Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/18177 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ёшлик Ответчик / Подсудимый
Source ID 3892fda3-a0b8-4a6c-a969-cc667153d140 Claim ID PDF Hash b05a42a566a1db3b... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 2-моддаси тисодий процессуал кодекси 2 code_article
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
онуни 19-моддаси онуни 19 law
жой кодексининг 128-моддаси жой кодекси 128 code_article
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
онун 19-моддаси онун 19 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2503/18177-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Б.Мадрахимов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Р.Мамажонова НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Наманган шаҳри 2025 йил 18 ноябрь Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья Р.Мамажонованинг раислигида, судьялар А.Иномов ва А.Мухиддиновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Ёшлик” турар-жой қурилиш ширкатининг жавобгар Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳисобидан 15 865 274,73 сўм зарар(инфляция), 1 175 922 сўм пеня, 1 490 000 сўм харажатларни ушлаб қолиш юзасидан берилган даъво аризасини қайтариш тўғрисидаги Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ажрими устидан “Ёшлик” турар-жой қурилиш ширкати томонидан берилган апелляция шикоятини, Наманган вилоят прокуратурасининг бўлим бошлиғи Н.Гаиббаеванинг қатнашувида, даъвогар вакили ширкат раиси Р.Хазивалиевнинг иштирокида, судлов ҳайъати биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Ёшлик” турар-жой қурилиш ширкати(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси(бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 15 865 274,73 сўм зарар(инфляция), 1 175 922 сўм пеня, 1 490 000 сўм харажатларни ушлаб қолишни сўраган. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ажрими билан даъво аризаси қайтарилган. Даъвогар судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ноқонуний деб топишни, даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни ва даъвони қаноатлантиришни сўраган. Бунга асос қилиб, биринчи инстанция суди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2-моддасига мувофиқ, Иқтисодий суд ишларини юритиш вазифалари иқтисодиёт соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (бундан буён матнда юридик шахс деб юритилади) ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиёт соҳасида 1 қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш, қонунга ва судга нисбатан ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантиришдан иборат бўлсада, мазкур модда талабларига риоя қилмаганлиги, шунингдек, биринчи инстанция судининг суд ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончно ошириш чоратадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сонли фармони хамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш тўғрисида” 2020 йил 3 июлдаги 11-сонли Қарорининг талабларига мувофиқ эмаслиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида даъвогар вакили суд муҳокамасини аудио видео ёзувга ёзиб олишга рухсат беришни сўраб илтимоснома тақдим қилди. Судлов ҳайъати прокурорнинг илтимосномани рад қилиш тўғрисидаги фикрини тинглаб, илтимосномани қисман қаноатлантириш тўғрисида ўз ўрнида ажрим қилди. Судлов ҳайъати суд мажлиси очиқ тарзда бўлаётганлиги боис даъвогар эркин тарзда аудио ёзувни амалга ошириши мумкинлигини тушунтирди. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ апелляция шикоятини унинг вакили иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида прокурор апелляция шикояти асоссиз эканлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини, прокурорнинг фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар томонидан суднинг ижро ҳужжатлари ўз вақтида ижро қилинмаганлиги натижасида даъвогарни 2025 йил 11 сентябрь ҳолатига 2 10 952 978 сўм солиқ қарздорлиги вужудга келганлиги, солиқ қарздорликлари ўз вақтида бартараф этилмаганлиги учун 2025 йил 11 сентябрь ҳолатига 9 012 604 сўм пеня ҳисобланганлиги, суд ҳужжатлари ижро қилинмаганлиги боис пул маблағлари қадрсизланганлиги натижасида инфляцияни ҳисобига ширкат 15 865 274 сўм миқдорида зарар кўрганлиги сабабли жавобгар ҳисобидан 15 865 274,73 сўм зарар(инфляция), 1 175 922 сўм пеня, 1 490 000 сўм харажатларни ушлаб қолишни сўраб, даъво аризага илтимоснома илова қилиб, давлат божидан озод қилишни ёки давлат божини тўлашни кечиктиришни сўраган. Суд даъвогар r gistr.st t.uz сайтидаги маълумотга кўра “хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати” ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикасининг “Уй-жой кодекси”(бундан буён матнда Уй-жой кодекси деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра уй-жой мулкдорларининг ширкати нотижорат ташкилоти ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатиши, яъни даъвогар “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 19-моддасининг йигирма олтинчи қисмида кўрсатилган “тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар” туркумига кирмаслиги боис, даъво киритишда давлат божи тўлаши лозимлиги сабабли илтимосномани рад этишни, шунингдек даъво аризаси жавобгарга юборилмаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаганлиги боис, даъво аризасини қайтаришни лозим топган. Уй-жой кодексининг 128-моддасига асосан, Уй-жой мулкдорларининг ширкати (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) кўп квартирали битта ёки бир нечта зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан бирлаштирилган уйдаги хусусий турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир. Ширкат турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади. Ширкатларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонунчилик билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил 19 декабрдаги 36-сон қарорининг 10-бандида, судга давлат божи тўланмаган даъво аризаси (ариза) келиб тушганда, судья қонун бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинган шахслар рўйхатига даъвогар (аризачи) кириши ёки кирмаслигини текшириши шарт (“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси). Агар даъвогар (аризачи) қонунга кўра, давлат божини тўлашдан озод қилинмаган бўлса ва аризада уни тўлашни кечиктириш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммасини ҳамда ушбу камчилик бартараф қилингандан сўнг даъвогар (аризачи)нинг умумий тартибда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқини кўрсатган ҳолда даъво аризасини (аризани) қайтариш тўғрисида ажрим чиқариши, қонун бўйича судья 3 давлат божини тўлашдан тўлиқ ёки қисман озод этиш ҳуқуқига эга эмаслигини назарда тутиш лозимлиги, бироқ, даъвогар (аризачи)нинг, хусусан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахснинг мулкий аҳволидан келиб чиқиб, судья давлат божини тўлашни кечиктириш масаласини ҳал қилишга ҳақлийлиги(«Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг йигирма еттинчи қисми) тўғрисида тушунтиришлар берилган. Шу сабабли судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан даъво аризасини қайтариш ҳақида асосли тўхтамга келинган деб ҳисоблайди. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар ҳисобидан 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ва ИПКнинг 118, 274, 276, 278 ва 280, 281-моддаларини қўллаб, апелляция судлов ҳайъати қарор қилади: “Ёшлик” турар-жой қурилиш ширкатининг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Наманган туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “Ёшлик” турар-жой қурилиш ширкати ҳисобидан Наманган вилоят судининг депозитига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида беглинган муддатда Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Ҳайъат раиси Р.Мамажонова Ҳайъат аъзолари А.Иномов А.Мухиддинов 4