Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2501/7676 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья G‘OZIYEV SHUKRULLO XADJAMKULOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый S m rq ndning Yulduzi
Source ID 5989f4fe-03a2-4642-b18b-1680d7a70fc5 Claim ID PDF Hash 612c1a66e5915772... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 50-моддаси ИПКнинг 50 law
Ушбу кодекснинг 107-моддаси Ушбу кодекс 107 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1304-2501/7676-сонли иш Дўстлик шаҳри АЖРИМ 18.11.2025 йил Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ғозиевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар вакили А.Артиқов (13.11.2025 йилдаги 20-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Пахтакор тумани Фермерлар кенгаши "Y kk L hin D l isi" f rm r ‘j ligi манфаатида жавобгар "S m rq ndning Yulduzi" f rm r ‘j ligiга нисбатан берилган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Пахтакор тумани Фермерлар кенгаши "Y kk L hin D l isi" f rm r ‘j ligi манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "S m rq ndning Yulduzi" f rm r ‘j ligi (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 41.600.000 сўм асосий қарз, 20.800.000 сўм пеня ва 10.400.000 сўм жарима ундиришни сўраган. Суднинг 10.11.2025 йилдаги ажрими билан ишга "Silv rl f " M s'uli ti h kl ng n j mi t Q `shm k r n si низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахс вакиллари суд мажлисида иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар ва учинчи шахс вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ариза тақдим этиб, даъводан тўлиқ воз кечишини маълум қилди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 50-моддаси учинчи қисмига асосан давлат органи ва бошқа шахс томонидан даъвогарнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тақдим этилган даъво аризасидан (аризасидан) даъвогарнинг (аризачининг) воз кечиши даъво аризасини (аризани) кўрмасдан қолдиришга олиб келади. Ушбу кодекснинг 107-моддаси 8-бандига кўра, даъвогарнинг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан тақдим этилган даъводан даъвогар воз кечган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Қайд этилганларга кўра суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топади. “Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги 36-сонли қарорининг 9-бандида суд томонидан кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси (ариза) такроран берилганда давлат божи қайтадан умумий асосларда тўланади, деб белгиланган. ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 10.10.2017 йилдаги ПҚ-3318-сонли қарорини 3-банди тўртинчи хатбошисида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хаттиҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 107, 109, 118, 169, 195-196моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: даъвогар Пахтакор тумани Фермерлар кенгаши "Y kk L hin D l isi" f rm r ‘j ligi манфаатида жавобгар "S m rq ndning Yulduzi" f rm r ‘j ligi ҳисобидан 41.600.000 сўм асосий қарз, 20.800.000 сўм пеня ва 10.400.000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогарнинг давлат божи тўловидан озод этилганлиги инобатга олинсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти ойлик муддатда Дўстлик туманлараро иқтисодий суди орқали Жиззах вилоят судига кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест беришлари мумкин. Судья Ш.Ғозиев