← Назад
Решение #2845873 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 34 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
9 169 символов
4-1201-2501/14297-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юсуповнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котибалигида, даъвогар
вакили - Гулистон (ишончнома асосида) жавобгар вакили Гулистон
(ишончномасиз) иштирокида, даъвогар Гулистоннинг жавобгар “Гулистон”
МЧЖ ҳисобидан 2 690 689 сўм компенсация тўловларидан асосий қарз ва
1 345 344 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Гулистон (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида “Гулистон” МЧЖ (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 690 689 сўм компенсация
тўловларидан асосий қарз ва 1 345 344 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан мазкур иш соддалаштирилган тартибдан умумий
тартибга ўтказилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили бугунги кунга жавобгар
томонидан компенсация тўловлари тўланганлигини тушунтириб, даъво
аризани қолган қисмини қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили бугунги кун копенсация
тўловларини тўлиқ тўлаганлигини баён қилиб, пеня суммасини камайтиришни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги
Қонуни 34-моддасининг биринчи қисмига асосан табиатдан махсус
фойдаланганлик ва атроф муҳитни ифлослантирганлик учун тўловлар табиий
ресурслардан фойдаланганлик учун солиқлар ҳамда бошқа мажбурий
тўловлардан утилизация йиғимидан, шунингдек атроф муҳитни
ифлослантирганлик (ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик, оқизганлик
ва чиқиндиларни жойлаштирганлик) учун компенсация тўловларидан, табиий
ресурсларни муҳофаза қилганлик ва қайта тиклаганлик учун тўловлардан
иборат бўлади.
Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддасига биноан атмосфера ҳавосига зарарли
таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари корхоналар, муассасалар
ва ташкилотлардан қонунчиликда белгилаб қўйиладиган тартибда ва
миқдорларда ундириб олинади.
Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни ва биологик
организмларни чиқарганлик, унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир
кўрсатганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш корхоналар, муассасалар
ва ташкилотларни ҳавони муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан ҳамда
етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятидан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Табиатни
муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 11 октябрдаги 820сонли қарори 2-бандининг “б” кичик бандига асосан Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон
Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
органлари томонидан ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
07 сентябрдаги “Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада
такомиллаштириш тўғрисида”ги 541-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг
рўйхати”га асосан жавобгар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига
мансуб ҳисобланади.
Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф
табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги
учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан
буён матнда Низом деб юритилади)нинг 22-бандига асосан атроф табиий
муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун
компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I - IV тоифаларга мансуб
компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга
6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади.
Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан
тасдиқланган ҳолда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий
органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида
бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш
учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим
этилади:
I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар
чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар — ҳар
йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.
Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта
алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги
хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин.
Низомнинг 27-бандига биноан III ва IV тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик
ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир
марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан 2022-2023
йилда даъвогарга электрон шаклда ҳисобот топширилган ва ушбу ҳисобот
бўйича жавобгарга 2022 йил ва 2023 йил учун тўланмаган жами 2 690 689 сўм
компенсация тўлови ҳисобланган.
Жавобгар томонидан компенсация тўловлари Низомда белгиланган
тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 2 690 689 сўм компенсация
тўлови ундиришни сўраган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги жавобгар томонидан топширилган
ҳисобот, даъвогар вакилининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга
алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгарнинг 2022-2023
йиллари учун тўланмаган компенсация тўловлари даъвогарнинг талаблари у
судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда
қаноатлантирилган, қарздорликлар тўлиқ бартараф қилинган.
Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг 2 690 689 сўм
компенсация тўлови ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
Бундан ташқари даъвогар даъво аризасида компенсация тўловлари ўз
вақтида тўланмаганли сабабли жавобгар ҳисобидан 1 345 344 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Низомнинг 30-бандига асосан маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган
тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови
бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик
умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
ундирилади.
Жавобгар томонидан компенсация тўловлари Низомда белгиланган
тартибда ва муддатда тўланмаганлиги сабабли даъвогар томонидан
жавобгарга
1 345 344 сўм пеня ҳисобланган.
Даъво аризасида сўралган пеня миқдори қарздорлик умумий
суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
1 345 344 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
326-моддасини ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки
лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сон
қарори
4-бандидаги тушунтиришларни инобатга олиб, суд талаб қилинган
1 345 344 сўм пеняни 650 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши,
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Гулистоннинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“Гулистон” МЧЖ ҳисобидан Гулистон фойдасига 650 000 сўм пеня ҳамда
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
“Гулистон”
МЧЖ
ҳисобидан
республика
бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Гулистон вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
judgecode
И.А. Юсупов