Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2508/10443 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья ROZUMBETOV ELMUROD KAMILJANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 53d6ae48-4ef0-41fb-b5ae-b2d3a666fb77 Claim ID PDF Hash 9914cae25f64cebb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ИПКнинг 110-моддаси ИПКнинг 110 law
ИПКнинг 111-моддасининг 5-қисми ИПКнинг 111 5 law
Текст решения 3 001 символов
4-2203-2508/10443-сонли иқтисодий иш Судья: *** БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Боғот туман 2025 йил 18 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, даъвогар вакили *** (15.10.2025 йилдаги 10/4-сонли ишончнома ва ордерга асосан) иштирокида, даъвогар ***нинг жавобгар *** ҳисобидан *** сўм асосий қарз, *** сўм пеня ва *** сўм адвокат хизмати учун тўланган зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: *** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан *** сўм асосий қарз, *** сўм пеня ва *** сўм адвокат хизмати учун тўланган зарарни ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади, даъво ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 129, 170-моддасига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд муҳокамасида даъвогар вакили судга ариза тақдим қилиб, жавобгар мавжуд қарздорликларни даъво тақдим этилганидан кейин тўлиқ бартараф қилганлиги сабабли даъводан тўлиқ воз кечишини маълум қилди. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг даъводан воз кечишини қабул қилиб, иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. ИПК 157-моддасининг иккинчи қисмига кўра, даъвогар ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда тегишли суд инстанциясида ишни кўриш якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. ИПКнинг 110-моддаси биринчи қисми, 6-бандига кўра, даъвогар даъвосидан воз кечган ва суд уни қабул қилган ҳолларда иш юритиш тугатилади. ИПКнинг 111-моддасининг 5-қисмига кўра, иш юритиш тугатилган тақдирда айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатда, суд, даъвогарнинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризасини қабул қилишни, жавобгардан даъвогар ҳисобига даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва 806 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 110,157,195-196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: Даъвогар ***нинг даъводан воз кечиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинсин. Боғот туманлараро иқтисодий судининг 4-2203-2508/10443-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. *** ҳисобидан даъвогар *** фойдасига даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ва 806 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***