← Назад
Решение #2845724 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 131 | — | law | |
| ИПКнинг | 132 | — | law | |
| ИПКнинг | 133 | — | law | |
| келишув битимининг мазмуни ИПК | 132 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2501/5946-сонли иқтисодий иш
ЧИРОҚЧИ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
А Ж Р И МИ
(келишув битимини тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида)
Чироқчи тумани
2025 йил 18 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, кенгаш вакили Ф.Нормуродов
(ишончнома асосида), даъвогар раҳбари Б.Жўраев (шахсий маълумотнома асосида)
жавобгар вакили Ш.Пашаев (ишончнома асосида)лар иштирокида, Яккабоғ туман
фермерлар кенгашининг даъвогар “Ххх” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар
“Ххх” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни
суд биносида, видеоконфренцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Яккабоғ туман фермерлар кенгаши даъвогар “Ххх” фермер хўжалиги (бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
– жавобгар деб юритилади)дан 225.000.000 сўм ўтказиб берилган кредит суммаси,
63.102.700 сўм кредит фоизи, 28.723.400 сўм суғурта харажати, 112.500.000 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган кенгаш ва даъвогар вакили тарафлар
ўртасида келишув битими имзоланганлиги билдириб, мазкур келишув битимини
тасдиқлаб беришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили тарафлар ўртасида
ўзаро келишув битими имзоланганлиги билдириб, мазкур келишув битимини
тасдиқлаб беришни сўради.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган келишув битимини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга асосан даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган келишув битимини
тасдиқлашни лозим топди.
Тарафлар 2025 йил 18 ноябрда тузилган келишув битимида қуйидагиларни
назарда тутган;
Келишув битимининг 3-бандига кўра, жавобгар 2024 йил 4 апрелдаги 1/281/1сонли шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларни 450.000.000 сўм миқдорда
2026 йил 20 апрель кунигача тўлиқ бажариш мажбуриятини, даъвогар ўз навбатида
фарқ бўйича тўловларни (450.000.000-225.000.000)=225.000.000 сўм объектни тайёр
ҳолда монтаж ишларини амалга ошириш тасдиқланган кундан бошлаб 30 кун
муддатга амалга ошириш, жавобгар тарафдан ушбу келишув битими бўйича
мажбуриятлар келишилган муддатда бажарилмаса, тўланган 225.000.000 сўм
даъвогарнинг ҳисоб-рақамига қайтарилиши, даъвогар жавобгардан талаб қилинган
63.102.700 сўм кредит фоизи, 28.723.400 сўм суғурта харажатлари, 112.500.000 сўм
пеня ва 41.200 сўм почта харажати талабидан воз кечишга келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда –
ИПК деб юритилади)нинг 131-моддасига асосан тарафлар низони келишув битими
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш
бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг
ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув
1
эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини
қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган
ҳисобланади.
Бундан ташқари, ИПКнинг 132-моддасига асосан келишув битими ёзма шаклда
тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари томонидан
имзоланади. Келишув битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни
бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак.
Келишув битимида жавобгар томонидан мажбуриятларни кечиктириб ёки
бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига
воз кечиш ҳақидаги, қарздан тўлиқ ёки қисман воз кечиш ёхуд қарзни тан олиш
тўғрисидаги, суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шартлар ва қонунга зид
бўлмаган бошқа шартлар кўрсатилиши мумкин.
Агар келишув битимида суд харажатларини тақсимлаш ҳақидаги шарт мавжуд
бўлмаса, суд бу масалани келишув битимини тасдиқлаш чоғида, ушбу Кодексда
белгиланган умумий тартибда ҳал этади.
ИПКнинг 133-моддасига мувофиқ келишув битими тузган шахслар уни ушбу
битимда назарда тутилган тартибда ва муддатларда ихтиёрий равишда бажаради. Суд
томонидан тасдиқланган, келишув битимида назарда тутилган муддатларда ихтиёрий
ижро этилмаган келишув битими уни тузган шахснинг илтимосномаси бўйича суд
томонидан бериладиган ижро варақаси асосида, суд харажатларини ундиришга
тааллуқли қисми эса суднинг ташаббуси билан мажбурий ижро этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил
18 декабрдаги 204-сонли “Иқтисодий судлар томонидан келишув битимини
тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалари
тўғрисида”ги Қарорининг 7-14-бандларида қуйидагича тушунтиришлар берилган:
Судларга келишув битимининг шакли ва мазмуни, уни тузиш тартибига
қўйиладиган талабларга риоя этилган ҳолда тузилган келишув битимини тасдиқлаш
суднинг ҳуқуқи эмас, балки мажбурияти эканлиги тушунтирилсин.
Судлар инобатга олишлари лозимки, келишув битимининг мазмуни ИПКнинг
132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг шартлари аниқ, равшан баён
қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув битимининг мазмуни бўйича ҳар хил
талқин қилинишига ва келгусида низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган
бўлиши керак.
Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, суд тарафлар томонидан тузилган келишув
битимининг шартлари қонун ҳужжатларига хилоф эмаслиги ёки бошқа шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга
олиб, уни тасдиқлашни лозим деб ҳисоблайди.
ИПКнинг 110-моддаси 7-бандига асосан келишув битими тузилиб,
у суд томонидан тасдиқланган бўлса, иқтисодий суд иш юритишни тугатади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши лозим.
Суд давлат божи тўловини ҳисоб-китоб қилиб, даъво талабининг
225.000.000
сўм
ўтказиб
берилган
кредит
суммасига
нисбатан
(225.000.000х2%)=4.500.000 сўм давлат божи тўловини жавобгар ҳисобидан
республика бюджетига ундиришни, даъвогар томонидан воз кечилган 63.102.700 сўм
кредит фоизи, 28.723.400 сўм суғурта харажатлари, 112.500.000 сўм пеня жами
204.326.100 сўм қисми бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини
2
инобатга олиб даъвонинг ушбу қисми бўйича давлат божи ундирмасликни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарорининг 3-бандига
киритилган ўзгартиришга кўра Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини
кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг
мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим
этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво
аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат
божи ундирилмаслиги белгиланган.
Ушбу ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги келишув битими ихтиёрий
тузилганлигини, қонун талабларига зид эмаслигини, учинчи шахсларнинг қонун
билан қўриқланадиган манфаатларига даҳл қилмаслигини инобатга олиб, келишув
битимини тасдиқлашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 4.500.000 сўм
давлат божи, иш видеоконференсалоқа режимида кўрилганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд харажати
ундиришни ҳамда ушбу иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 170, 130133, 195-196-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
даъвогар “Ххх” фермер хўжалиги ҳамда жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2025 йил 18 ноябрда тузилган келишув битими қуйидаги шартлар
асосида тасдиқлансин;
жавобгар 2024 йил 4 апрелдаги 1/281/1-сонли шартнома бўйича қабул қилинган
мажбуриятларни 450.000.000 сўм миқдорда 2026 йил 20 апрель кунигача тўлиқ
бажариш мажбуриятини, даъвогар ўз навбатида фарқ бўйича тўловларни
(450.000.000-225.000.000)=225.000.000 сўм объектни тайёр ҳолда монтаж ишларини
амалга ошириш тасдиқланган кундан бошлаб 30 кун муддатга амалга ошириш,
жавобгар тарафдан ушбу келишув битими бўйича мажбуриятлар келишилган
2026 йил 20 апрель кунигача бажарилмаса, тўланган 225.000.000 сўм даъвогарнинг
ҳисоб-рақамига қайтарилиши, даъвогар жавобгардан талаб қилинган 63.102.700 сўм
кредит фоизи, 28.723.400 сўм суғурта харажатлари, 112.500.000 сўм пеня ва
41.200 сўм почта харажати талабидан воз кечиш ҳақидаги шартлар асосида
тасдиқлансин.
Жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 4.500.000 сўм давлат божи;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига 103.000 сўм суд
харажати ундирилсин.
Кенгашнеинг даъво аризаси бўйича даъвогар давлат божи тўловидан озод
этилганлиги сабабли давлат божи ундирилмасин.
Ажрим қонуний кучга киргач суд харажатлари ундириш қисмига ижро
варақалари берилсин.
4-1806-2501/5946-сонли иқтисодий иш бўйича иш юритиш тугатилсин.
Мазкур ажримдан норози томон бир ой муддатда апелляция тартибида шикоят
қилиши (протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
3