← Назад
Решение #2845811 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 228 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 164 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 71 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1807-2501/4880-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2025 йил 18 ноябрь
Чироқчи туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Латипов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Чулиевнинг котиблигида, даъвогар раҳбари В.Муродов
(шахсий маълумотнома асосида), жавобгар раҳбари Н.Ирисов (шахсий
маълумотнома асосида)лар иштирокида, даъвогар "Ххх" фермер хўжалиги
манфаатида, жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамияти нисбатан берган
даъво аризаси бўйича ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ххх” фермер хўжалиги (бундан буён матнда - даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Ххх”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда - жавобгар деб
юритилади)га нисбатан ўзига тегишли бўлган ер майдонидан кўчириб
чиқаришни ҳамда фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суднинг 2025 йил 14 октябрдаги ажрими билан ишга мутахассис сифатида
Давлат кадастрлар палатаси Чироқчи туман филиали ва 2025 йил
4
ноябрдаги ажрими билан мутахассис Давлат кадастр палатаси Кўкдала туман
филиали жалб этилган.
Ушбу ишга жалб этилган мутахассислар суд мажлиси муҳокамасига қадар
низоли ҳолат юзасидан ўз ёзма маълумотларини тақдим этиб, ишни кўриш вақти
ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида
иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари Чироқчи туман
ҳокимининг 2018 йил 28 апрелдаги Х-813/04-сонли қарори билан ўз номига
фермер хўжалиги ташкил этиш учун Кўкдала массивдаги қишлоқ хўжалик
харитасининг 702к контуридан жами 3 гектар ер майдони ажратилганлигини,
мазкур ер майдонидан фойдаланиб келганлигини, кейинчалик Чироқчи туман
ҳокимининг 2020 йил 07 мартдаги Q-318/03-сонли қарори билан ер майдони
туман ҳокимлиги захира ер фондига қайтарилмасдан “Ххх” масъулияти
чекланган жамиятига бериб юборилганлигини, унга ажратилган қарордаги 553қ
контур аслида 702қ контур эканлиги, Кўкдала тумани ташкил этилгандан сўнг
702қ контур 553қ контур деб ўзгарганлигини, шу сабабли тўсқинлик қилиб
келинганлигини қайд этиб, жавобгарни ер майдонидан чиқаришни ҳамда
фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбуриятини юклашни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари даъво
талабларига эътироз билдириб, Чироқчи туман ҳокимининг 2020 йил 07 мартдаги
Q-318/03-сонли қарори билан ўзига ер майдони ажратилганлигини, шу ердан
фойдаланиб келаётганлигини баён этиб, даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
1
қилиб, ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Чироқчи туман ҳокимининг 2018 йил 28 апрелдаги
Х-813/04-сонли қарори билан Чироқчи тумани Кўкдала худуди “Олтин дала”
маҳалла фиқаролар йиғинига қарашли Кўкдала қишлоғида яшовчи фуқаро
Имомов Долшод Ибрагимовичга фермер хўжалигини ташкил этиб, боғдорчилик
билан шуғулланиш учун Кўкдала массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг
702к контуридан жами 3,0 гектар лалми ҳайдаладиган ер майдони узоқ муддат
билан 49 йилга муддатига ижарага ажратилган.
Мазкур қарор ижроси юзасидан “Ххх” фермер хўжалиги ташкил этилган.
Чироқчи туман ҳокимининг 2020 йил 07 мартдаги Q-318/03-сонли қарори
билан “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига Кўкдала массивидаги қишлоқ
хўжалик харитасининг 366, 553, 550, 547қ-контурларидан жами 55,4 гектар,
шундан 14,0 гектар сувли ҳайдаладиган ер, 40,0 гектар лалми ҳайдаладиган ер,
0,2 гектар ихота, 0,8 гектар сув ости, 0.45 гектар йўл ости ер майдонини
чорвачилик ва сабзавот-полизчилик билан шуғулланиши учун узоқ муддат билан
30 йилга ижарага ажратилган.
Даъвогар ушбу ҳолатда жавобгарга ажратилган Кўкдала массивидаги
қишлоқ хўжалик харитасининг 366, 553, 550, 547қ-контурлари ўзига ажратилган
702к контурга тўғри келмаслиги, ушбу ер майдони жавобгар томонидан
ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаб, олинганлигини қайд этиб, ер
майдонидан кўчириб чиқаришни ҳамда фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик
мажбуриятини юклаш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар кимга ўз
ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи
кафолатланган.
Суд даъво талабини ишдаги далиллар ва қонун ҳужжатлари билан
муҳокама қилиб, уни асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
- ФК деб юритилади)нинг 11-моддасига асосан ҳуқуқ бузилишидан олдинги
ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини
туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш лозимлиги кўрсатилган.
ФКнинг 228-моддасига мувофиқ эса мулкдор ўз мол-мулкини бошқа
шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация)
эканлиги, 231-моддасида кўра эса мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай
бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ
бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкинлиги (негатор даъво)
белгиланган.
Ушбу кодекснинг 164-моддасига асосан мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига
қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш,
ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини,
ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш
ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 91-моддаси 3-қисмида
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан
фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли
туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув
қарорига кўра амалга оширилади.
2
Суд мажлиси муҳокамасига қадар ишга жалб этилган мутахассис Давлат
кадастр палатаси Кўкдала туман филиали томонидан 2025 йил 17 ноябрдаги 702сон хулосасида қайд этилишича Чироқчи туман ҳокимининг 2018 йил 28
апрелдаги Х-813/04-сонли қарори билан фуқаро Имомов Долшод Ибрагимовичга
фермер хўжалигини ташкил этиб, боғдорчилик билан шуғулланиш учун Кўкдала
массивидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 702к контуридан жами 3,0 гектар
лалми ҳайдаладиган ер майдони ажрати берилганлиги, мазкур фермер
хўжалигига “Ххх” фермер хўжалиги номи берилганлигини, кейинчалик ушбу ер
майдони Чироқчи туман ҳокимининг 2020 йил 07 мартдаги Q-318/03-сонли
қарори билан “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига олдинда захирада турган
ер майдонлари билан қўшилиб, Кўкдала массивидаги қишлоқ хўжалик
харитасининг 366, 553, 550, 547қ-контурларидан жами 55,4 гектар ер майдони
чорвачилик қилиш учун ижарага ажратиб берилганлигини, шундан мазкур
қарорда кўрсатилган 553қ контури муқаддам 702қ контури бўлиб, “Ххх” фермер
хўжалигига ажратилган 3,0 гектар ер майдони белгиланган тартибда захирага
қайтарилмасдан “Ххх” масъулияти чекланган жамиятига устма-уст ажратиб
берилганлигини қайд этган.
Демак, даъвогарга ажратилган муқаддам 702қ контури билан рўйхатда
бўлган 3,0 гектар ер майдони захирага қайтарилмасдан янги 553қ контур билан
жавобгарга ажратиб берилганлиги маълум бўлди.
Шу ўринда суд даъвогарга ажратилган Чироқчи туман ҳокимининг 2018
йил 28 апрелдаги Х-813/04-сонли қарори кучида эканлиги, ер майдони қонунга
зид равишда захирага қайтарилмасдан жавобгарга устма-уст ажратиб
берилганлиги билан баҳолаб, даъво талабларини қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай
маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ушбу кодекснинг 71-моддасида суд фақат ишга алоқадор бўлган
далилларни қабул қилиши, 72-моддасида эса, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 118-моддаси 1-қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
номулкий хусусиятга эга даъво аризалар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
10 баравари миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Суд давлат божини даъво талаби иккита номулкий талаб, яъни мажбурий
тартибда чиқариш ва тўсқинлик қилмаслик эканлиги билан баҳолаб,
20 баравари миқдорда (412 000 * 20)= 8.240.000 сўм давлат божи ҳисоблаб,
даъвогар томонидан дастлаб тўланган 4.121.000 сўм давлат божини инобатга
олиб, республика бюджетига қўшимча 4.119.000 сўм давлат божи ҳисоблайди.
Юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун
нормаларининг талабларига асосланиб, даъво талабларини қаноатлантириб,
3
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати, 4.121.000 сўм давлат божи ҳамда республика бюджетига 4.119.000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролик кодекснинг 11, 228, 231, 164, 184моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 74, 118, 170, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
даъвогар “Ххх” фермер хўжалигига тегишли бўлган Кўкдала массивидаги
қишлоқ хўжалиги харитасининг 702к-контури (ҳозирда янги харитадаги
553қ)даги 3,0 гектар ер майдонидан жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган
жамияти мажбурий тартибда кўчириб чиқарилсин ҳамда 3,0 гектар ер
майдонларидан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик мажбурияти юклатилсин.
жавобгар “Ххх” масъулияти чекланган жамиятидан;
даъвогар “Ххх” фермер хўжалиги фойдасига 41.200 сўм почта харажати,
4.121.000 сўм давлат божи;
Республика бюджетига 4.119.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
У.Латипов
4