← Назад
Решение #2845650 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9544-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 18 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар- АААнинг
жавобгари– БББ ҳисобидан 41.500.000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакили ААА (ишончнома
асосида), жавобгар вакили БББ (ишончнома асосида) иштирокида,
видеоконференцалоқа режимида, Чуст туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъво аризасида баён этилишича, ААА (бундан кейинги матнда
даъвогар деб юритилади) ҳамда БББ (бундан кейинги матнда жавобгар
деб юритилади) ўртасида электрон платформа орқали ўтказилган
танлов натижаси юзасидан шартномалар тузилган. Мазкур шартномалар
шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга шартномада
келишилган миқдорда металдан тайёрланган буюмлар (втулка) етказиб
берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган махсулот учун
41.500.000 сўм тўлов тўлаб берилмаган. Жавобгарга огоҳлантириш
хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган.
Бунга кўра, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 41.500.000 сўм қарздорлик ҳамда
олдиндан тўланган суд харажатлари ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб қувватлади.
Жавобгар вакили даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан
шартномалар асосида маҳсулот етказиб берилганлигини, бироқ маҳсулот
сифати лозим даражада бўлмаганлигини билдириб, даъвони рад этишни
сўради.
Суд, ишдаги ҳужжатлар билан танишиб, тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур ҳолатлар тарафларнинг мажбуриятлари махсулот етказиб
бериш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда
ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, электрон “Cooperation” портали
орқали 2025 йил 11 августда ўтказилган танлов натижаси юзасидан
тарафлар
ўртасида
К1087056,
К1087057
ва
К1087058-сонли
шартномалар тузилган.
Мазкур шартномалар шартларига мувофиқ, даъвогар томонидан
жавобгарга қиймати 41.500.000 сўмлик металдан тайёрланган буюмлар
(втулка) етказиб берилган. Жавобгар томонидан етказиб берилган
махсулот учун 41.500.000 сўм тўлов тўлаб берилмаган.
Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа
бўлмаган.
ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён
этилган.
ФКнинг 449-моддасига кўра эса, сотиб олувчи етказиб бериладиган
товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби
ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан махсулот етказиб
берилганлиги, жавобгар томонидан эса етказиб берилган махсулот учун
41.500.000 сўм тўлов тўлаб берилмаганлиги иш хужжатлари асосида
тасдиқланади.
Шу асосда, даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш талаби
қонун ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли.
Гарчи, жавобгар вакили эътирозида маҳсулот сифатида лозим
даражада бўлмаганлигини важ қилиб келтирсада, бироқ суд жавобгар
шартномада белгиланган муддатда бу ҳақда даъвогарни хабардор
қилмаган деб ҳисоблаб, ушбу важларини инобатга олмасликни лозим
топади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни
ва жавобгардан даъвогар фойдасига 41.500.000 сўм қарздорлик
ундиришни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг
биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни судда кўриб чиқиш натижалари бўйича
жавобгардан 830000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари
ундирилиши лозим.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 128, 165, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
АААнинг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
БББ ҳисобидан ААА фойдасига 41.500.000 сўм қарздорлик ҳамда
тўланган 830.000 сўм давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
БББ ҳисобидан Олий суд депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм ВКА
харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида апелляция ёки қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида Наманган вилоят судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига ишни биринчи инстанция
судида кўрган суд орқали шикоят қилиниши (прокурор протест
келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи
А. Шокиров