← Назад
Решение #2845705 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 144 | — | law | |
| онуннинг | 148 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| ИПК | 157 | — | law | |
| онуни | 148 | — | law | |
| онун | 141 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 114 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2411/9327-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳар
2025 йил 18 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида даъвогар Nish n kl st r
t xxizm t MTP МЧЖнинг жавобгар Нишон Рисқи МЧЖга нисбатан даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили А.Юлдашев (ишончнома асосида)лар
иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Nish n kl st r t xxizm t MTP МЧЖ (кейинги ўринда – даъвогар
деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Нишон
Рисқи МЧЖ (кейинги ўринда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан ҳисоб
рақамидаги пул маблағлари ҳисобидан 50 614 483, 00 сўм қарздорликни ечиб
олиш мақсадида даъвогарнинг Агробанк АТБ ҳудудий филиалидаги
20208000305320547001 ҳисоб рақамига жойлаштирилган 2025 йил 23 май
кунидаги №01-сонли тўлов топшириқномасини ижро этиш мумкин эмас деб
топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъвогар суднинг ҳал қилув қарори билан банкрот деб
топилганлиги, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунга асосан қарздор
банкрот деб топилгандан сўнг унинг банкдаги ҳисоб рақамлари ёпилиши,
ягона тугатиш ҳисоб рақами очилиши лозимлиги, кредиторлар билан ҳисоб
китоблар фақат тугатиш ҳисоб рақами орқали амалга оширилиши лозимлиги,
даъвогарнинг ҳисоб рақамига жавобгар томонидан қўйилган тўлов
талабномаси чақириб олинмаганлиги сабабли асосий ҳисоб рақамини ёпиш
имкони бўлмаётганлиги, қонунга биноан тугатишга доир иш юритишни тўғри
ташкил этиш учун жавобгар томонидан қўйилган тўлов талабномасини ижро
этиш мумкин эмас деб топишни 17.04.2024 йилдаги №01-сонли тўлов
топшириқномасини 23.05.2025 йилдаги №01-сонли тўлов топшириқномаси
деб ўзгартиришни, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ
иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва суд муҳокамасига тайинлаш тўғрисидаги ажрими етказилганлиги
тўғрисидаги почта идорасининг хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра,
агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли
тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларини эшитиб, даъво
аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, уларни баҳолаб, даъвогарнинг даъвонинг предметини ўзгартиришини
қабул қилишни, даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан
маълум бўлишича, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 09
январдаги 4-1801-2410/7773-сонли иши бўйича қабул қилган ҳал қилув
қарорига асосан Nish n kl st r t xxizm t MTP МЧЖ тўловга қобилиятсиз
(банкрот) деб топилган ва унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш
бошланиб, тугатиш бошқарувчи этиб С.Узаков тайинланган.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 144-моддасига асосан суд томонидан қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул
қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда
қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар тугатиш
бошқарувчисининг зиммасига ўтади, жумладан унинг зиммасига қарздорнинг
мол-мулки бут сақланишини таъминлаш чораларини, кредиторлар талаблари
реестрини юритиши ва уларнинг талабларини кўриб чиқиш каби
мажбуриятлари ҳам юклатилган.
Ушбу Қонуннинг 148-моддасига кўра, тугатиш бошқарувчиси тугатишга
доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг сўмда юритиладиган ягона ва
валютада юритиладиган ҳисобварақларидан фойдаланиши шарт.
Шу боисдан тугатиш бошқарувчиси томонидан даъвогарнинг банкдаги
ҳисоб рақами ўрганилганда, жавобгар томонидан даъвогардан 50 614 483, 00
сўм қарздорликни ундириш бўйича тўлов талабномаси қўйилганлиги
аниқланган.
Даъвогарнинг банкдаги мавжуд ҳисоб рақамини ёпиш ҳамда ягона
тугатиш ҳисоб рақамини очиш учун жавобгарга даъвогарнинг Агробанк АТБ
ҳудудий
филиалидаги
20208000305320547001
ҳисоб
рақамига
жойлаштирилган 2025 йил 23 май кунидаги №01-сонли тўлов талабномасини
чақириб олиш бўйича талабнома юборилган.
Бироқ, жавобгар томонидан тўлов талабномаси чақириб олинмасдан,
даъвогарнинг талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада, мазкур низо юзага келган ҳамда даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига биноан,
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида
олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий
маконнинг асосини ташкил этади.
Давлат ва унинг органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар,
фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар Конституция ва
қонунларга мувофиқ иш юритадилар.
ИПК 157-моддасига кўра, даъвогар ишни биринчи инстанция судида
кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд
ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини
ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъвонинг предметида келтирилган ижро
этиш мумкин эмас деб топиш сўралган 17.04.2024 йилдаги №01-сонли тўлов
топшириқномасини 23.05.2025 йилдаги №01-сонли тўлов топшириқномаси
деб ўзгартириши асосли эканлигини инобатга олиб, суд уни қабул қилишни
лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил
15 февралдаги 3/12-сон қарорига иловага мувофиқ тасдиқланган Ўзбекистон
Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низом (бундан буён
матнда Низом деб юритилади)нинг Низомнинг 42-бандига асосан, тўлов
талабномаси товарлар (ишлар, хизматлар), шунингдек маблағларни олувчи
ҳамда тўловчи ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа
тўловлар бўйича тақдим этилиши мумкин.
Низомнинг 43-бандига кўра, тўлов талабномалари қуйидаги турларга
бўлинади:
акцептли тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида
назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан
кейин амалга оширилади;
акцептсиз тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида
назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки
бўлмаслигидан қатъи назар амалга оширилади.
Низомнинг 56-банди мазмунига кўра, маблағлар қуйидаги ҳолларда
акцептсиз ҳисобдан чиқарилади:
банклар томонидан маблағларни тўловчининг банкига унинг кредитлари
ва уларга ҳисобланган фоизлари бўйича муддатида тўланмаган қарзларни
ундириш учун;
банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича
муддатида тўланмаган қарздорликни кафил бўлган шахсдан ундириш учун,
бундан кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган ҳоллар
мустасно;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Иш ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи шахснинг тушунтиришларига
кўра, жавобгар томонидан даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартномавий
мажбуриятлардан келиб чиқиб, 50 614 483, 00 сўм қарздорликни ундириш
мақсадида даъвогарнинг ҳисоб рақамига электрон шаклда 2025 йил 23 май
кунида №01-сонли тўлов талабномаси қўйилган.
Низомнинг 60-бандида, маблағларни тўловчининг ҳисобварағида
маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, акцептланган ёки акцептсиз тўлов
талабномалари 2-сон картотекада ҳисобга олинади ҳамда бу ҳақда уч операция
кунидан кечикмай маблағларни олувчининг банкига хабар берилади ва
маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.
Даъвогарнинг ҳисоб рақамида етарли маблағлар бўлмаганлиги сабабли
жавобгар томонидан қўйилган тўлов талабномаси 2-сон картотекада ҳисобга
олинган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил
8 февралда 3420-рақами билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки бошқарувининг Банк ҳисобварақларини очиш,
юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги
қарори билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш
тартиби
тўғрисидаги
йўриқноманинг
38-бандида,
Ўзбекистон
Республикасининг Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Қонуни талаблари
асосида судгача санация қилиш, ташқи бошқариш ва тугатишга доир иш
юритиш тартиб-таомиллари қўлланиладиган қарздор юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорнинг асосий ҳисобварағига мос равишда сўмдаги
судгача санация, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилувчи махсус ҳисобварақ
ёки ягона ҳисобварақ мақоми берилади, деб белгиланган.
Тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 148-моддасига мувофиқ, тугатиш бошқарувчиси тугатишга доир
иш юритиш жараёнида қарздорнинг сўмда юритиладиган ягона ва валютада
юритиладиган ягона ҳисобварақларидан (бундан буён матнда қарздорнинг
ягона ҳисобварақлари деб юритилади) фойдаланиши шарт. Қарздорнинг
банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган,
шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа
ҳисобварақлари аниқланиши биланоқ тугатиш бошқарувчиси томонидан
ёпилиши лозим. Қарздорнинг ана шу ҳисобварақлардаги пул маблағлари
қолдиғи қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказилиши керак.
Тугатишга доир иш юритиш жараёнида келиб тушган пул маблағлари
ҳам қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказилади.
Қарздорнинг ягона ҳисобварақларидан кредиторларга тўловлар ушбу
Қонуннинг 149, 150 ва 185-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга
оширилади ҳамда қуйидагилар тўланади:
тугатиш бошқарувчисига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар;
қарздорнинг коммунал хизматларга ва фойдаланиш харажатларига оид
жорий тўловлари;
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги маълумотларни
эълон қилиш, шунингдек қарздорнинг кредиторларини хабардор қилиш билан
боғлиқ харажатлар;
тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа
харажатлар.
Ушбу Қонун 141-моддаси мазмунига кўра, суд томонидан қарздорни
банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор
қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча мажбуриятларини
бажаришга фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида йўл қўйилади.
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
Низомнинг 61-бандида, акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларининг 2сон картотекадан ҳисобдан чиқарилиши суд қарорига, маблағларни
олувчининг
аризасига
ва
маблағларни
олувчининг
фаолияти
тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотномага асосан амалга оширилади
ҳамда ижро этилмасдан қайтариб юборилиши келтирилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2025
йил 09 январдаги 4-1801-2410/7773-сонли иши бўйича қабул қилган ҳал қилув
қарорига асосан банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш
бошланган.
Шу боисдан жавобгар томонидан даъвогарнинг пул мажбурияти бўйича
барча талаблари фақат тугатишга доир иш юритиш доирасида қўйилиши
лозимлигини инобатга олиб, суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва
уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 66-моддасига мувофиқ иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
ИПК 114-моддаси мазмунига кўра, ижро этиш ҳужжатини ёки ундириш
сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳужжатни ижро
этиш мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъволар бўйича низолашилаётган
суммадан келиб чиққан ҳолда даъвонинг баҳоси аниқланади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар
томонидан 50 614 483, 00 сўм қарздорликни ечиб олиш мақсадида
даъвогарнинг Агробанк АТБ ҳудудий филиалидаги 20208000305320547001
ҳисоб рақамига жойлаштирилган 2025 йил 23 май кунидаги №01-сонли тўлов
талабномасини ижро этиш мумкин эмас деб топишни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати,
республика бюджетига 1 012 289, 66 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
15-моддасини,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 118, 128,
157,170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъвогар Nish n kl st r t x xizm t МЧЖнинг даъвонинг предметини
ўзгартириши қабул қилинсин.
Даъво тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Нишон Рисқи МЧЖ томонидан даъвогар Nish n kl st r
t xxizm t MTP МЧЖнинг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ҳисобидан 50 614
483, 00 сўм қарздорликни ечиб олиш мақсадида даъвогар Nish n kl st r
t xxizm t MTP МЧЖнинг Агробанк АТБ ҳудудий филиалидаги
20208000305320547001 ҳисоб рақамига жойлаштирилган 2025 йил 23 май
кунидаги №01-сонли тўлов талабномасини ижро этиш мумкин эмас деб
топилсин.
Жавобгар Нишон Рисқи МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар Nish n kl st r t xxizm t MTP МЧЖ фойдасига 41 200 сўм
почта харажати;
- республика бюджетига 1 012 289, 66 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов