Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2003-2501/3664 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья JAMILOV OTABEK RASHIDOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Талисангобод Ответчик / Подсудимый
Source ID 43152b6d-dcba-4483-8be9-702deb182982 Claim ID PDF Hash dffc3f289cbd99de... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
Текст решения Оригинал (узб.)
****-сонли иқтисодий иш Биринчиинстанция судидаишни кўргансудья- **** Апелляция инстанцияси судида маърузачисудья -**** БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ АР О Р И Бухорошаҳри ****5 йил 18 ноябрь Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья ****раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар****ва****лардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси****нинг котиблигида, Бухоро вилоят **** бўлим прокурори ****, “Талисангобод” фермер хўжалиги раҳбари ****, вакиллари адвокат **** (**** йил 13 октябрдаги 42-сонли ишончномага асосан), Ў.Рашидов (**** йил 1 апрелдаги ваколатномага асосан), Шофиркон туман фермерлар кенгаши вакиллариР.Жумаев,****, **** (**** йил 11 мартдаги 55-сонли ва **** йил 28 майдаги ****-сонли ишочномаларга асосан), Шофиркон туман сув етказиб бериш давлат муассасаси вакиллари ****, **** (**** йил 13 октябрдаги ****-сонли ишончномага асосан)лар иштирокида, даъвогар “Талисангобод” фермер хўжалиги манфаатида Шофиркон туман фермерлар кенгашининг жавобгар **** туман сув етказиб бериш давлат муассасасига нисбатан бергандаъво аризаси бўйича Ғиждувон туманлараро иқтисодий судитомонидан**** йил 9 сентябрдақабул қилинганҳал қилув қарориустидан“Талисангобод” фермер хўжалиги манфаатида Шофиркон туман фермерлар кенгаши томонидан берилган апелляция шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биносида ўтказилган очиқ суд **** кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Талисангобод” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Шофиркон туман фермерлар кенгаши судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Шофиркон туман сув етказиб бериш давлат муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан ****.****.**** сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг **** йил 15 августдаги **** билан ишга Бухоро вилоятиҒазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан **** талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг **** йил 9 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар манфаатида кенгаш суднингҳал қилув қарорига нисбатан апелляция шикояти билан мурожаат қилган. ШикоятдаЎзбекистон РеспубликасиҚишлок хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат зақишлоқхўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотларлар халқаро маркази Бухоро вилояти худудий иқтисодий тахлил ва меъёрлаштириш маркази мутахасислари хамда Шофиркон туманиқишлоқхўжалиги соҳаси мутахассислари томонидан тузилган хулосаларга кўра, даьвогар томонидан **** йил пахта хосила учун жами 62,1 гектар майдонда пахтаўсимлиги экилганлиги, режа бўйичаҳар бир гектарданўртача 31,8 центнердан жами ****,5 тоннаҳосил олиниши лозим бўлганлиги, бироқпахтанингвегетациядаврида сувсизликданқуриши ва зарар кўриши натижасида ****,5 тоннаўрнига ****,7 тонна,яъни 88,8 тонна режада кўрсатилгандан кам пахтаҳосили олинганлиги, бунга сабабсифатидажавобгар томонидан сувўз вақтида етказиб берилмаганлигитўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги, тарафлар ўртасида тузилганшартноманинг2.3бандидажавобгармазкур шартнома орқали тасдиқланган етарли микдорида сув тарқатиш лимит асосидаўз вақтида етказиб бериш хамда таъминлаш **** олганбўлса-да,пахта майдонларидавегетациядаври пахтаҳосили сувга муҳтож бўлган даврида жавобгарнинг ҳаракатсизлиги сабабли **** кунга сувни кечиктириб етказиб берилишиҳамдаучинчиватўртинчисуғорилиши зарур булган сувларни мутлақо етказиб берилмаганлиги натижасида даьвогар **** йил топшириш режасибўйичажами **** тонна пахтаҳосилини йукотганлиги, ушбу йуқотилган **** тонна пахта хомашёсининг нархи ****.****.**** сўмниташкилқилиши, биринчи инстанция судининг ҳалқилувқарорида сув олиш бошланишидан 10 кун олдин белгиланган шаклда сув олишнинг аниқжойлари ва муддатлари олинадиган сув микдори тўғрисидадаъвогар томонидан жавобгаргабуюртманомалар берилмаганлигини **** килибдаьвони радқилиш тўғрисиданотўғри хулосага келганлигибаёнқилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва даъво аризасини қаноатлантириштўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд **** иштирок этгандаъвогар раҳбари ҳамда вакиллари апелляция шикоятини қувватлаб, жавобгар томонидан даъвогарга тегишли ер майдонига сув етарлича етказилмаганлиги оқибатида ернинг ҳосилдорлиги камайганлигини, тарафлар ўртасида ҳар йили ноябрь ойида шартнома тузилишини, жавобгар томонидан шартнома шартлари **** билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш **** янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд **** иштирок этган кенгаш вакиллари апелляция шикоятини қувватлаб, фермер хўжаликнинг аризасига асосан ҳолатни жойига чиқиб ўрганиб далолатнома расмийлаштиришганини, ҳужжатларни тегишли давлат 2 органларига **** қилганликларини билдириб,апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўрашди. Суд **** иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция шикоятига эътирозлари борлигини, шартнома икки давр, яъни новегетация ва вегетация даврига бўлинишини, даъвогар томонидан солиқ органига сув солиғи тўланганлигини, даъвогарга сув етказиб берилганлигини билдириб,шикоятни қаноатлантиришни рад қилишни сўрашди. Суд **** иштирок этган прокурор биринчиапелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш,инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириштўғрисида фикр билдирди. Суд **** **** ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар суд **** вакил иштирокини таъминлашмади. Судлов ҳайъати суд **** **** ва жойи тўғрисида уларнинг хабардорлигини тасдиқловчи маълумотнома мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)****-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, ишни унинг вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати иш бўйичамаърузачи судьянинг маърузасиниэшитиб,ишда иштирок этувчи шахсларвакилларининг тушунтиришларива прокурор фикриниэшитиб,иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосандаъвогар манфаатида кенгаш томонидан берилганапелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича,даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида **** йил 12 апрель кунида сувдан фойдаланиш тўғрисида шартнома имзоланган.Шартнома даъвогар томонидан август ойида тасдиқланган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, жавобгар томонидан сув бериш тартиби, сув истеъмолчиларининг буюртманомасига асосан сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик **** келиб чиқиб ўрнатилиши қайд этилган. Шартноманинг 1.3-бандига кўра, жавобгар мазкур шартноманинг биринчи ва иккинчи иловаларида белгиланган миқдор ва муддатларда сувни даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса ушбу шартнома шартларига риоя этиш **** олган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегикривожланиш ҳамда тадқиқотлар халқаро маркази Бухоро вилояти ҳудудий иқтисодий тахлил ва меёрлаштириш маркази мутахассислари ҳамда Шофиркон тумани қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари томонидан тузилган хулоса ва даъво аризаси даъвогар томонидан **** йилда жами 62,1 гектар ер майдонида пахта экилганлиги, режа бўйича ҳар бир гектардан ўртача 31,8 центнер жами ****,5 тонна ҳосил олиниши лозим бўлганлиги бироқ, пахтанинг вегетация даврида 3 сувсизликданқуриши ва зарар кўриши натижасида ****,7 тонна яъни, 88,8 тонна режада кўрсатилганидан кам ҳосил олинганлиги қайд этилган. Шунга кўра, даъвогар жавобгар ўз **** **** оқибатида ****.****.**** сўм миқдорида зарар кўрганлиги, зарарни ҳисоб-китоби сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази Бухоро вилояти ҳудудий таҳлил ва меъёрлаштириш маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ҳамда ҳамда Шофиркон тумани қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари томонидан берилган хулосалар **** этилганлигини асос қилиб, жавобгардан ****.****.**** сўм миқдорида етказилган зарарни ундиришни сўраган. Судлов ҳайъати қуйидагиларга асосан даъвогарнинг апелляция шикоятида келтирган ****қўшилмайди ҳамда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Биринчидан, шартномага тузилган иловага мувофиқ, даъвогар **** йил суғориш мавсумида сувдан фойдаланишнинг чекланган сув лимити белгиланган. Унга кўра, даъвогар 62 гектар пахта майдониҳудудига**** йил апрель, май, июнь ойларида ****,5 м3, июль, август-сентябрь ойларида ****,5 м3сув истеъмол қилиши келишилган (и.ҳ.****-бетлар). Шофиркон туман ирригация бўлими ва Сув хўжалиги махсус хизмати томонидан даъвогарга етказилган сув тўғрисида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда журнал юритилган.Унга кўра 3 даъвогартомонидан“Марказ” ариғидан**** йилянварьойида 90,72 м сув, февраль ойида 3 3 3 ****,48 м сув, апрель ойида 90,72 м сув, май ойида 93,36 м сув, июнь ойида 38,88 м3сув, июль ойида ****,8 м3сув, август ойида****,52м3сув,сентябрь ойида 64,80 м3сувҳолати қайд этилиб, даъвогарнинг муҳри китобда мавжудлигини суд **** муҳокамасида даъвогар раҳбари тан олди. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган ****, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (**** зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “**** **** ёки лозим **** **** учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ****” **** йил 15 июндаги ****-сон қарори 19-бандининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан зарарни қоплаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари 4 лозимки,зарарга шартнома **** **** ёки лозим **** **** муносабати билан тарафнинг қилган ****, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома **** **** тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган **** ҳам киради (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми).Бундай **** зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган **** сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, **** бузганлик учун жавобгарлик **** белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши керак.Ололмай қолган даромаднинг миқдори (бой берилган фойда), агар **** ****, кредитор қилиши лозим бўлган оқилона **** ҳисобга олиб аниқланиши шарт.Хусусан, хом ашё ёки бутловчи буюмларни етказиб бермаслик натижасида ололмай қолган даромад тарзидаги зарарни қоплаш **** талаб бўйича бундай даромаднинг миқдори ушбу товарларнинг харидорлари билан тузилган шартномада назарда тутилган тайёр маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда, етказиб берилмаган хом ашё ёки бутловчи буюмлар қиймати, транспорт-тайёрлаш **** ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа **** чегириб ташлаш йўли билан аниқланиши зарур. Қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассислари томонидан зарар ҳисобкитоби сифатида **** этилган **** йил 30 августдаги 58-сонли агрохулосада даъвогар томонидан етиштирилган пахтанинг вегетация даврида сувсизликдан қуриши ва зарар кўриши натижасида **** тонна пахта ҳосили йўқотилганлиги, фермер хўжалиги қопланмай қолган **** ҳисобига ****.****.**** сўм миқдорида зарар кўрганлиги кўрсатилган(и.ҳ.6-7-бетлар). Даъвогарнинг мурожаатига асосан Бухоро вилоят ҳудудий иқтисодий таҳлил ва меъёрлаштириш маркази томонидан мутахассис агроном жалб қилинган ҳолда тузилган агрохулосада эса фермер хўжалигига етказилган зарар миқдори ****.****.**** сўм эканлиги қайд этилган(и.ҳ.****-бетлар). Бироқ,Марказ ва қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассисларининг агрохулосаларини зарар етказилганлигини тасдиқловчи **** далилбўлиб ҳисобланмайди. Чунки, жавобгар томонидан фермер хўжалигига **** зарар етказилганлиги яъни, айнан жавобгар томонидан сув етказиб берилмаслигинатижасида **** тонна пахта ҳосили йўқотилганлиги тегишли далиллар ва қонунчилик ҳужжатлари асосида исботлаб берилмаган. Бундан ташқари, **** йил ҳосилига етказилган зарарга **** йилда кўриб баҳо бериш имконияти мавжуд эмас. ИПКнинг 72-моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги белгиланган. 5 ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд **** қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, **** ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Учинчидан,“Аму Бухоро” ирригация тизими хавза бошқармаси шўъба бошлиғи ****, Шофиркон туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари **** ва бошла соҳа мутахассислари томонидан **** йил 19 августда тузилган далолатномага кўра, даъвогарга тегишли ер майдонларида сув ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, пахта майдонларини бегона ўт босганлиги, қатор ораларига ишлов берилмаганлиги, ички ариқлар ҳашар қилинмаганлиги қайд этилган(и.ҳ.****-бет).Худди шу мазмунда **** йил 27 авгутда ҳам далолатнома тузилган.(и.ҳ.****-бет). Бундан ташқари, даъвогарнинг аризасига асосан сув етказиб бериш ҳолати “Аму Бухоро” ирригация тизими хавза бошқармаси Шофирокн туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси мутахассислари ва “Талисангобод” МФЙ ходимлари иштирокида ҳолат жойида ўрганилган, ўрганиш юзасидан **** йил 22 августда ****-сонли жавоб хати тайёрланган, унда ўрганишлар натижасида фермер хўжалигининг ерларини суғоришда сув мавжудлиги, ушбу сувдан пахта, такрорий экилган экинлар ҳамда беда майдонларига сув йўналтирилиб, суғорилаётганлиги қайд этилган. Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шунингдек, **** йил 7 ноябрдаги сайёр суд **** даъвогарга тегишли ер майдони ва уни суғориш тизимлари кўздан кечирилиб, фермер хўжалиги ер майдони олдидаги ариқлар қисман тозаланганлиги, ариқда сув мавжудлиги, ариқнинг даъвогарга суғориш учун кирадиган қисмида сув ўлчагич ўрнатилганлиги ҳолатлари кўздан кечирилди. Даьвогар **** йилга мўлжаллангантопшириш режасибўйича**** тонна пахтаҳосилини йуқотганлиги айнан жавобгарнинг даъвогарга сув етказиб бермаганлиги **** ўртасида, яъни сув тўлиқ етказилмаганлиги ва пахта ҳосили тўлиқ топширилмаганлиги ҳолати ўртасидасабабий боғланиш мавжуд эмас. Юқоридагиларга асосан,биринчи инстанция судидаъво талаби **** далиллар билан асослантирилмаганлиги сабабли уни қаноатлантиришни рад этиштўғрисида асосли хулосага келган. ИПК****-моддасибиринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижаларибўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ****. ИПКнинг ****-моддасида суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари кўрсатилган бўлиб, судлов ҳайъати суд ҳужжатини бекор қилиш 6 ёкиўзгартириш учун Кодекснинг ушбу моддасида кўрсатилган асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилишдамоддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганлигини, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асосларнинг мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК ****-моддасининг биринчи қисмига кўра суд **** ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд **** ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ ****. Ўзбекистон Республикаси Президентининг **** йил 10 октябрдаги ПҚ-****-сонли қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар **** этиш ҳуқуқига эгалиги, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланганлиги сабабли, иш бўйича даъвогардан давлат божи ундирилмайди. Судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси учун суд **** ундириш масаласини муҳокама қилиб,даъвогар манфатида кенгаш томонидан шикоят берилганлигини инобатга олиб апелляция инстанцияси учун давлат божи ундирмасликни, даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги сабаблидаъвогартомонидан апелляция инстанцияси учун олдиндан тўланган41.****сўм почта **** инобатга олишни ва унинг зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ****, ****, ****-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарорқилади: Даъвогар “Талисангобод” фермер хўжалиги манфаатида Шофиркон туман фермерлар кенгашинингапелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Ғиждувонтуманлараро иқтисодий судининг ****5йил9 сентябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. 7 Даъвогар “Талисангобод” фермер хўжалигитомонидан апелляция инстанция суди учун41.****сўм почта **** тўланганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан бир йил муддатдаҒиждувонтуманлараро иқтисодий суди орқали Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик этувчи **** ҳайъат аъзолари Х.**** **** 8