← Назад
Решение #2845806 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 931 | — | law | |
| ФК | 943 | — | law | |
| ФКнинг | 113 | — | law | |
| ФКнинг | 114 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law |
Текст решения
9 617 символов
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳар
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида, судья
ёрдамчиси *******нинг котиблигида, даъвогар вакили ********нинг иштирокида
******нинг ****** манфаатини кўзлаб, жавобгар ******дан ****** сўм суғурта
товони ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро
иқтисодий суди биносида видеоконференцалоқа режимида (T -D skt
иловаси
орқали) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
****** (бундан кейинги ўринларда “палата” деб юритилади) ****** (бундан
кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, ****** (бундан
кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади)дан ****** сўм суғурта товони
ундиришни сўраган.
Суднинг ******* (бундан кейинги ўринларда “учинчи шахслар” деб юритилади)
жалб этилган.
Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида учинчи шахслар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни палата ва учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво
талабини қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабига
эътироз билдириб, суғурта ҳодисаси олдин содир бўлганлиги, яъни учинчи шахслар
банк олдида кредитни тўлай олмаслиги олдиндан маълум бўлгани ҳолда, суғурта
шартномаси тузилганлиги боис, суддан даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни
рад қилишни сўради.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ
ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа
ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари,
ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, *******-сонли кредит шартномасига
асосан темир эшик ва дарвозалар ишлаб чиқариш мақсадида ****** сўм миқдорида
кредит ажратилган.
Шунингдек, даъвогар ва ***** ўртасида ******-сонли кредит шартномасига
асосан миллий ширинликлар ишлаб чиқариш учун асосий воситалар сотиб олиш
мақсадида ***** сўм миқдорида кредит ажратилган.
Бундан ташқари, даъвогар ва ***** ўртасида *****-сонли кредит шартномасига
асосан қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш мақсадида
******
ой
имтиёзли
давр
билан
йиллик
****** сўм миқдорида кредит ажратилган.
Мазкур кредитларнинг таъминоти сифатида тарафлар ўртасида 2025 йил
******-сонли кредит қайтмаслик хатарини суғурталаш шартномаси тузилган.
Мазкур суғурта шартномасининг ******-сонли қарорига мувофиқ ўтказилган
тендер якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал
қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-306-сон Қарори доирасида
***** сўмгача (жумладан, бир юз миллион сўм) гаровсиз ажратилган кредитларни
қайтармаслик хатарларини суғурталаш тартибини белгилайди.
Шунингдек, шартноманинг 2.2-бандига кўра, суғурта объекти гаровсиз
ажратилган кредитлар бўйича кредитнинг асосий қисми (тани) ва кредитга
ҳисобланган фоизларни тўлаш бўйича кредит олувчиларнинг мажбуриятларини
бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги суғурта қилдирувчининг мулкий
манфаатлари ҳисобланади.
Шартноманинг 2.3-бандига кўра эса, мазкур шартнома тузилган санадан бошлаб
****** муддатга тузилади ва шу муддат давомида юзага келадиган суғурта
ҳодисалари бўйича тарафларнинг муносабатларини тартибга солади.
Суғурта шартноманинг 3.1-андига кўра, суғурта ҳодисаси – қарз олувчининг
кредит шартномаси бўйича асосий қарз ва фоиз тўловларининг сўндириш графигида
белгиланган муддатдан ***** кундан ортиқ кечиктирилиши деб ҳисобланиши
кўрсатилган.
Даъвогар ва учинчи шахслар ўртасида тузилган кредит шартномаларига асосан
2025 йил 1 майдан 2025 йил 2 октябргача бўлган давргача 90 кундан ортиқ
кечиктирилган кредит асосий қарздорлиги ва ҳисобланган фоизлардан жами ******
сўм қарздорлик юзага келган.
Шундан сўнг, даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган
суғурта шартномасига асосан суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги боис суғурта
товонини тўлаш бўйича ********сонли хабарномалар юборилган.
Жавобгар томонидан даъвогарнинг хабарномаларига жавоб берилмаганлиги
боис, палата даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан жами ****** сўм ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 915-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф
(суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига
шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга
(суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша
шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни
ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни
шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони
тўлаш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 931-моддаси биринчи қисмига биноан, суғурта шартномаси
тузилаётганда суғурта қилдирувчи ўзига маълум бўлиб, суғурта ҳодисаси юз бериши
эҳтимолини ва унинг юз бериши туфайли кутилажак зарар миқдори (суғурта
хавфи)ни аниқлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни суғурталовчига
хабар қилиши шарт.
ФКнинг 943-моддасига кўра, суғурта шартномаси қуйидаги ҳолларда ўз-ўзидан
ҳақиқий эмас:
шартнома тузилаётган пайтда суғурта объекти мавжуд бўлмаса;
жиноий йўл билан қўлга киритилган, жиноят нарсаси ҳисобланувчи ёки
мусодара қилиниши лозим бўлган мол-мулк мулкий суғурта шартномаси бўйича
суғурталанган бўлса;
шартнома бўйича ғайриҳуқуқий манфаат суғурталанган бўлса;
суғурта шартномасида суғурта ҳодисаси сифатида юз бериш эҳтимоллиги ва
тасодифийлик белгилари бўлмаган воқеа назарда тутилган бўлса.
Суғурта шартномаси ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган
бошқа ҳолларда ҳам ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
ФКнинг 113-моддаси биринчи қисмига кўра, битим ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги
сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб
ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим).
ФКнинг 114-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
ФКнинг 116-моддаси биринчи қисмига кўра эса, қонунчиликнинг талабларига
мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда
тутилган қоидалар қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги
“Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли Қарори
11.3-бандига кўра, суғурта ҳодисаси рўй бериши эҳтимоли мавжуд бўлган ва
олдиндан тахмин қилинган ҳамда у келиб чиқиши мумкинлиги сабабли суғурта
қилинган воқеа эҳтимоллик ва тасодифийлик белгиларига эга бўлиши лозим. Бунда
воқеа суғурта шартномасини тузиш пайтида шартнома иштирокчилари унинг содир
бўлишини билмаган ва содир бўлиши ёхуд содир бўлмаслигини билиши мумкин ҳам
бўлмаган тақдирда тасодифий деб тан олинади.
Бироқ, ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида суғурта
шартномаси тузилишидан олдин учинчи шахсларнинг даъвогар олдида 90 кундан
ортиқ кечиктирилган қарздорлиги мавжуд бўлган.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм ундириш талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, суд даъвони қаноатлантиришни рад қилишни,
даъвогардан республика бюджети ҳисобига 1.071.881 сўм давлат божи ундиришни ва
почта харажати даъвогар томонидан тўланганлигини инобатга олишни ва
даъвогардан
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
депозитига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ***** сўм суд харажати
ундиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 118, 128, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвосини қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар ******дан республика бюджети ҳисобига ******* сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвогар ******дан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ ******* сўм суд харажати
ундирилсин.
Почта харажати даъвогар томонидан тўланганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******