Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2503/5657 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья ABRAYEV XASAN CHORIYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 57cf0232-5f8a-4bd8-87f7-ae81bbe40ce7 Claim ID PDF Hash 1e25b4b3917706f5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 195-моддаси нинг 195 law
онуннинг 204-моддаси онуннинг 204 law
онуннинг 202-моддаси онуннинг 202 law
онун 200-моддаси онун 200 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 9 507 симв. Оригинал (узб.)
*****-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ **** тумани 2025 йил 18 ноябрь **** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****нинг раислигида, судья ёрдамчиси ****нинг котиблигида, қарздор ****нинг қарздорни банкрот деб топиш ва тегишли тартиб-таомилни қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи ****нинг ишончли вакили ****(ишончнома асосида), молиявий бошқарувчи **** (паспорт асосида)ларнинг иштирокида, **** туманлараро иқтисодий судининг биносида, видеоконференцалоқа режими орқали бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида, иш ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қарздор **** судга ариза билан мурожаат этиб, ўзини банкрот деб топиш ва тегишли тартиб-таомилни қўллашни сўраган. Ариза 2025 йил 5 сентябрь куни суд томонидан иш юритувга қабул қилиниб, молиявий бошқарувчи этиб **** тайинланган. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили ****кўрсатма бериб, аризадаги важларни такрорлаб, ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қарздор бугунги кунда тўлов қобилиятига эга эмаслиги сабабли, аризани қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни ва тегишли тартибтаомилни қўллашни сўради. Суд мажлисида иштирок этган **** ҳисобот тақдим этиб, унга кўра қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш ва ва унга нисбатан қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш тартиб-таомилини жорий этишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар ҳамда молиявий бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан танишиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда қуйидагиларга кўра, қарздорнинг ариза талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Иш хужжатларидан маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2024 йил 8 июлдаги 2-1003-2412/21101сонли ҳал қилув қарори билан қарздор ****дан кредитор “Капиталбанк” АТБ фойдасига 2024 йил 22 май ҳолатида муддатли асосий қарздорлик 130.303.805,95 сўм, муддати ўтган асосий қарзи 6.080.574,89 сўм, муддати ўтган фоиз қарзи 10.682.202,01 сўм, муддати ўтмаган фоиз қарздорлиги 1.542.225,87 сўм, ҳисобланган пеня 401.457,34 сўм, жарима 1.360.000 сўм ва олдиндан тўланган 34.000 сўм почта харажатлари, жами 150.404.266,06 сўм ундириш, ундирув ****га тегишли бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами **** русумли автомашинага қаратиш белгиланган. Ушбу ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақасини ижро қилишлик учун мажбурий ижро бюросига юборилган. **** вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ РЎ ва ИОБдан олинган 2025 йил 10 октябрдаги 53/24-8-2141-сонли маълумотномасида давлат рақам белгиси **** русумли автотранспорт воситаси биржа савдосига асосан Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида яшовчи фуқаро Ш.Исломов номига 02.04.2025 йилда рўйхатга олингани, фуқаро **** номига бошқа автомототранспорт воситалари рўйхатга олинмаганлиги маълум қилинган. Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича **** туманлараро судининг 2024 йил 13 февралдаги 2-1904-2402/1409-сонли суд буйруғи билан қарздор ****дан ундирувчи ***** фойдасига 13.01.2024 йил ҳолатидаги 23.004.164 сўм кредит қарздорлиги ундириш белгиланган. Ушбу суд буйруғини ижро қилишлик учун мажбурий ижро бюросига юборилган. Мажбурий ижро бюроси **** туман бўлими томонидан мазкур ижро ҳужжати бўйича 2024 йил 30 апрель куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Шунингдек, 2025 йл 31 январь куни ундирувни қарздорнинг бошқа даромадларига қаратиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Ушбу қарор билан қарздор ****нинг **** МЧЖдан олаётган даромадига қаратилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда – Қонун деб юритилади)нинг 195-моддасига кўра, қарздор жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўлов мажбуриятлари юзага келган кундан эътиборан уч ой ичида қарздор жисмоний шахс томонидан бажарилмаган ҳамда қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этса, қарздор жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари ҳисобланади. Аниқланишича, 2025 йил 07 октябрь куни кредиторларнинг биринчи йиғилиши ўтказилган. Кредиторларнинг ушбу йиғилиш қарорида қарздорнинг аниқланган ва талаб билдирган кредиторлар талаблари реестри 2025 йил 7 октябрь ҳолати кўра жами қарзи 93.972.818,82 сўмни ташкил этиши, кредиторлар рўйхатида “Капиталбанк” АТБдан 60.000.000 сўм, АТ “Халқ банки”дан 27.600.000 сўм, маъмурий жарима ва давлат божидан 6.372.818 сўм ташкил этиши қайд қилинган. Ушбу кредиторларнинг йиғилиш қарорида кредитор “Капиталбанк” АТБ вакили фуқаролик ишлари бўйича **** туманлараро судига мурожаат қилганлиги ва 2024 йил 16 августда суднинг ҳал қилув қарори чиққанлиги, суднинг ҳал қилув қарори билан қарздордан 94.126.194,27 сўм ундирилиши ва ундирув қарздорга тегишли бўлган автотранспорт воситасига қаратилиши белгилангани таъкидлаб, ушбу қарздорлик суммани кредиторлар реестрига киритишни таклиф қилгани, кредитор АТ “Халқ банк” ва “Капиталбанк” АТБ вакили таклифини қўллаб қувватлангани баён қилинган. Шунингдек, кредиторларнинг йиғилишида молиявий бошқарувчиси томонидан амалга оширилган ишлар якуний ҳисоботи тасдиқлаш, қарздорнинг аниқланган ва талаб билдирган кредиторлар талаблари реестри 2025 йил 7 2 октябрь ҳолати кўра 93.972.818,82 сўм этиб тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бироқ, “Капиталбанк” АТБнинг кредиторлик қарздорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва ушбу кредитор йиғилишида иштирок этганлиги ҳақидаги тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда овоз бериш натижалари бюллетини расмийлаштирилмаган. Ваҳоланки, Қонуннинг 204-моддасига кўра, жисмоний шахснинг қарзини таркибий жиҳатдан ўзгартириш режасини тасдиқлаш тўғрисидаги ёки тасдиқлашни рад этиш ҳақидаги қарорни ҳамда жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва унинг мол-мулкини сотиш тартиб-таомилини бошлаш ҳақидаги илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш кредиторлар йиғилишининг мутлақ ваколатлари киради. Қонуннинг 202-моддасига кўра, суднинг жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги қарори қуйидаги шартлардан бири мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинади: жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисида бошқа иш мавжуд бўлса; жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари йўқ бўлса; ушбу Қонун 200-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилган асослар бўлмаса; кредиторнинг ёки тегишли ваколатли органнинг аризасида кўрсатилган талаблар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ариза берилган санада суднинг қонуний кучга кирган қарори билан тасдиқланмаган бўлса ҳамда кредитор ёки тегишли ваколатли орган ва жисмоний шахс ўртасида даъво иши тартибида ҳал этилиши лозим бўлган ҳуқуққа оид низо мавжуд бўлса. Мазкур ҳолатда, суд қарздор **** МЧЖда ишлаб келаётганлигини, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга қодир деб ҳисоблаб, Мажбурий ижро бюроси **** туман бўлими томонидан қабул қилинган қарор билан ундирув қарздорнинг даромадига қаратилганлигини ва тўлиқ қоплангунига қадар 50 фоизи миқдорида ушлаб қолиш белгиланганлигини ва ижро ҳаракатлари давом этаётганлигини, унинг тўловга қобилиятсизлиги аломатлари йўқлигини, қарздор жисмоний шахсга нисбатан талаблар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида икки юз баробарини ташкил этишини асословчи ҳужжатлар билан исботлаб берилмаганлигини, кредиторлар йиғилишида жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинмаганлигини инобатга олиб, қарздорнинг ариза талабини асоссиз деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини қарздор зиммасида қолдиришни, қарздордан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги 3 билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27, 118, 176-179, 186 ва 210-моддалари ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 195, 202, 204-моддаларига асосланиб, суд қарор қ и л д и: Қарздор ****нинг қарздорни банкрот деб топиш ва тегишли тартибтаомилни қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган 1.236.000 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажати **** зиммасида қолдирилсин. ****дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти **** вилоят бўлими **** томонидан 2025 йил 2 сентябрдаги тўлов ҳужжати орқали ушбу бўлим депозит ҳисоб рақамига ўтказилган (келиб тушганлигини текширган ҳолда) 8.897.000 сўм пул маблағини суд молиявий бошқарувчи ****га иш ҳақи сифатида тўлаб берилиши таъминласин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва дарҳол ижрога қаратилсин. Ҳал қилув қарори устидан **** вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья **** 4