← Назад
Решение #2845674 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 2034 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14138-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 18 ноябр
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатов, даъвогар «*********»
МЧЖнинг, жавобгар «*********» МЧЖдан 7 580 000 сўм асосий қарзни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,АНИҚЛАДИ :
«*********» МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*********»
МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)га шартномага асосан жами 13 580
000 сўмлик қурилиш махсулотлари етказиб берганлиги, жавобгар олинган
маҳсулотлар учун тўловни тўлиқ амалга оширмаганлиги, бугунги кунда ушбу
шартнома бўйича 7 580 000 сўм асосий қарздорлик мавжудлиги, ушбу ҳолатлар
маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар орқали ўз тасдиғини
топиши баён этилиб, жавобгардан 7 580 000 сўм асосий қарзни ундириб бериш
сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 2034-моддаси
иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини
иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи
қисмига кўра, даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан
имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг судга
юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво
аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган
иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра,
даъво талабларини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, Даъвогар (Етказиб берувчи) ва
Жавобгар (Харидор) ўртасида 2024 йил 15 январда қурилиш махсулотларини етказиб
бериш юзасидан шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича
бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш
мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган
пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Етказиб берувчи»
«Харидор»га жами 13 580 000 сўмлик қурилиш махсулотларини (бундан буён матнда -
2
товар деб номланади) “Харидорга” унинг буюртмалари асосида етказиб бериш,
«Харидор» эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу шартномада
белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра харидор олинадиган маҳсулот ҳақини шартнома
имзолангандан сўнг, 10 банк куни ичида 100% олдиндан тўлаши кераклиги қайд
этилган.
Етказиб берувчи Харидорга 2024 йил 29 январдаги ҳисобварақ-фактурага асосан
жами 13 580 000 сўмлик “тез қотувчи бетон арашламаси”ни топширган ва Харидор
томонидан маҳсулотлар қабул қилиб олинган. Аммо, қабул қилиб олинган маҳсулотлар
учун жавобгар 6 000 000 сўм қисмини тўлаб, қолган 7 580 000 сўм қисмини тўлаб
бермаган.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки олдисотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш
мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни
тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Ушбу
модданинг иккинчи қисмига кўра, агар олди-сотди шартномасида товар ҳақини бўлиббўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган
товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 419-моддаси учинчи қисмига кўра, агар сотиб олувчи олди-сотди
шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи товар
ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан 7 580 000 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига
кўра, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Қайд этилган ҳолатлар биноан, суд, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 7 580 000 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 2034, 2035 - моддаларини қўллаб, суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*********» МЧЖдан даъвогар «*********» МЧЖ фойдасига
7 580 000 сўм асосий қарз ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
3
Жавобгар «*********» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач олти ой ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов