← Назад
Решение #2845883 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2034 | — | law | |
| аролик кодекси | 468 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 474 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 975 символов
4-2203-2508/10457-сонли иқтисодий иш
Судья: ****
Боғот тумани
2025 йил 18 ноябрь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Боғот туманлараро иқтисодий суди, судьяси ****, даъвогар «****»
акциядорлик жамиятининг жавобгар «****» фермер хўжалигидан **** сўм
асосий қарздорлик, **** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар «****» акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – даъвогар
деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «****» фермер хўжалигидан (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади)дан **** сўм асосий қарздорлик, **** сўм пеня
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2034-моддасига кўра, даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида суд ажрим чиқаради,
ажримда иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўрилишини ҳамда
иш кўриб чиқиладиган санани кўрсатади.
Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг
кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Белгиланган муддат ўтганидан кейин судга келиб тушган даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр, далиллар ва бошқа ҳужжатлар, агар уларни белгиланган
муддатда тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги тараф томонидан
асослантирилган ва улар суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингунига
қадар келиб тушган бўлса, қабул қилинади.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш
муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги
ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва
уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини
қабул қилади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу ҳолатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8 ва 234-моддаларига
асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда
тарафларнинг мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 468-моддасига
асосан, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан
таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган
энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш
мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, «****» акциядорлик жамияти
ва «****» фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 10 майда электр таъминоти
шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 474-моддасига
кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда
қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи
шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг
01.10.2025 йил ҳолатига **** сўм кредиторлик қарздорлиги вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак
Бундай ҳолатда суд даъвогарнинг асосий қарз ундириш талабини асосли
деб ҳисоблайди, бироқ даъвогар томонидан 17.11.2025 йилдаги №426-сонли
маълумотномасида жавобгар томонидан суд мажлиси кунига қадар
қарздорлик тўлиқ тўланганлиги маълум қилинганлиги сабабли, даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилишни ва суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади
Баён
этилганларга
асосан
суд,
даъвогарнинг
даъвосини
қаноатлантиришни рад қилишни, жавобгардан даъвогар фойдасига
41 200 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан республика бюджетига
412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 180, 2034-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинсин.
«****» фермер хўжалигидан «****» акциядорлик жамияти фойдасига 41
200 сўм почта харажати ундирилсин.
«****» фермер хўжалигидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали ўн кун ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
****