Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/8085 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID c05f8598-4170-4416-a442-ec959baad8c8 Claim ID PDF Hash 85c9937f7dc39d5f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 732-моддаси ФКнинг 732 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1902-2502/8085-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 18 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаров раислигида, судья ёрдамчиси Н.Бекназаровнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва даъвогар вакиллари иштирокисиз, жавобгар раҳбари *** (ID карта асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар *** манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2019 йил 21 декабрь кунидаги №611/2018-сонли, 2019 йил 16 август кунидаги №381/2017-сонли кредит шартномаларига асосан муддати ўтган кредит асосий қарзи, фоиз ва қўшимча ҳисобланган фоиз (пеня)ларидан жами 16 699 196 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда “Палата” деб юритилади) даъвогар *** (бундан буён матнда “Банк” ёки “Даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 2019 йил 21 декабрь кунидаги №611/2018-сонли, 2019 йил 16 август кунидаги №381/2017-сонли кредит шартномаларига асосан муддати ўтган кредит асосий қарзи, фоиз ва қўшимча ҳисобланган фоиз (пеня)ларидан жами 16 699 196 сўмни ундиришни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата ва даъвогар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги ҳамда даъвогар вакили томонидан судга илтимоснома билан мурожаат қилиниб, унда ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари *** ўз тушунтиришида, даъвогарнинг даъво аризаси юзасидан эътирози мавжуд эмаслигини ҳамда даъвогарнинг даъво аризасини тан олишини билдириб, даъвогар томонидан судга мурожаат қилганидан сўнг, тарафлар ўртасида 21.12.2018 йилда тузилган 611/2018-сонли кредит шартномаси бўйича асосий қарздорлик бўйича 28.10.2025 йилда 2 324 785 сўм ва 1 061 019 сўм, кредит фоиз қарздорлигидан 05.11.2025 йилда 251 313 сўм, пеня қарздорлиги бўйича 28.10.2025 йилда 247 564 сўм ва 740 184 сўм миқдорида ҳамда тарафлар ўртасида 16.08.2019 йилда тузилган 381/2019-сонли кредит шартномаси бўйича асосий қарз суммасидан 28.10.2025 йилда 497 602 сўм, 28.10.2025 йилда 14 658 сўм ва 42 262 сўм, муддати ўтган фоиз (пеня) қарздорлик учун 05.11.2025 йилда 13 611 сўм тўловлар амалга оширилганлигини билдириб, суддан ушбу қилинган тўловларни инобатга олишни сўраб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, жавобгар раҳбарининг суд мажлисидаги тушунтиришини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларига кўра, *** билан “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 21.12.2018 йилда тузилган 611/2018-сонли кредит шартномасига асосан 180 (бир юз саксон) ой муддатга, йиллик 1 фоиз устама тўлаш шарти билан Шеробод тумани, Бойқишлоқ маҳалласидан 50 ўринли “Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш” мақсадида жами 1 000 000 000 (бир миллиард) сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шунингдек, *** билан “***” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 16.08.2019 йилда тузилган 381/2019-сонли кредит шартномасига асосан 166 (бир юз олтмиш олти) ой муддатга, 22 (йигирма икки) ойлик имтиёзли давр билан йиллик 1 фоиз устама тўлаш шарти билан Шеробод тумани, Олтинвоҳа маҳалласи ҳудудида 50 ўринли “Нодавлат мактабгача таълим муассасасини” ташкил этиш мақсадида жами 59 000 000 (эллик тўққиз миллион) сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаларига асосан даъвогар томонидан жавобгарга кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли, Палата даъвогар манфаатида Шеробод туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги №13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3-бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади. ФКнинг 732-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарз шартномаси пул ёки ашёлар топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. ФКнинг 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 327-моддаси биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Даъво аризасида қарздорликни тўлаб бериш борасида даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 16.09.2025 йилдаги 02/3-4150/09-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик ихтиёрий баратараф этилмаганлиги кўрсатилган бўлсада, бироқ ишдаги ҳужжатлар ҳамда суд муҳокамасида аниқланишича даъво аризада ундирилиши сўралган жами 16 699 196 сўм кредит қарздорлик бўйича жавобгар томонидан тарафлар ўртасида 21.12.2018 йилда тузилган 611/2018-сонли кредит шартномаси бўйича асосий қарздорлик бўйича 28.10.2025 йилда 2 324 785 сўм ва 1 061 019 сўм, кредит фоиз қарздорлигидан 05.11.2025 йилда 251 313 сўм, пеня қарздорлиги бўйича 28.10.2025 йилда 247 564 сўм ва 740 184 сўм миқдорида ҳамда тарафлар ўртасида 16.08.2019 йилда тузилган 381/2019-сонли кредит шартномаси бўйича асосий қарз суммасидан 28.10.2025 йилда 497 602 сўм, 28.10.2025 йилда 14 658 сўм ва 42 262 сўм, муддати ўтган фоиз (пеня) қарздорлик учун 05.11.2025 йилда 13 611 сўм тўловлар даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ихтиёрий тўлаб берилганлиги ва бу ҳолатлар даъвогар томонидан судга тақдим этилган 17.11.2025 йилдаги 02/5-5400/12-сонли маълумотнома билан ўз тасдиғини топганлиги аниқланди. Шу сабабли, суд даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, даъво аризасида ундирилиши сўралган жами 16 699 196 сўм кредит қарздорлик суммасининг жавобгар томонидан тарафлар ўртасида 21.12.2018 йилда тузилган 611/2018-сонли кредит шартномаси бўйича асосий қарздорлик бўйича 28.10.2025 йилда 2 324 785 сўм ва 1 061 019 сўм, кредит фоиз қарздорлигидан 05.11.2025 йилда 251 313 сўм, пеня қарздорлиги бўйича 28.10.2025 йилда 247 564 сўм ва 740 184 сўм миқдорида ҳамда тарафлар ўртасида 16.08.2019 йилда тузилган 381/2019-сонли кредит шартномаси бўйича асосий қарз суммасидан 28.10.2025 йилда 497 602 сўм, 28.10.2025 йилда 14 658 сўм ва 42 262 сўм, муддати ўтган фоиз (пеня) қарздорлик учун 05.11.2025 йилда 13 611 сўм тўловлар даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилганидан сўнг ихтиёрий тўлаб берилганлигини инобатга олишни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига қолган тарафлар ўртасида 21.12.2018 йилда тузилган 611/2018-сонли кредит шартномаси бўйича 10 257 263 сўм муддати ўтган кредит асосий қарздорлигини, 1 679 823 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ҳамда тарафлар ўртасида 16.08.2019 йилда тузилган 381/2019сонли кредит шартномаси бўйича 41 316 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини, иккала шартнома бўйича жами 11 978 402 сўм муддати ўтган кредит қарздорлигини ундиришни белгилашни ҳамда даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра суд, иш бўйича суд харажатларини ундиришни муҳокама қилиб, даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55,138-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236,327,333,732,744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118,128,170,176-179,180,186-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар *** фойдасига тарафлар ўртасида 21.12.2018 йилда тузилган 611/2018-сонли кредит шартномаси бўйича 10 257 263 сўм муддати ўтган кредит асосий қарздорлиги, 1 679 823 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги ҳамда тарафлар ўртасида 16.08.2019 йилда тузилган 381/2019-сонли кредит шартномаси бўйича 41 316 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги, жами 11 978 402 сўм муддати ўтган кредит қарздорлиги ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров