Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/7997 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси Ответчик / Подсудимый
Source ID 6b38de09-40f2-4d1f-8820-23367e359c25 Claim ID PDF Hash 49058fee5c3b7842... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
БК 22-моддаси БК 22 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/7997-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Н.Турсунов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Умаров Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Фаязов ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Жиззах шаҳар 2025 йил 18 ноябрь Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Ж.Қаххоров раислигида, ҳайъат аъзолари О.Эргашев, М.Фаязовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси С.Гайиров котиблигида, даъвогар Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси вакили ****, Р.Хуррамов (2025 йил 5 сентябрдаги 15-20/25-181-сонли ишочномага асосан), жавобгар **** масъулияти чекланган жамияти вакили **** (2024 йил 23 октябрдаги 23/10В-сонли ишочномага асосан), **** иштирокида, даъвогар Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасининг жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан 85.156.138 сўм божхона тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарори устидан **** масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган тафтиш шикоятини суд биносида очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: **** масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва **** компанияси ўртасида 2022 йил 14 июлда тузилган KGS N2207-сонли ташқи савдо импорт шартномасига асосан автотранспорт воситасини сотиб олган. Жавобгар томонидан сотиб олинган ушбу автотранспорт воситаси божхона режимига расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 октябрдаги 665-сонли Қарорига асосан имтиёз қўлланиб, божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва утилизация йиғимидан озод қилинган. Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) 2025 йил 16 апрелдаги қарори билан жавобгарда камерал божхона аудити ўтказиш белгиланган. Ўтказилган камерал божхона аудит текширувида юқорида қайд этилган автотранспорт воситаси дастлаб 2022 йил 11 августда **** масъулияти чекланган жамиятига, ундан кейин фуқаро Касимов Закир Муминовичга сотилганлиги ҳамда автотранспорт воситаси ўриндиқлар сонига ўзгартиришлар киритилганлиги аниқланган. Камерал божхона аудит натижасига кўра, жавобгарга нисбатан қўлланилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, жавобгарга 85.156.138 сўм божхона тўлови ҳисобланган. Шу боис даъвогар жавобгарга 85.156.138 сўм божхона тўловини ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисида 2025 йил 14 майда 0000001-сонли талабнома юборилган. Даъвогарнинг юборган талабномасига жавобгар томонидан эътироз билдирилган. Натижада, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 85.156.138 сўм божхона тўловини ундиришни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Кассация инстанцияси судининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарори билан Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Тафтиш шикоятида Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарорини бекор қилиб, апелляция шикояти ва протестни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили фаолият тури чет давлатдан Ўзбекистон Республикаси ички бозорига ҳар хил турдаги автотранспорт воситаларини олиб келиб сотиш эканлигини, имтиёз қўлланилган автотранспорт воситасини ички бозорда бошқа юридик шахсга сотилганлигини, у юридик шахс автотранспорт воситасини фуқаро Касимов Закир Муминовичга сотганлигини, автотранспорт воситаси сотилгандан кейин уни назорат қилиш амалда имконсиз эканлигини, унинг қайта жиҳозланишини тақиқлаб сотиш қонунчилигига тўғри келмаслигини, бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълумотига ва автотранспорт воситасининг техник паспортига кўра, ушбу автотранспорт воситаси ҳозирги ҳолатда ҳам фақат ёқилғи билан боғлиқ қайта жиҳозланганлигини, юк ташишга ихтисослашмаганлигини, даъвогар томонидан тузилган далолатнома тузилишининг ҳуқуқий асоси сифатида кўрсатилган баённоманинг камерал аудит ўтказилган санада мавжуд бўлмаганлигини, даъвони асослашда фойдаланилган далиллар бир-бирига зидлигини, ҳисобланган божхона тўлови асослари тақдим этилмаганлиги ва исботланмаганлигини билдириб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ва Вазирлар Маҳкамаси Қарори талаблари асосида божхона божи ва утилизация йиғимидан имтиёзларни қўллаш туризм фаолияти билан шуғулланиш мақсадида берилганлигига, товарлар номенклатураси коди ўзгаришига олиб келса божхона тўловларидан берилган имтиёзлар тўланиши лозимлигини, камерал аудит текшируви ўтказилганда жавобгар Президент Фармони талабларига зид равишда автотранспорт воситасини бошқа шахсларга сотиб юборганлигини, охирги эгаси фуқаро Касимов Закир Муминович автотранспорт воситасига ўзгартириш киритганлигини, амалдаги қонунларга мувофиқ бундай товарлардан улар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан уч йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланишини билдириб, жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, даъвогар ва жавобгарнинг тушунтирларишини тинглаб, тафтиш шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз, тафтиш шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар билан Хитой Халқ Республикасининг **** компанияси ўртасида 2022 йил 14 июлда тузилган KGS N2207 сонли ташқи савдо импорт шартномаси ҳамда 2021 йил 27 декабрдаги 2021S E130-1-сонли инвойс билан олиб келинган қиймати 12.000 АҚШ доллар бўлган бир дона “ SSENGER INI US S INER Y 30” русумли, ўриндиқлар сони 11 та, кузов рақами LSY F 9NG223670, шасси рақами LSY F 9NG223670, двигатель рақами 437085, ранги оқ-кулранг, ёқилғи тури бензинь, бир дона Евро-5 йўловчи ташиш микроавтобусга 26002/03.08.2022/0064465-сонли божхона юк декларацияси расмийлаштирилиб, эркин муомалага чиқариш (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштирилган. Жавобгар ушбу автотранспорт воситасини эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштиришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 октябрдаги 665-сонли Қарорига асосан имтиёз қўлланиб божхона божи, қўшилган қиймат солиғи ва утилизация йиғимидан озод қилинган. Аниқланишича, Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармасининг 2025 йил 16 апрелдаги қарорига кўра, жавобгарда камерал божхона аудити ўтказиш белгиланган. Даъвогар 2025 йил 1 майдан 2025 йил 14 майга қадар белгиланган тартибда текшириш жараёнида жавобгарнинг 2022 йил 3 майдан 2025 йил 16 апрелгача бўлган давр оралиғидаги эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларациялари қамраб олиниб, камерал божхона аудити ўтказилган. Ўтказилган камерал божхона аудит текширувида автотранспорт воситаси дастлаб 2022 йил 11 августда **** масъулияти чекланган жамиятига ундан кейин фуқаро Касимов Закир Муминовичга сотилганлиги, автотранспорт воситаси ўриндиқлар сонига ўзгартириш киритилганлиги аниқланиб, камерал божхона аудит натижасига кўра жавобгарга нисбатан қўлланилган божхона имтиёзлари бекор қилинган ҳамда жавобгарга 85.156.138 сўм божхона тўлови ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (бундан буён матнда БК деб юритилади) 26-моддаси биринчи қисмига кўра, товарларнинг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши ваколатли шахсларнинг товарларни божхона режимларидан бирига жойлаштириш ва мазкур божхона режими талаблари ҳамда шартларига риоя этиш мажбуриятини келтириб чиқаради. БК 296-моддасига асосан ушбу Кодексга, бошқа қонунларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига биноан юридик ва жисмоний шахсларга тариф имтиёзлари, қўшилган қиймат солиғини, акциз солиғини ва божхона йиғимларини тўлаш бўйича имтиёзлар, тариф преференциялари берилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6318сонли Фармони 1-бандига мувофиқ, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ҳамда ҳайдовчидан ташқари саккиз ва ундан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қонунчиликда назарда тутилган божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январга қадар узайтирилган. Ушбу Фармоннинг 2-бандида, мазкур Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун, агар уларнинг ишлаб чиқарилганлигига 4 йилдан ортиқ бўлмаса ҳамда “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келса, 2024 йил 1 январга қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли Фармонинг 8-банди бандига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектларини 2024 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари саккиз ва саккизтадан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситалари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра божхона божини тўлашдан озод этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 29 октябрдаги 665-сонли Қарорининг 1-бандида ҳайдовчи билан бирга ўн ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган, “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган транспорт воситаларига (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно) 2022 йил 31 декабрга қадар утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланган. Юқорида қайд этилган ҳуқуқ нормаларига асосан кўрсатилган жавобгар томонидан олиб келинган автотранспорт воситасига утилизация йиғимидан, импорт божхона божидан ва унга мутаносиб равишда қўшилган қиймат солиғидан имтиёзлар қўлланилган. БК 201-моддасига асосан товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари, агар божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари мавжуд деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга, шу жумладан божхона аудити усуллари асосида амалга оширишга ҳақли. Товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати амалга оширилаётганда божхона органлари товарларнинг борлигини текширишга, уларни қайта божхона кўригидан ўтказишга, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни қайта текширишга, ҳужжатларни ҳамда ушбу товарлар билан амалга ошириладиган ташқи иқтисодий операцияларга ва ундан кейинги тижорат операцияларига тааллуқли ахборотни текширишга ҳақли. Текширув мазкур операцияларга бевосита ёки билвосита алоқадор ёхуд зарур ҳужжатларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар жойлашган ерларда ўтказилиши мумкин. Ўрганиш натижаларига асосан жавобгар томонидан олиб келинган қиймати 12.000 АҚШ доллар бўлган бир дона “ SSENGER INI US S INER Y 30” русумли, ўриндиқлар сони 11 та, кузов рақами LSY F 9NG223670, шасси рақами LSY F 9NG223670, двигатель рақами 437085, ранги оқ-кулранг, ёқилғи тури бензинь бўлган автотранспорт воситаси дастлаб 2022 йил 11 августда **** масъулияти чекланган жамиятига, ундан кейин фуқаро Касимов Закир Муминовичга сотилганлиги, автотранспорт воситасининг ўриндиқлар сонига ўзгартиришлар киритилганлиги аниқланган ва 2025 йил 14 майда 0000019-сонли далолатнома расмийлаштирилган. Бундан ташқари иш ҳужжатларидаги Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2025 йил 2 майдаги даъвогарга йўллаган хатида автотранспорт воситасининг қайта жиҳозланганлигига ёқилғи турининг бензиндан метан газ балонига ўзгартирилганлиги кўрсатилган. БК 22-моддаси биринчи қисмига асосан шахснинг белгиланган талаблар ва шартларга риоя этиш мажбуриятларига боғлиқ тарзда товарнинг чиқариб юборилиши шартли чиқариб юбориш ҳисобланади. Ушбу модданинг иккинчи қисми “а” бандига кўра, божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар берилганлиги муносабати билан фойдаланилиши ва тасарруф этилиши чекланган товарлар шартли чиқариб юборилган товарлар деб ҳисобланади. Ушбу модданинг учинчи қисмига асосан мазкур модданинг иккинчи қисми “а” бандида кўрсатиб ўтилган шартли чиқариб юборилган товарлардан фақат божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бериш шартларига мувофиқ бўлган мақсадда фойдаланилиши керак. Мазкур товарлардан улар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан уч йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 19 ноябрда 2156-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2010 йил 28 октябрдаги “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом 571-бандига кўра, божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган ҳолда эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситасини 3 йил давомида қайта жиҳозлаш божхона юк декларациясида кўрсатиб ўтилган ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси коди ўзгаришига олиб келса, божхона расмийлаштируви вақтида божхона тўловларидан берилган имтиёзлар тўланган тақдирда ушбу автотранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсат берилади, бундан автотранспорт воситасини ёқилғи турини ўзгартириш билан боғлиқ қайта жиҳозлаш ҳолатлари мустасно ҳисобланади. Даъвогарнинг 2025 йил 16 июндаги хулосасига асосан автотранспорт воситасининг ТИФ ТН коди 8702 90 319 0 рақамидан, 8703 22 109 9 рақамига ўзгарганлиги ўз тасдиғини топади. Биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқламасдан, моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида нотўғри тўхтамга келган. Кассация инстанцияси суди эса биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилинганмалиги, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги боис, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилган. Судлов ҳайъати тафтиш шикоятидаги ҳамда суд мажлисидаги жавобгар вакилининг автотранспорт воситаси фақат ёқилғи билан боғлиқ қайта жиҳозланганлиги, юк ташишга ихтисослашмаганлиги, даъвогар томонидан тузилган далолатноманинг ҳуқуқий асоси сифатида кўрсатилган баённоманинг камерал аудит ўтказилган санада мавжуд бўлмаганлиги, даъвони асослашда фойдаланилган далиллар бир-бирига зидлигини, камерал божхона аудити ўтказиш тартиби бузилганлиги, ҳисобланган божхона тўлови асослари тақдим этилмаганлиги ва исботланмаганлиги ҳақидаги важлар билан келишиб бўлмайди. Чунки, Сирдарё вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2025 йил 2 майдаги хатида автотранспорт воситасининг қайта жиҳозланганлиги ёқилғи турининг бензиндан метан газ балонига ўзгартирилганлиги ва 2022 йил 26 сентябрда G0128882 рақамили қайд этиш гувоҳномаси берилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-665-сонли Қарори билан божхона тўловларидан имтиёз туризм салоҳиятини ривожлантириш учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида айнан туризм соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига имтиёз берилган. Шунга кўра, божхона қонунчилигига асосан шартли чиқариб юборилган товарнинг сифатида уч йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, берилган божхона имтиёзлари бекор қилиниб, божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланиши аниқ белгиланган. Шунингдек, эркин муомалага чиқариш режимига расмийлаштирилган автотранспорт воситаси фуқаро Касимов Зокир Муминович номига расмийлаштирилгани ва божхона органи ходимлари томонидан кўздан кечирилган вақтида автотранспорт ўринлар сонига ўзгартириш киритилиб, юк ташиш мақсадида фойдаланаётгани маълум бўлган. Шу сабабли амалдаги божхона тўғрисидаги қонунчилик асосида божхона тўловларидан имтиёз берилган автотранспорт воситаси тури юк деб ўзгартирилгани ва бошқа мақсадларда фойдаланилгани аниқланган ҳамда ўзгартириш киритилиши натижасида божхона тўлови ҳисобланган. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган кассация инстанцияси судининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан жавобгар томонидан тафтиш шикояти билан мурожаат қилишда тўланган 1.277.342 сўм давлат божи ва 41.200 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Ишни тафтиш инстанция судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажатлари Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит рақамига жавобгардан ундирилади. Юқоридагиларга кўра, ИПК 118, 308, 324, 3244, 3246, 3247 - 3249моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг 2025 йил 30 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, **** масъулияти чекланган жамиятининг тафтиш шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Жавобгар **** масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суднинг депозит рақамига 103.000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.Қаххоров ҳайъат аъзолари О.Эргашев М.Фаязов