати билан мурожаат қилиб, жавобгардан лойиҳанинг тасдиқланган тармоқ
жадвалига мувофиқ амалга оширилиши юзасидан барча тегишли чораларни
кўришни ҳамда ижара тўловидан бўлган **** сўм қарздорликни тўлашни, акс
ҳолда у билан тузилган ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида тегишли
судга даъво аризаси, шунингдек технопарк иштирокчиси мақомидан маҳрум
қилиш тўғрисида Махсус комиссияга тақдимнома киритилиши тўғрисида
қатъий огоҳлантирган.
**** мажлисининг 2025 йил ****даги 56-сонли Баёни (қарори) билан
жавобгарнинг технопаркнинг Хоразм филиали ҳудудида трансформаторлар ва
кучланиш қурилмалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш таклифи
ташаббускорининг ўз ихтиёрига кўра воз кечилгани тўғрисидаги мурожаати
(****-сон) қаноатлантирилган.
Шундан сўнг даъвогар 2025 йил *****да ****-сонли таклиф хати
(хабарнома) билан жавобгарга ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида
қўшимча келишувни имзолашни таклиф қилган ҳамда ер ижара тўловидан
2025 йил **** ҳолатига бўлган жами ***** сўм қарздорликни 10 банк иш
кунида тўлашни сўраган (таклифга келишув лойиҳаси илова қилинган).
Бироқ, жавобгар томонидан огоҳлантириш ва таклиф хатлари жавобсиз ва
ижросиз қолдирилган. Шундан кейин, даъвогар мазкур даъво аризаси билан
судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид
қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар
етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига кўра, бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор
қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Даъвогар 2025 йил 13 августдаги таклифида жавобгарга ер ижара
шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш таклифини берган (таклифга
келишув лойиҳаси илова қилинган).
Ўзбекистон
Республикаси
Ер
кодексининг
24-моддасида
ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган.
Ишни кўриш жараёнида, тарафлар ўртасида 2025 йил ****да тузилган
****-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси давлат
рўйхатидан ўтказилмаганлиги ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат тарафларнинг ва
**** вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан
тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасида юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида чегаралар
белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва тавсифлари
тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин
вужудга келиши, 32-моддасида эса кўчмас мулк объектларига бўлган
ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма ер участкасига бўлган
ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши белгиланган.
ФКнинг 111-моддасида ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан
боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни
қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши кераклиги,
539-моддаси иккинчи қисмида эса кўчмас мулк ижараси шартномаси давлат
рўйхатидан ўтказилиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 4-бандига кўра ФКнинг
539-моддасига кўра, ижара шартномаси бир йилдан ортиқ муддатга
мўлжалланган бўлса, тарафлардан биронтаси юридик шахс бўлган ҳолларда эса
муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Шундан келиб чиқиб,
бундай тоифадаги ишларни кўришда судлар ҳар бир ҳолатда шартномани талаб
қилиб олишлари керак. Судларнинг эътибори ФК 539-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ, кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан
ўтказиш мажбурий эканлигига қаратилсин. Кўчмас мулк ижараси
шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг
112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг
114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг
оқибатлари қўлланилади.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Судларда ерга оид низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли
қарори 24-бандининг 3-5-хатбошида агар судга ер участкасига бўлган ҳуқуқни
бекор қилиш (ер ижара шартномасини бекор қилиш) талаби билан бирга ер
участкасини олиб қўйиш талаби қўйилган бўлса, ҳар икки талаб алоҳида
номулкий талаб ҳисобланиши лозимлиги, бу тоифадаги ишларни кўришда
судлар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжат (ҳоким
қарори, савдо баённомаси, шартномаси ва бошқалар) тегишли тартибда давлат
рўйхатидан ўтказилиб, ер участкасига бўлган ҳуқуқ юзага келганлигини
текширишлари лозимлиги, агар ер участкасига бўлган ҳуқуқни вужудга
келтирувчи ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилмаган бўлса, судлар ҳуқуқ юзага
келмаганлиги асоси билан ҳуқуқни бекор қилиш талабини рад этиб, ер
участкасини олиб қўйиш талабини қаноатлантириши лозимлиги тўғрисида
тушунтиришлар берилган.
ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра битимнинг нотариал шаклига
ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг
ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмайди.
ФК 113-моддаси моддасининг биринчи қисмида битим ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб
топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар,
ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим),
114-моддаси моддасининг биринчи қисмида эса ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмаслиги ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмаслиги
белгиланган.
Демак, тарафлар ўртасида 2025 йил ****да тузилган ****-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси шу кунга қадар давлат
рўйхатидан ўтказилмаганлиги боис ФК 112-моддасининг биринчи қисмида
белгиланганидек ушбу ижара шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас
ҳисобланади, шунга кўра уни бекор қилиш талаб этилмайди, шу боис
даъвонинг шартномани бекор қилиш талаби рад этилиши лозим.
Шунингдек даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида тузилган ижара
шартномасини бекор қилиш билан бир қаторда ушбу шартнома юзасидан
жавобгардан **** сўм асосий қарз ва **** сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат
рўйхатидан ўтказилмаганлиги, ФК 111, 539-моддаси талабларига риоя
қилинмаганлиги, шунга кўра ФК 112-моддасининг биринчи қисмига кўра
шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги, бундай ҳолда даъвогарнинг ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган шартнома юзасидан шартномани бекор қилиш, асосий қарз
ва пеня ундириш талаблари асоссизлигини инобатга олиб, даъвонинг
шартномани бекор қилиш ҳамда ушбу шартнома бўйича асосий қарз ва пеня
ундириш талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга даъвогар даъво аризасида 2025 йил 18 январдаги
****-сонли ерни ижарага олиш ҳуқуқини олиш тўловини бўлиб-бўлиб амалга
ошириш тўғрисидаги шартнома бўйича **** сўм асосий қарз ва
**** сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
ФК 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши, 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 256-моддасининг иккинчи қисмига кўра, бурчли тараф шартномада
белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган
муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган
тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини
бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган
зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФК 379-моддасига кўра, агар шартноманинг мазмунидан бошқача тартиб
англашилмаса, у ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин.
Шартнома кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилади. Ушбу
Кодексда ёки бошқа қонунда кўрсатилган ҳолларда ашёни ёки мулкий ҳуқуқни
сотиш тўғрисидаги шартномалар фақат кимошди савдоси ўтказиш йўли билан
тузилиши мумкин. Кимошди савдоси аукцион ёки танлов шаклида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган “E- uksi n” электрон савдо
платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда
ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб
юритилади)нинг 44-бандига кўра, лот қиймати аукцион ғолиби томонидан
қуйидагиларни инобатга олган ҳолда тўланади (савдо платформасида лот
қиймати тўлиқ тўланиши талаб этилмайдиган аукцион объектлари бундан
мустасно):
бир йўла тўлаш шарти билан сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг беш
минг бараваригача бўлганда, тўловларни ўн иш кунида, беш минг бараварига
тенг ёки ундан ортиқ бўлганда эса, тўловларни (иштирокчи томонидан
киритилган закалат сотиб олиш (ижара) тўловлари миқдорига киритилади) ўн
беш иш кун мобайнида тўлаш имконияти берилади (буюртмачи билан тузилган
шартномада ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан
мустасно);
тўлов ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган муддатларда
тўлиқ амалга оширилмаган ёхуд аукцион ғолиби олди-сотди (ижара)
шартномасини тузишдан бош тортган ёки уни рад этган тақдирда, аукцион
натижалари бекор қилиниб, аукцион ғолибидан олинган закалат пули
қайтарилмайди ва оператор тасарруфида қолади.
“*****” АЖ томонидан 2025 йил ****да ўтказилган электрон онлайнаукцион натижаларига кўра жавобгар аукцион ғолиби деб топилган ва 2025 йил
****да электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги ****-сонли баённома
расмийлаштирилган бўлиб, баённоманинг ғолибга юклатилган мажбуриятлар
ва қўшимча шартлар қисмида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024
йил 6 сентябрдаги ПФ 135-сонли Фармонига асосан аукцион ғолиби томонидан
лот қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинган ҳамда пул
маблағларининг қолган қисмини Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз
ҳисоблаган ҳолда ҳар ойда тенг улушларда буюртмачи билан бўлиб-бўлиб
тўлаш ҳақидаги шартномага асосан тўланиши лозимлиги, агарда аукцион
ғолиби томонидан белгиланган муддатда буюртмачи билан бўлиб-бўлиб тўлаш
ҳақида шартнома имзоланмаса ва/ёки шартнома имзолангандан сўнг тўлаш рад
этилса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) аукцион натижалари тўғрисидаги
баённома ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги
ПФ 135-сонли “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер
ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш
чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони (2025 йил ****ь ҳолатидаги
таҳририда)нинг 1-бандида а) қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер
участкаларини мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида, қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ер участкаларини ижара ҳуқуқи асосида сотиб олиш қийматини
қуйидаги шартларда ҳар ойда тенг улушларда, қолдиқ суммага Марказий
банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлашга
рухсат берилади:
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида — 3 йил давомида
камида 35 фоиз миқдорида дастлабки тўловни ўн беш иш кунида амалга
ошириш шарти билан;
бошқа аҳоли пунктларида — 5 йил давомида, 4- ва 5-тоифалардаги
туманларда эса 10 йил давомида камида 15 фоиз миқдорида дастлабки тўловни
ўн беш иш кунида амалга ошириш шарти билан бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат
берилиши белгиланган.
Гарчи баённоманинг ғолибга юклатилган мажбуриятлар ва қўшимча
шартлар қисмида лот қиймати муддатли тўлов асосида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги ПФ-135-сонли
Фармонига асосан аукцион ғолиби томонидан лот қийматини бўлиб-бўлиб
тўлаш шарти билан сотиб олинганлиги ҳамда пул маблағларининг қолган
қисмини Марказий банкнинг асосий ставкасида фоиз ҳисоблаган ҳолда ҳар
ойда тенг улушларда буюртмачи билан бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақидаги
шартномага асосан тўланиши қайд этилган бўлса-да, тарафлар ўртасида
ПФ-135-сонли Фармонда назарда тутилган муддатга яъни 5 йил давомида
бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида шартнома тузилмаган.
Шундай бўлса-да, тарафлар ўртасида 2025 йил ****да ерни ижарага олиш
ҳуқуқини олиш тўловини бўлиб-бўлиб амалга ошириш тўғрисида
01/****-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра ижарага берувчи
Хоразм вилояти, **** туманида жойлашган технопарк ҳудудидан ажратилган
**** гектар ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи учун ижарага олувчи
томонидан (2025 йил ****да электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги
****-сонли
баённомага
асосан)
тўланиши
лозим
бўлган
маблағларни тўлов жадвалига асосан уч ой муддатга, яъни 2025 йил
28
февралда
****
сўм,
2025
йил
*****
сўм,
2025
йил
**** сўм, жами ***** сўм амалга оширишга рухсат берган, ижарага олувчи эса
тўлов жадвалига асосан тўловни тўлиқ амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-қисмида тарафларнинг жавобгарлиги белгиланган
бўлиб, 3.1-бандида мазкур шартнома бўйича ижарага олувчи ўз
мажбуриятларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги тарафлар
ўртасида тузилган ер ижараси шартномасини ижарага берувчининг ташаббуси
билан бекор қилинишига асос бўлиши, бунда ижарага олувчи томонидан
шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тўлов жадвалиги мувофиқ жорий
тўловни 60 кунга кечиктирган тақдирда, ижарага берувчи тарафлар ўртасида
тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат
қилиш ҳуқуқига эга бўлиши, 3.2-бандида эса ижарага олувчи томонидан
тўловлар ушбу шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тўлов жадвалидаги
муддатларда тўланмаган ёки қисман тўламаган тақдирда, кечиктирилган ҳар
бир кун учун тўлови кечиктирилган маблағнинг 0,5 фоизи миқдорида ижарага
берувчига пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси жами
кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги,
пеня тўлаш шартнома мажбуриятини бузган тарафни мажбуриятни
бажармаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги ва
ижарага берувчининг ер ижараси шартномасини бекор қилиш тўғрисида судга
мурожаат қилишига тўсқинлик қилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 сентябрдаги
“Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширишда ер
ресурсларининг инвестициявий имкониятларидан самарали фойдаланиш
чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-135-сонли Фармонининг 5-бандига кўра,
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи,
ижара ҳуқуқи ва доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан янгидан ажратишда
(реализация қилишда) 4-иловада белгиланган асосий шартлар асосида мазкур
ер участкасида бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва
якунлаш ҳамда объектни фойдаланишга топшириш муддатлари мажбурий
равишда кўрсатилади;
лойиҳалаш, қурилишни бошлаш ва якунлаш ҳамда объектни
фойдаланишга топшириш муддатларига риоя қилинмаганда, туман (шаҳар)
ҳокимлиги томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш ва ер
участкасини бошқа шахсга реализация қилиш учун электрон онлайн аукционга
чиқариш тўғрисида судга мажбурий тартибда даъво аризаси киритилади;
суд қарорига асосан ер участкасини такроран реализация қилишдан
тушган маблағлар ҳисобидан ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор
қилинган шахсга мазкур ер участкасини олиш учун ҳақиқатда тўлаган
маблағлари қайтариб берилади, бунда ер участкасини танлаш материалларини
тайёрлаш ва аукцион ўтказиш билан боғлиқ харажатлар чегириб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмида ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс, шу жумладан, даъвогар ҳам ўз талабига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган.
Маълумки, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни
суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис
кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Жавобгар томонидан ижарага олиш ҳуқуқини олиш тўловини
бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақидаги шартнома тузилгандан сўнг лот қийматини қолган
қисми бўйича тўлов умуман амалга оширилмаган бўлиб, бундай ҳолатда
аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ўз кучини йўқотган ҳисобланади,
шу билан бирга жавобгарда шу кунга қадар ер участкасига бўлган ҳуқуқ
вужудга келмаган, қолавесра ****нинг 2025 йил 12 июлдаги 56-сонли Баёни
(қарори) билан технопаркнинг Хоразм филиали ҳудудида трансформаторлар ва
кучланиш қурилмалари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш таклифи
ташаббускорининг ўз ихтиёрига кўра воз кечилгани тўғрисидаги мурожаати
ҳам қаноатлантирилган, шундай экан гарчи жавобгар лот қийматини 15 000 000
сўм қисмини тўлаган ҳолда қолган қисмини тўламаган бўлса-да, мазкур ҳолатда
даъвогар лот қийматининг қолган қисми яъни **** сўмни талаб қилишга ҳақли
эмас, балки даъвогарда ушбу ер участкасини қайтадан электрон онлайн
аукционга чиқариш орқали бошқа шахсга реализация қилиш ҳуқуқи мавжуд,
бундай ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан **** сўм асосий қарз ундириш
талаби асоссиз ҳисобланади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъво аризасининг **** сўм асосий қарз
ундириш қисмини ҳам қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек даъвогар шартноманинг 3.2-бандига асосан тўлови
кечиктирилган кунлар учун кунлик 0,5 фоиздан, жами **** сўм пеня ундириб
беришни ҳам сўраган.
Шартноманинг 3.2-бандида эса ижарага олувчи томонидан тўловлар
ушбу шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тўлов жадвалидаги муддатларда
тўланмаган ёки қисман тўламаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун
тўлови кечиктирилган маблағнинг 0,5 фоизи миқдорида ижарага берувчига
пеня тўлаши, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси жами кечиктирилган
тўлов суммасининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра шартноманинг умумий суммаси
86 000 000 сўмни ташкил қилади.
Маълумки, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги,
унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2-бандида тушунтириш
берилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар пеня миқдорини ҳисоблашда хатоликка йўл
қўйган, яъни даъвогар даъво талабидаги пеняни шартноманинг 1.1-бандида
кўрсатилган тўлов жадвалидаги муддатларда тўланмасдан жами кечиктирилган
***** сўмнинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда эмас, балки ушбу ҳолатни
инобатга олмасдан **** сўм пеня ҳисоблаган, ваҳоланки даъвогар жавобгар
томонидан жами кечиктирилган **** сўмнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда **** сўм пеня талаб қилишга ҳақли эди.
Шундан келиб чиқиб, суд даъвогар **** сўм пеняни ундириш тўғрисида
асоссиз талаб қўйган деб ҳисоблайди ҳамда талабнинг шу миқдордаги қисмини
рад этишни лозим топади.
Жавобгар томонидан тўловлар ушбу шартноманинг 1.1-бандида
кўрсатилган тўлов жадвалидаги муддатларда тўланмаганлиги учун суд
пенянинг қолган қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Жавобгар томонидан тўловлар шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган
тўлов жадвалидаги муддатларда тўланмаганлиги, неустойка миқдорининг
қолган **** сўмлик қисми қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблигини инобатга
олиб, суд даъвонинг **** сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб,
пеняни ушбу қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан
кам бўлмаган миқдорда, шартномани тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш
вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъволар юзасидан базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим.
Демак даъво талабини қаноатлантирилган қисми бўйича давлат божи,
почта ва видеоконференцалоқа харажатлари жавобгар зиммасига, даъвонинг
рад қилинган қисми бўйича давлат божи даъвогар зиммасига юклатилади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-179, 180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “****” давлат
муассасаси фойдасига **** сўм пеня ва **** сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмларини қаноатлантириш рад этилсин.
“****” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига **** сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган *** сўм харажат
ундирилсин.
“****” давлат муассасаси ҳисобидан республика бюджетига **** сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали
Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
****