Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2502/14409 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Гулистон Ответчик / Подсудимый Гулистон
Source ID e767c8b2-45cf-4b83-a258-a8c75b118dd9 Claim ID PDF Hash 09d1b0e9d1a2b3cb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
Текст решения 5 140 символов
4-1201-2502/14409-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 18 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, жавобгар раҳбари Гулистон иштирокида, Гулистоннинг даъвогар “Гулистон” ДУК манфаатида жавобгар “Гулистон” МЧЖ билан 07.11.2016 йилда тузилган 16/10-45-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда 2016 йилда ишлаб чиқарилган кузов рақами ХТС43118RF2466987 бўлган, бир дона “Гулистон” русумли автокранни техник жихатдан соз ҳолда қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Гулистоннинг (палата) даъвогар “Гулистон” ДУК манфаатида (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Гулистон” МЧЖ (жавобгар) билан 07.11.2016 йилда тузилган 16/10-45-сонли лизинг шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни ҳамда 2016 йилда ишлаб чиқарилган кузов рақами ХТС43118RF2466987 бўлган, бир дона “Гулистон” русумли автокранни техник жихатдан соз ҳолда қайтаришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар рахбари қарздорлик тўлиқ тўланганлигини бугунги кунда қарздорлик йўқлигини, низони келишув йўли билан хал этишини билдирди. Даъвогар ва ССП белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Аммо даъвогар судга ёзма маълумот тақдим этиб қарздорлик мавжуд эмаслигини ҳамда бугунги кунда хеч қандай келишув бўлмаганлигини маълум қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (матнда кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, жавобгар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида имзоланган лизинг шартномасига асосан техника етказиб берилган ҳамда тегишли далолатнома асосида қабул қилиб олинган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, лизинг тўловларидан 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 12 373 386 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарларга қилган мурожаати жавобгарлар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Бугунги кунда ушбу қарздорлик тўлиқ ёпилган ва тарафлар ўртасида низо мавжуд эмас. Аммо низонинг келиб чиқиши ҳамда судгача етиб келишига жавобгарнинг айбдорлиги мавжуд бўлган. Ушбу низо бўйича қарздорлик суд жараёнида тўлиқ қопланганлиги сабабли медиация қилиш имкони мавжуд эмас, шу сабабли суд жавобгарнинг илтимосномасини ҳам рад этишни лозим топади. Суд юқоридагиларга асосан даъво аризасини рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклашни ҳамда мазкур холатда низо шартномани бекор қилиш ва лизинг объектини қайтариш бўлганлиги сабабли (БХМ 10+техника нархи) 12 420 000 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Гулистон” МЧЖҳисобидан даъвогар “Гулистон” ДУК фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Гулистон” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 12 420 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексида белгиланган тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов