← Назад
Решение #2845774 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| ИПКнинг | 2032 | — | law | |
| ноябрдаги ажрими билан ИПК | 45 | — | law | |
| ИПКнинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 47 | — | law | |
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1303-2502/6949-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зомин тумани
2025 йил 18 ноябрь
Зомин туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Н.Мадатов
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Н.К.Абдазов
котиблигида,
даъвогар
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “QIS LOQ O’J LIGI BO’LI I” давлат муассасасидан 2 119 447 сўм
электр энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Зомин туман
Иқтисодиёт ва молия бўлимини, Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия
бошқармасини ва Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармасини
ҳамда ишга қўшимча жавобгар сифатида “JIZZ
VILOY TI QIS LOQ
O‘J LIGI BOS Q R
SI” давлат муассасасини жалб қилинган, шунингдек
ишда иштирокини таъминлаш мақсадида Зомин туман прокурорини хабардор
қилинган ҳолда, тарафлардан даъвогар вакили - Р.Авалбоев (2025 йил
13 июндаги 06/1433-сонли ишончномага асосан), жавобгар вакили - Қ.Умматов
(ишончномаси йўқлиги сабабли эркин тингловчи сифатида), қўшимча жавобгар
вакили – Э.Ахмедов (2025 йил 4 ноябрдаги 80-сонли ишончномага асосан),
Зомин туман прокурорининг ёрдамчиси - Р.Элонов иштирокида, мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган
Зомин туман иқтисодиёт ва молия бўлими, Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва молия
бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси
вакиллари иштирокисиз, Зомин туманлараро иқтисодий судининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
н и қ л а д и:
“JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик жамияти
(бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади) ҳамда “QIS LOQ O’J LIGI
BO’LI I” давлат муассасаси (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади)
ўртасида 2025 йил 3 январда Улгуржи Бюджет истеъмолчиларига электр
энергияси етказиб бериш юзасидан шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра, ушбу шартномага мувофиқ
даъвогар “Корхона” жавобгар “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган
тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия
учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаганлиги сабабли жавобгарнинг даъвогар олдида 2 119 447 сўм
миқдорида қарздорлик юзага келган.
Натижада, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 2 119 447 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 сентябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажрими билан ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиш 2025 йил 14 октябрь кунига белгиланган.
Даъво аризасини ўрганиб чиқиш жараёнида суд муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида суд ажрими даъво аризасида кўрсатилган жавобгарнинг
манзилига юборилган бўлсада, аммо почта алоқа бўлими томонидан суднинг
ажрими етказилган ёки етказилмаганлиги тўғрисида маълумотлар
киритилмаганлиги ҳамда жавобгар давлат муассасаси бўлиб, бюджетдан маблағ
олувчи эканлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси тўртинчи қисмида, агар ишни
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш чоғида учинчи
шахснинг ишга киришиш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилган,
ушбу бобда белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган
қарши даъво қабул қилинган бўлса ёхуд агар суд қуйидагилар хусусида, шу
жумладан тарафлардан бирининг илтимосномасига кўра қуйидагилар хусусида
хулосага келса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича
кўриш ҳақида ажрим чиқаради:
1) ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат
сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг
ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса;
2) қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш,
шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш,
экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;
3) билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан
учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд
ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатлари бузилиши мумкин бўлса деб белгилаб қўйилган.
Шунингдек, ИПКнинг 2032-моддаси бешинчи қисмида, ишни даъво
ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш тўғрисидаги ажримда
ишда иштирок этувчи шахслар бажариши лозим бўлган ҳаракатлар ва ушбу
ҳаракатларни бажариш муддатлари кўрсатилади. Ажрим чиқарилгандан сўнг
ишни кўриш бошидан бошланади деб кўрсатилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиш,
қўшимча ҳолатларни аниқлаш, шунингдек жавобгарнинг хабардорлигини
таъминлаш мақсадида, мазкур даъво аризаси бўйича соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари
бўйича кўриб чиқиш юзасидан суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан
2025 йил 28 октябрга суд муҳокамасига тайинланган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ва Жиззах
вилояти бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган ҳамда Зомин
туман прокурори хабардор қилинган ва кейинчалик суднинг 2025 йил 28
октябрдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Жиззах вилоят
Иқтисодиёт ва молия бошқармаси жалб қилинган.
Бундан ташқари, суднинг 2025 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ИПКнинг
45-моддасига асосан жавобгар “QIS LOQ
O’J LIGI BO’LI I” давлат
муассасаси юридик шахс бўлмаганлиги учун ишга дахлдор бўлган қўшимча
жавобгар
сифатида
“JIZZ
VILOY TI
QIS LOQ
O’J LIGI
BOS Q R
SI” давлат муассасаси жалб қилинган.
Судга Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси 2025 йил
28 октябрдаги 01-4/883-сонли маълумотномасини судга тақдим қилиб, унга
кўра даъвогар ва жавобгар ўртасида 2025 йил 3 январдаги 17920729-сонли
шартнома Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва унинг ҳудудий
бўлимларидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилган ҳамда суд мажлисини
ўзининг вакили иштирокисиз мазмунан кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз сўзида жавобгарнинг
электр энергиясидан бўлган қарздорлик суммаси мавжуд эмаслигини, ушбу
даъво талабида билдирилган қарздорлик суммаси 2024 йил 8 октябрда жавобгар
томонидан фойдаланиб келаётган энергия таъминотини ўрганиш натижасида
аниқланган ҳолатлар бўйича қўлланилган зарар суммаси эканлигини, бу бўйича
тегишли тартибда мутахассислар томонидан далолатнома тузилганлигини ва
тегишли тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича судга мурожаат
қилганлигини,
бугунги
кунда
ушбу
ҳолат
юзасидан
маъмурий
ҳуқуқбузарликлар юзасидан суд ҳужжати қўлида йўқлигини, ушбу суд
ҳужжатини тегишли суддан олиш учун қўшимча вақт кераклигини инобатга
олиб, мазкур иқтисодий ишни бошқа кунга қолдириб туришни сўради.
Суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили иштирок этиб, ўз сўзида
даъвогарнинг даъво талаби асоссиз эканлигини, электр энергиясидан
қарздорлиги йўқлигини, туман ҳокимининг топшириғи билан турли жойларда
кўчиб, фаолият юритганлигини, электр ҳисоблаш ускунаси бўлим номида
йўқлигини, шунингдек тарафлар ўртасидаги шартнома белгиланган тартибда
ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлигини, бу низолашилаётган шартнома
ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришдан рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришдан рад қилишни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида ажрим нусхаси
“Гибрид почта” хизмати орқали низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар
билан
арз
қилмайдиган
учинчи
шахслар
сифатида
Зомин туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ҳамда Жиззах вилоят Иқтисодиёт ва
молия бошқармасига юборилган ва уни қабул қилиб олган бўлсада, бугунги суд
мажлисида иштирок этмади.
ИПКнинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ишни мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўришни лозим деб топади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, ишда иштирок этган
даъвогар, қўшимча жавобгар вакиллари ва прокурор ёрдамчисининг
кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришдан рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмида, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги
319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш
қоидалари”нинг 76-банди иккинчи хатбошисига кўра, юридик шахслар
томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб, ҳисобот ойи якуни бўйича
тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган
электр энергия ҳажмини чегириб ташлаб ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги назарда тутилган.
Даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича мажбуриятини
бажариб, жавобгарга электр энергияси етказиб берган. Етказиб берилган электр
энергиясидан жавобгар фойдаланиб келган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада
бажармаган, яъни етказиб берилган электр энергияси учун тўловни амалга
оширмаган.
Натижада, жавобгарнинг даъвогар олдида 2 119 447 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келганлигини маълум қилган.
Аммо, иш ҳужжатларини ўрганиш давомида жавобгарнинг даъвогар
олдида электр энергиясидан фойдаланганлиги билан боғлиқ бўлган
қарздорлиги йўқлигини, бунга сабаб сифатида туман ҳокимининг топшириғи
асосида жавобгар турли биноларда фаолият юритганлигини, муқим бир жойда
фаолият юритмаганлигини, бундан ташқари даъвогарнинг даъво талабида
кўрсатилган 2 119 447 сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси Зомин туман
электр таъминоти ходими Г.Уразалиев, ҳуқуқшунос Б.Мамаражабов ва ҳисобчи
С.Исмоиловларнинг иштирокида 2024 йил 8 октябрда 0008218-0000258-сонли
далолатномага қайта ҳисоб-китоб далолатномаси тузилганлиги, унга кўра,
Зомин тумани, “Халқобод” МФЙда жойлашган “QIS LOQ
O’J LIGI
BO’LI I” давлат муассасасининг электр энергиясидан фойдаланиш
ҳолатларини ўрганиш натижасида, электр энергиясидан фойдаланишда ЭХУдан
ташқи таъсир остида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги
аниқланганлиги, шундан келиб чиқиб, 4 838 400 сўм миқдорида қайта ҳисобкитобга киритилиши юзасидан хулоса қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасида бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан юридик
мажбуриятларни қабул қилиш, уларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда ҳисобга олиш
тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф
кодлари бўйича бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади
ҳамда ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан
ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари
томонидан ҳисобга олинади.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга кириши назарда тутилган.
Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси 2025 йил
28 октябрдаги 01-4/883-сонли маълумотномасини судга тақдим қилиб, унга
кўра жавобгар ва даъвогар ўртасида 2025 йил 3 январдаги 17920729-сонли
шартнома Жиззах вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси ва унинг ҳудудий
бўлимларидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Шунингдек, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосланиб суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
2 119 447 сўм электр энергиясидан бўлган қарздорлик ундириш тўғрисидаги
даъво талабига асос қилиб келтирилган ҳолатлари етарли эмаслигини ҳамда
қўшимча жавобгар томонидан тақдим қилган ҳужжатларга кўра бугунги кунда
қарздорлиги мавжуд эмаслигини, шунингдек тарафлар ўртасида 2025 йил
3 январдаги 17920729-сонли шартнома давлат рўйхатидан ўтмаганлигидан
келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришдан рад қилишни
лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 47-моддасида, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди деб
белгиланган.
ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми 1-бандида, иш иқтисодий судга,
фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса иш
юритишни тугатади деб белгиланган.
Даъвогарнинг даъво аризасида “QIS LOQ O’J LIGI BO’LI I” давлат
муассасаси жавобгар тариқасида кўрсатилган.
Бироқ, “QIS LOQ O’J LIGI BO’LI I” давлат муассасаси юридик шахс
ҳисобланмаслиги боис суднинг 2025 йил 11 ноябрдаги ажрими билан ИПКнинг
45-моддасига асосан ишга дахлдор бўлган қўшимча жавобгар сифатида
“JIZZ
VILOY TI QIS LOQ
O’J LIGI BOS Q R
SI” давлат
муассасаси жалб қилинган.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгар “QIS LOQ
O’J LIGI
BO’LI I” давлат муассасасига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажати ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён қилинганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришдан
рад
қилишни,
даъво
талабининг
жавобгар
“QIS LOQ O’J LIGI BO’LI I” давлат муассасасига нисбатан қисми бўйича
иш юритишни тугатишни, даъвогар томонидан олдиндан тўланган 41 200 сўм
почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни, шунингдек даъвогар
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 110, 118, 128, 170, 176-180, 186-188,
192-моддаларига амал қилиб, суд
қарор қилди:
“JIZZ
UDUDIY
ELEKTR
T R OQL RI”
акциядорлик
жамиятининг “JIZZ
VILOY TI QIS LOQ O’J LIGI BOS Q R
SI”
давлат муассасаси ҳисобидан 2 119 447 сўм электр энергиясидан бўлган
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Даъвогар даъво талабининг жавобгар “QIS LOQ O’J LIGI BO’LI I”
давлат муассасасига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин.
Даъво аризаси тақдим қилишдан олдин тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажати “JIZZ
UDUDIY ELEKTR T R OQL RI” акциядорлик
жамиятининг зиммасида қолдирилсин.
“JIZZ
UDUDIY
ELEKTR
T R OQL RI”
акциядорлик
жамиятининг ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақаси
берилсин.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Жиззах вилоят
судига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида ёки қарор қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган
ҳал қилув қарори устидан олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят
бериши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Х.Н.Мадатов