Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2301/92 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Муборак меъмор махсус ихтисослашган қурилиш таъмирлаш Ответчик / Подсудимый
Source ID 63ff9f7b-84b7-4097-8831-84b73d2adb21 Claim ID PDF Hash 3851d0658ad52a67... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 21
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 112-моддаси нинг 112 law
ФКнинг 113-моддаси ФКнинг 113 law
Ушбу Кодекснинг 116-моддаси Ушбу Кодекс 116 code_article
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддаси Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114 code_article
нинг 19-моддаси нинг 19 law
онуннинг 46-моддаси онуннинг 46 law
онуннинг 49-моддаси онуннинг 49 law
онуннинг 56-моддаси онуннинг 56 law
збекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
бундай битим ФКнинг 116-моддаси бундай битим ФК 116 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
Ушбу Кодекснинг 68-моддаси Ушбу Кодекс 68 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
Ушбу Кодекс 302-моддаси Ушбу Кодекс 302 code_article
Бюджет кодексининг 122-моддаси Бюджет кодекси 122 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Тўрақулов 4-1804-2301/92-сонли иш Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 18 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Косон туман прокуратурасининг кассация протести ва учинчи шахс Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, учинчи шахс вакили Х.Махматқулов (ишончнома асосида), даъвогар “Муборак меъмор махсус ихтисослашган қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳ.Элмирзаев (шахсий маълумотнома асосида) (жавобгар иштирокисиз)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “Муборак меъмор махсус ихтисослашган қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Муборак туман халқ таълими бўлимидан 284 750 000 сўм асосий қарз, 10 000 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 13 февралдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Муборак туман молия бўлими ва Муборак туман Ғазначилик бўлими жалб этилган. Суднинг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан берилган кассация протести ва кассация шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги, моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги, давлат харидлари тўғрисидаги қонун нормаларига риоя қилинмаганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор кассация протестида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлигини, пул маблағлари тўлиқ ўтказиб берилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. 2 Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари кассация протести ва шикоятда келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, бажариллган ишлар тарафлар ўртасида иш ҳужжатлари билан тасдиқланганлигини, қайта текширув ўтказилганлигини баён қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, протест ва шикоятни қаноатлантирмасдан қолдиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси жавобгарга ҳамда ишга жалб этилган учинчи шахсга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 128, 297моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, протест ва шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация протести ва кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 10 августда тузилган 65-ХТ/2022-сонли пудрат шартномасининг 1.1-бандига кўра пудратчи ўз таваккалчилигига асосланган ва ўзининг ҳамда буюртмачининг материалларидан фойдаланган ҳолда буюртмачининг топшириғига асосан лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича 8-сонли умумий ўрта таълим мактабини жорий таъмирлаш ишларини бажариш, буюртмачи эса ушбу бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ишларнинг бажарилганлиги ва қарздорлик мавжудлиги ҳақида тарафлар ўртасида ҳисоб-фактура расмийлаштирилган. Қарздорликни тўлаб бериш ҳақида юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат харидларига оид қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда тендер ўтказилмасдан расмийлаштирилиб, ғазначилик бўлимида рўйхатга олинмаган. Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома тендер савдоларисиз ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли 3 битимнинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини ва далилларнинг номақбуллигини инобатга олмасдан даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида барвақт хулосага келган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 112-моддасига кўра битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. ФКнинг 113-моддасига мувофиқ битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). Ушбу Кодекснинг 116-моддасига асосан Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. Бундан ташқари, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади)нинг 19-моддасига кўра бюджет ташкилотлари давлат буюртмачилари ҳисобланиши, давлат буюртмачилари давлат харидларини режалаштириши, бўлажак давлат харидлари тўғрисидаги эълонларни фақат молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тасдиқланган тақдирдагина махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига ва оммавий ахборот воситаларига жойлаштириши шарт. Ушбу Қонуннинг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Шунингдек, Қонуннинг 49-моддасига асосан электрон дўконда бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача) қийматдаги ишларнинг, хизматларнинг давлат харидлари амалга оширилиши мумкин. Қонуннинг 56-моддасида энг яхши таклифларни танлаш воситасидаги давлат хариди қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилиши назарда тутилган: ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига мувофиқ юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича бюджетдан 4 ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар юридик мажбуриятлар юзага келишини тасдиқловчи ҳужжатларни ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтказиш учун жорий молия йилининг 25 декабридан кечиктирмай тақдим этади. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларда 15 фоиз миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилади. Мазкур ҳолатда тарафлар томонидан “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун ва қонун ҳужжатлари талабларига зид равишда давлат харидлари режалаштирилмасдан, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмагани ҳолда ишларнинг давлат хариди электрон дўкон ёхуд танлаш орқали савдолар ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартнома тузилган. Ушбу қонун ҳужжатларига асосан биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим сифатида баҳоланиши лозимлиги учун юридик оқибатларга олиб келмаслиги сабабли даъво талабига асос бўлган ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма-далолатнома ва бошқа ҳужжатларни иш учун номақбул ва ишончсиз далил сифатида баҳолаши ҳамда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиши лозим эди. Ўзбекистон Республикаси Олий (хўжалик) суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли Қарорининг 2.1-бандида судларнинг эътибори тузилмаган шартноманинг ҳақиқий бўлмаган битимдан фарқланишига ва тузилмаган шартнома ҳақиқий бўлмаган битимнинг оқибатларини келтириб чиқармаслигига қаратилиши, 2.3-бандида судларнинг эътибори, қурилиш пудрати шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса, бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки) қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка, фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни қаноатлантириш рад этилиши, ушбу қоида давлат хариди тартиб-таомилларига зид тузилган шартномаларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги, 4-бандида эса агар қонун ҳужжатларида қурилиш пудрати шартномаси фақат электрон дўкон, танлов, тендер, ягона етказиб берувчи билан амалга ошириладиган давлат харидлари натижалари асосида тузилиши назарда тутилган бўлиб, шартнома 5 савдолар ўтказилмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация протести ва кассация шикоятида келтирилган важларни асосли деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 299-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 2-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. 6 Ушбу Кодекс 302-моддасининг биринчи қисмига асосан ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация протести ва кассация кассация шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 112, 113, 114, 116-моддаларини, Бюджет кодексининг 122-моддасини, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 19, 46, 49, 56моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 299, 301, 302-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Косон туман прокуратурасининг кассация протести ва Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармасининг кассация шикояти тўлиқ қаноатлантирилсин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар “Муборак меъмор махсус ихтисослашган қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Муборак меъмор махсус ихтисослашган қурилиш таъмирлаш” масъулияти чекланган жамиятидан Қашқадарё вилоят суди депозит ҳисоб рақамига 41 200 сўм почта харажати; Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати; Республика бюджетига 8 842 500 сўм давлат божи ундирилсин. Биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил 10 апрелда берилган ижро варақаси бўйича ундирувлар бекор қилинсин. Янги ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Хўжақулов Судьялар Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов