Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2503/6073 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья RUZIYEV KOMOL SUYAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение CLUS E K IL L Ответчик / Подсудимый US DILMU OD BOBO
Source ID c824908a-92b6-49b9-942a-9a3ad05cc18d Claim ID PDF Hash eb0a4fba980ff48e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 14
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 631-моддаси ФКнинг 631 law
ФКнинг 666-моддаси ФКнинг 666 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
Ушбу Кодекснинг 74-моддаси Ушбу Кодекс 74 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
ИПКнинг 176-моддаси ИПКнинг 176 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2503/6073-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья К.Рўзиев Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қарши шаҳри ҚАРОРИ 2025 йил 18 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида раислик этувчи Н.Хўжақулов, ҳайъат аъзолари судьялар Л.Абдуллаев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Азимоваанинг котиблигида Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар “CLUS E K IL L” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти бўйича ишни даъвогар вакиллари Ж.Назаров, Р.Эргашев (ишончнома асосида), жавобгар “US DILMU OD BOBO” фермер хўжалиги раҳбари Т.Авазов (шахсий маълумотнома асосида), вакили Д.Салимов (ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “CLUS E K IL L” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “US DILMU OD BOBO” фермер хўжалигидан 662 424 831 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида “ G OS D I ” масъулияти чекланган жамияти жалб этилган. Суднинг 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан берилган кассация шикоятида суд ҳужжатини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида моддий ва процессуал қонун ҳужжатлари нормалари нотўғри қўлланилганлиги, далилларга баҳо берилмаганлиги, иш учун муҳим ҳолатлар аниқланмаганлиги, пудрат ишлари бажарилганлиги суд ҳукми ва ўрганиш маълумотномалари ҳамда видеоёзувлар билан ўз тасдиғини топиши, мазкур ҳолатда қарздорлик мавжудлиги каби важлар кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция суди иш ҳолатларига нотўғри баҳо берганлигини, жавобгарнинг ер майдонида томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатилганлигини, ушбу ҳолатлар суд ҳукми, ўрганиш маълумотномалари ва бошқа далиллар тасдиқланишини, тарафлар ўртасида шартнома ёки бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилмаган бўлсада, аммо бажарилган ишлар ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини баён қилиб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар раҳбари ва вакили шикоятда келтирилган важларга қарши эътирозлар билдириб, унинг асоссиз эканлигини, фермер хўжалигининг ҳудудида томчилатиб суғориш ускуналари ўрнатилмаганлигини, мажбурият мавжудлигини тасдиқловчи шартнома ёки бошқа ҳужжатлар йўқлигини, биринчи инстанция суди 2 иш ҳолатларидан келиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантиришга асослар йўқлиги ҳақида қонуний тўхтамга келганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд ҳужжатини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси ишга жалб этилган учинчи шахсга етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 297моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар ва “ G OS D I ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 12 февралда тузилган “Экин майдонини сув тежовчи технологияларни қўллаб суғориш тўғрисида”ги шартноманинг 1.1-бандига кўра “бажарувчи” “буюртмачи” томонидан ажратилган экин майдонини сув тежовчи технологияларни қўллаб суғориш бўйича лойиҳа ишлаб чиқиш, лойиҳа асосида экин майдонини сув тежовчи технологияларни қўллаб суғориш тизими агрегатлари, қисмлари ва деталлари таъминоти ва уларни монтаж қилиш, мутахассисларни ундан фойдаланишга ўргатиш ва уни қўллаш бўйича йил давомида агротехник сервис ишларини белгиланган муддатларда бажариш, “буюртмачи” эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун келишилган баҳода ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шунингдек, ушбу шартномага тарафлар ўртасида 2022 йил 30 сентябрда 1-сонли қўшимча келишув битими тузилиб, шартноманинг умумий қиймати 13 167 960 000 сўмни ташкил этиши қайд этилган. Даъво талабида ушбу шартномаларга асосан жавобгарнинг ер майдонида томчилатиб суғориш ускуналарини ўрнатиш билан боғлиқ ишлар бажарилганлигини, ушбу ҳолатлар суд ҳукми ва ўрганиш далолатномалари асосида аниқланганлигини асос қилиниб, қарздорликни ундириш сўралган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал қонун ҳужжатларини тўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришга асослар йўқлиги ҳақида қонуний хулосага келган деб баҳолайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий 3 муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак. Даъво аризасида даъвогар ва “ G OS D I ” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 12 февралда тузилган “Экин майдонини сув тежовчи технологияларни қўллаб суғориш тўғрисида”ги шартнома ҳамда ушбу шартномага тарафлар ўртасида 2022 йил 30 сентябрда расмийлаштирилган 1-сонли қўшимча келишув битими асос қилиб кўрсатилган. Бироқ, даъвогар ва жавобгар ўртасида ишларни бажариш, бажарилган ишларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш билан боғлиқ шартномалар тузилмаган. Даъво асосида келтирилган шартномалар бўйича жавобгарнинг даъвогар олдида мажбуриятини келтириб чиқмаган. Даъвогар, учинчи шахс “ G OS D I ” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасида 2022 йил 1 мартдаги “Суғориш технологияларини ўрнатиш тўғрисида”ги шартнома фермер хўжалиги томонидан имзоланмаган ва муҳр қўйилмаган. ФКнинг 631-моддасига кўра пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Бундан ташқари, иш ҳужжатларида жавобгарга ишлар топширилганлигини, ўзаро ҳисоб-фактуралар тузилганлигини ёки уч томонлама келишувлар, топшириш-қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилганлигини тасдиқловчи ишончлик ва мақбул далиллар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил 23 декабрдаги 306-сонли “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 9-бандига кўра буюртмачи бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилади. 4 Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво асосидан келиб чиқиб, унга асос қилиб келтирилган далилларни инобатга олмаган. Шу сабабли, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришга асослар йўқ деб ҳисоблайди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Ушбу Кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга апелляция, кассация ва тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши лозимлиги қайд этилган. ИПКнинг 176-моддаси олтинчи қисмига кўра суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин. ИПКнинг 299-моддаси биринчи ва иккинчи қисмига мувофиқ суд ишни кассация инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Кассация инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ИПКнинг 301-моддаси биринчи қисми 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни ҳамда суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топди. 5 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини, Фуқаролик кодексининг 234, 236, 631, 666-моддларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 176, 299, 301-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Яккабоғ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, даъвогар “CLUS E K IL L” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “CLUS E K IL L” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетигга 6 624 248 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарордан норози томон Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Раислик этувчи Н.Хўжақулов Судьялар Л.Абдуллаев Ҳ.Турсунов