← Назад
Решение #2845821 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| зР ИПК | 2034 | — | law | |
| зР ФК | 468 | — | law | |
| зР ИПК | 66 | — | law | |
| зР ФК | 474 | — | law | |
| зР ФК | 333 | — | law | |
| зР ИПК | 72 | — | law | |
| зР ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1305-2501/4701-сонли иш
E-mail: i.gallaorol@sud.uz
Тел: (+99855) 152 05 99
(ички рақам: 25164, 25165)
ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Ғаллаорол тумани
2025 йил 18 ноябрь
Ғаллаорол
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Ф.Р.Музаффаров, даъвогар “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖнинг жавобгар
“OLTIN DALA AGRO EXPORT” МЧЖ ҳисобидан 3 299 000 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ (бундан кейин матнда – даъвогар деб
юритилади) даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилиб,
“OLTIN DALA AGRO EXPORT” МЧЖ (бундан кейин матнда - жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан электр энергиясидан бўлган 3 299 000 сўм
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ЎзР ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи
қисмига асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги
тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво
аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилиши лозим.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан
ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга
унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
ҳақидаги ажрим тегишли тартибда жавобгарнинг юридик манзили бўйича
юборилиб, ҳабардор қилинган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво
аризаси бўйича ёзма фикр иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда
кўриб чиқилгунга қадар судга тақдим этилмаган.
ЎзР ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига кўра,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган
кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим
этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка
тартибда кўриб чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён
қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни
текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ЎзР ФК деб юритилади) 234-моддасида Мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ЎзР ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Энергия таъминоти шартномасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
мажбуриятлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида
тузилган шартномага асосан, “Таъминотчи” электр энергиясини етказиб
бериш, “Истеъмолчи” эса етказиб берилган электр энергияси учун
тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага кўра, даъвогар томонидан шартнома
мажбуриятлари тўлиқ бажарилиб, электр энергияси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ўз вақтида тўловлар амалга
оширилмаганлиги натижасида 2025 йил 1 октябрь ҳолатига жавобгарнинг
даъвогар олдида 3 299 000 сўм қарздорлик вужудга келган.
Даъвогар томонидан мазкур қарздорликни тўлаш ҳақида
юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу
сабабли даъвогар мазкур қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
ЎзР ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган
фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок
этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ЎзР ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланиши белгиланган.
ЎзР ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган
бўлмаса, жавоб бериши белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларидан ҳамда даъвогар томонидан тақдим
этилган қарздорлик бўйича маълумотномасидан 3 299 000 сўм
қарздорлик жавобгар томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги ўз тасдиғини
топди.
ЎзР ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчилик ҳужжатларига
мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш
ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Юқоридагиларга
асосан,
суд,
даъвогарнинг
3 299 000 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблаб, жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ тўланганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг ушбу даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Шунингдек,
Ўзбекистон
Республикасининг
“Давлат
божи
тўғрисида”ги Қонунига илова қилинган “Давлат божи ставкаларининг
миқдорлари”га кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ
БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ҳисобланади.
ЎзР ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг
талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан
ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини эса жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосланиб, ЎзР ФКнинг 234, 236, 333, 468, 474моддалари, ЎзР ИПКнинг 66, 72, 118, 176-180, 186, 2034,
2035моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “OLTIN DALA AGRO EXPORT” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ фойдасига 41 200 сўм
почта харажатлари,
- Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Жиззах вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъати номига йўллаган ҳолда, бироқ ҳал қилув
қарорини қабул қилган судга ўн кунлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш
бўйича ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести)
берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний
кучга киради.
Апелляция шикояти (протести) берилган тақдирда ҳал қилув
қарори, агар у бекор қилинмаган бўлса, апелляция инстанцияси
судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Судья
Ф.Р.Музаффаров