Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2502/1685 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IGAMOV G‘AYRAT RAXMANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый M GIC OP IONS
Source ID bc170174-ef5f-4a72-b3e5-8666d52127d3 Claim ID PDF Hash 6e23ba75574cccd0... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 19
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 238-моддаси ФКнинг 238 law
Ушбу Кодекснинг 386-моддаси Ушбу Кодекс 386 code_article
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ФКнинг 384-моддаси ФКнинг 384 law
Ушбу Кодекснинг 385-моддаси Ушбу Кодекс 385 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
нинг 66-моддаси нинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 169-моддаси ИПКнинг 169 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
Мазкур Кодекс 279-моддаси Мазкур Кодекс 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1804-2502/1685-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Эгамов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 18 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик этувчи Ҳ.Турсунов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимованинг котиблигида Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 августдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “M GIC OP IONS” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича ишни Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, жавобгар вакили С.Бердиев (ишочнома асосида), жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили Ж.Тўлаганов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси жавобгар “M GIC OP IONS” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2024 йил 13 июнда тузилган 06/02-740930а-сонли олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳамда 780 572 442 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 29 августдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан берилган апелляция шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, далиллар лозим даражада текширилмаганлиги, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, даъвогар шартнома шартларига риоя қилмаганлиги каби важлар кўрсатилган. Судлов ҳайъатининг 2025 йил 18 ноябрдаги ажрими билан мазкур иш биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтилган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, низо ўзаро келишув йўли билан ҳал этилиши мумкинлигини баён қилиб, ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақида илтимоснома тақдим этиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлигини, тўловлар амалга оширилмаганлигини, биринчи инстанция суди жарима ундириш тўғрисида қарор қабул қилмаганлигини, жавобгар вакилининг илтимосномасига эътирози йўқлигини баён қилиб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. 2 Суд мажлисида иштирок этган прокурор жавобгар вакилининг илтимосномасини қаноатлантиришни, апелляция шикояти юзасидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, илтимоснома ва шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 13 июнда 06/02-740930а-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига асосан сотувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388сонли, 2023 йил 3 февралдаги 44-сонли қарори ҳамда Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг 2023 йил 7 декабрдаги 73-сонли йиғилиш баёни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йтл 19 апрелдаги ПҚ-162-сонли қарори, Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасининг 2020 йил 27 апрелдаги ХВ-143/04-сонли, 2023 йил 22 февралдаги ХВ-27/02-сонли ва 2023 йил 14 декабрдаги ХХВ-346/12-сонли ҳамда 2024 йил 6 майдаги ХВ-164/05-сонли буйруқларига асосан Қашқадарё вилояти Муборак тумани “Кунчиқар” МФЙ ҳудудида жойлашган “Муборактекс” масъулияти чекланган жамияти устав фондидаги 98,29 фоиў давлат улушини харид қийматида харидорга сотиш мажбуриятини олган. Мазкур шартноманинг 3.1-бандида улушни сотиб олиш тўловлари 5 203 816 276 сўмни ташкил этиши, бунда харидор томонидан закалат сифатида тўланган 148 680 465 сўм миқдоридаги пул маблағлари улушни сотиб олиш тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилиниши, қолган (65.0 фоиз) 3 382 480 579 сўм миқдоридаги сотиб олиш тўловларини шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган ҳисоб рақамига жадвалга асосан амалга ошириши назарда тутилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан тўловлар амалга оширилмаган. Қарздорликни бартараф этиш юзасидан юборилган талабномалар ижроси оқибатсиз қолдирилган. 3 Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабининг тарафлар ўртасида олди-сотди шартномасини бекор қилиш ҳақида асосли хулосага келган бўлсада, аммо даъво талабидан четга чиққан ҳолда талаб бўйича қарор қабул қилмасдан даъво аризасида кўрсатилган 780 572 442 сўм жарима ундириш қисмини муҳокама қилмаган ва ушбу талаб бўйича қарор қилмаган. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 238-моддасига мувофиқ мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. Тарафлар ўртасида тузилган олди-сотди шартномасининг 4.4.1-бандида харидорнинг асосий мажбуриятларидан бири сифатида шартноманинг 3-бўлимида кўрсатилган ҳажмлар ва муддатларда тўловларни ва пеня вужудга келган тақдирда ҳисобланган пеняларни тўлаши назарда тутилган. Ушбу Кодекснинг 386-моддасига асосан олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида агар мазкур шартнома имзолангандан кейин тарафлардан бири шартнома бўйича мажбуриятларни бажара олмаса ёки уларга риоя этмаса ёхуд шартнома имзолангандан кейин хоҳлаган пайтда шартноманинг иловасида кўрсатилган бирор-бир кафолат нотўғри ёки чалғитадиган эканлиги, тарафларнинг қандайдир мажбуриятларига қилинмаганлигини кўрсатувчи бирорта ҳодиса тарафлардан бирига маълум бўлиб қолса, бундай ҳолатда жабрланувчи тараф белгиланган тартибда шартномани бекор қилиш ва етказилган зарарларни қоплашни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган. Қарздорлик бартараф этилмаган ҳолларда тарафлар ўртасида тузилган шартномани суд тартибида бекор қилиш ҳақида юборилган таклифлар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 382-моддасига кўра агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 4 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. [СПиТ: 1.Мажбурият ҳуқуқи. Битимлар / Шартномани жиддий бузиш] Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. ФКнинг 384-моддасига биноан шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонун ҳужжатларидан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. Ушбу Кодекснинг 385-моддасига мувофиқ шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади. Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса - суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартлари жавобгар томонидан жиддий равишда бузилган. Шу сабабли судлов ҳайъати даъво талабининг ушбу қисмини тўлиқ асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъво аризасида мажбуриятлар ўз вақтида ва лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли жавобгарга нисбатан 780 572 442 сўм жарима ундириш ҳам кўрсатилган бўлсада, биринчи инстанция суди даъво талабидан четга чиққан ҳолда талаб бўйича қарор қабул қилмасдан даъво талабида қайд этилган 780 572 442 сўм жарима ундириш қисмини муҳокама қилмасдан ва ушбу талаб бўйича қарор қилмаган. Суд қарорининг хулоса қисми суд муҳокамаси предмети ҳисобланган талаб бўйича тугалланмаган ва якуний жавобни ўз ичига олган бўлиши, яъни қўйилган масаланинг моҳияти бўйича суд ўз хулосасини баён этиши ҳамда талаб этилган ва кўриб чиқилган талаб юзасидан қарор қабул қилиниши лозим. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3-бандида 3-бўлимда назарда тутилган ва тўлов муддати ўтиб кетган исталган оралиқ (ёки охирги) давр тугагандан кейин 3 ой давомида харидор томонидан сотиб олиш тўловлари, шунингдек пенялар тўланмаса, сотувчи мазкур шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақлилиги, бундай ҳолларда сотувчи сотиб олиш тўловларининг 15 фоизи миқдорида харидорга нисбатан жарима қўллашга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг 5 айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу Пленум қарори тушунтиришларидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг тадбиркорлик субъекти эканлигини ва мулкий аҳволини инобатга олиб, даъво талабининг ушбу қисмини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини иш ҳужжатлари билан муҳокама қилиб, қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. Сабаби, жавобгар вакилининг айнан шундай мазмундаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, ишни кўриш бошқа кунга қолдирилган. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради, ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим, 75-моддасига кўра иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар ёзма далиллардир. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка 6 суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. ИПКнинг 169-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи шахсларнинг янги далилларни талаб қилиб олиш тўғрисидаги ҳамда иш муҳокамаси билан боғлиқ бошқа барча масалалар бўйича аризалари ва илтимосномалари ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрлари суд томонидан эшитиб бўлинганидан кейин ҳал қилинади. Суднинг ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризалари ва илтимосномаларини қаноатлантириш тўғрисидаги ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги хулосалари ишни кўриш натижалари бўйича чиқарилган суд ҳужжатида баён қилиниши мумкин. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, номулкий тусдаги даъво аризаси бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида давлат божи тўланиши лозимлиги кўрсатилган. Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми 2-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. Мазкур Кодекс 279-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлади. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикоятини тўлиқ қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қисман қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 234, 236-238, 382, 384, 385-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118,169, 176, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: 7 Жавобгар “M GIC OP IONS” масъулияти чекланган жамияти вакилининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “M GIC OP IONS” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти тўлиқ қаноатлантирисин. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 августдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Иш бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар “M GIC OP IONS” масъулияти чекланган жамиятига ўртасида 2024 йил 13 июнда тузилган 06/02-740930а-сонли олди-сотди шартномаси бекор қилинсин. Жавобгар “M GIC OP IONS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 76 033 646 сўм жарима, 37 500 сўм почта харажати; Республика бюджетига биринчи инстанция суди учун 19 731 448 сўм давлат божи ундирилсин. Апелляция шикояти бўйича олдиндан тўланган суд харажатлари жавобгар “M GIC OP IONS” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Ҳ.Турсунов Ҳайъат аъзолари Л.Абдуллаев Н.Хўжақулов