← Назад
Решение #2845868 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1601-2501/19580-сонли иқтисодий иш
судья: А.Каримов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья А.Каримовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Т.Тўраевнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар «А» АЖнинг жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Б ҳисобидан
15157322 сўм электр қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни даъвогар вакили М.Тожимаматов (ишончномага асосан)нинг
иштирокида, очиқ суд мажлисида, судининг биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
«А» АЖ (бундан буён матнда - даъвогар) ва якка тартибдаги тадбиркор
Б (бундан буён матнда - жавобгар) ўртасида “Юридик ва юридик мақомга
эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти” шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига кўра, корхона электр энергиясини етказиб бериш,
истеъмолчи эса, истеъмол қилинган электр энергияси ҳақини ўз вақтида
тўлаш мажбуриятини олган. Корхона томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилиб, шартномада белгиланган электр энергияси истеъмолчига етказиб
берилган.
Жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан,
етказиб берилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга
оширмаган. Натижада қарздорлик юзага келган.
Даъвогарнинг қарздорликни ҳисоб-китоб қилишни сўраб қилган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан электр энергияси
шартномасидан юзага келган 15157322 сўм электр қарздорлиги ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар
томонидан қарз бўйича тўловлар амалга оширилмаганлигини билдириб,
қарздорликни ва почта ҳаражатини ундиришни сўради.
Жавобгар белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, у вакил иштирокини таъминламади
ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд
мажлисига келмаса, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу асосда, суд мазкур ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Суд
даъвогар
вакилининг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг
мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
“Юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун
электр таъминоти” шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар
электр энергияси етказиб бериш, жавобгар эса унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, Истеъмолчи томонидан электр энергияси учун
тўловни амалга ошириши, электр таъминоти корхонаси эса электр
энергиясини етказиб бериши лозим бўлган.
Шунга асосан даъвогар томонидан жавобгарга шартномага асосан счетфактура асосида электр энергияси етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергияси
учун 2025 йил 1 октябрь ҳолатига 15157322 сўм электр қарздорлиги
тўламаган.
Қарздорнинг ҳисоб-рақамига тўлов талабномаси қўйилган, лекин ҳисобрақамда пул маблағи бўлмаганлиги учун ушбу тўлов талабномаси ижро
этилмаган.
Даъвогарнинг жавобгарга юборган қарзни тўлашни талаб қилган
талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу кодекснинг 468-моддасига кўра, Энергия таъминоти
шартномасига
мувофиқ,
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Фуқаролик кодексининг 474-моддасига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига
асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга электр энергияси етказиб
берилганлиги ва жавобгарнинг даъвогардан 15157322 сўм электрдан қарз
эканлиги ишдаги мавжуд далиллар, хусусан тарафлар ўртасида тузилган
шартнома ва талабнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз исботини топади.
Суд муҳокамаси кунига қадар ҳам жавобгар томонидан тўловлар амалга
оширилмаган. Шу сабабли, таъкидлаб ўтилган ҳуқуқ нормалари ва тарафлар
ўртасида тузилган шартнома шартлари, тақдим этилган маълумотлар,
солиштирма далолатномаларга асосан даъвогарнинг жавобгардан 15157322
сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво талаби асослидир.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига
мувофиқ, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Шунга асосан суд, жавобгардан бюджетга 412000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 8, 234, 236,
468-478-моддаларига, ИПКнинг 112, 118, 170, 176-179- моддаларига
асосланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
«А» АЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Б ҳисобидан даъвогар «А» АЖ
фойдасига истеъмол қилинган электр энергиясидан бўлган 15157322 сўм
электр қарздорлик ва 41200 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Бдан бюджетига 412000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Наманган вилоят
судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Каримов