Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1902-2502/8082 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термиз туманлараро иқтисодий суди Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fb96bf66-a5bf-4e56-af80-725126925286 Claim ID PDF Hash 0b4950438f2433f5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
збекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси збекистон Республикаси ИПК 118 law
збекистон Республикаси Конституцияси 138-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 138 law
Текст решения 11 770 символов
4-1902-2502/8082-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 18 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар вакиллари иштирокисиз, даъвогар вакили *** (29.08.2025 йилдаги 15/2025-9-сонли ишончнома, 02.08.2025 йилдаги 3-сонли буйруқ ва паспорт асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси ҳисобидан 37 500 007 сўм асосий қарз ва 18 750 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига асосан қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий судининг маъмурий биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “Даъвогар” деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси (кейинги ўринларда “Жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 37 500 007 сўм асосий қарз ва 18 750 000 сўм пеняни ҳамда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни сўраган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган Палата ҳамда жавобгар вакиллари суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги, бироқ Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ***ўз тушунтиришида, даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 01.02.2024 йилда 02-сонли маҳсулот етказиб бериш ҳақидаги шартнома тузилганини, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга жами 217 500 007,20 сўмлик щебень қумтош ва клинец қумлари маҳсулотлари етказиб берилганини, бироқ жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун 180 000 000 сўм миқдорида тўловлар амалга оширилиб, қолган 37 500 007 сўм қарздорлик бўйича тўловлар амалга оширилмаганини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш материалларидан кўринишича, даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “***” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси ўртасида 2024 йил 1 февраль куни 02-сонли “Маҳсулот етказиб бериш ҳақида”ги шартнома (бундан буён матнда Шартнома деб юритилади) тузилиб, даъвогар жавобгарга жами 2 175 000 000 сўмлик щебень қумтош ва клинец қумлари маҳсулотларини етказиб бериш, жавобгар эса етказиб берилган маҳсулотларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини зиммасига олган. Даъвогар томонидан мазкур шартнома асосида жавобгарга 16.03.2024 йилдаги 2-сонли электрон ҳисобварақ-фактурага асосан 16.03.2024 йилдаги 55-сонли ишончнома билан 217 500 007,20 сўмлик щебень қумтош ва клинец қумлари маҳсулотлари етказиб берилган бўлиб, етказиб берилган щебень қумтош ва клинец қумлари маҳсулотлари жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, бироқ ушбу етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи қисман тўлаб берилмасдан 37 500 007 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Шу сабабли тарафлар ўртасида ушбу низо маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Жавобгар томонидан даъвогарнинг мавжуд қарздорликни тўлаш тўғрисидаги 23.09.2025 йилдаги 2025/22-сонли талабнома ҳам оқибатсиз қолдирилиб, мавжуд қарздорликни ихтиёрий тўлаш чоралари кўрилмаган. Суд, жавобгарнинг даъвогардан 37 500 007 сўм асосий қарздорлиги мавжудлиги ва ушбу қарздорлик иш судда кўриладиган кунга қадар тўлаб берилмаганлиги, даъвогар вакилининг суддаги тушунтиришидан ташқари, даъво аризасига илова тариқасида судга тақдим этилган ҳужжатлар, яъни тарафлар ўртасида 2024 йил 1 февраль куни тузилган 02-сонли “Маҳсулот етказиб бериш ҳақида”ги шартнома, 16.03.2024 йилдаги 2-сонли электрон ҳисобварақ-фактура, 16.03.2024 йилдаги 55-сонли ишончнома, 23.09.2025 йилдаги 2025/22-сонли талабнома ва бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган деб ҳисоблайди. Шу сабабли, суд даъво талабининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 37 500 007 сўм асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгар ҳисобидан 18 750 000 сўм пеняни ундириш сўралган. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 6.2.-бандида, тўловлар муддати кечиктирилганда, “Истеъмолчи” кечиктирилган ҳар бир кун учун 1 фоиз миқдорида, лекин шартноманинг умумий суммасини 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўланишига келишилган. Даъвогар томонидан даъво аризасида кечиктирилган 37 500 007 сўм асосий қарздорлик суммаси жами 575 кунга кечиктирилганлиги сабабли жами 215 625 000 сўм (37 500 007 х 1% = 375 000 х 575 = 215 625 000) пеня ҳисобланган бўлсада, қонучиликда ҳамда тарафлар ўртасида тузилган шартномада пеня миқдори кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилгани сабабли, даъво аризасида 18 750 000 сўм пеня ундириш сўралган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 18 750 000 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий қарзни қисман бартараф этмасдан шартнома шартларини қисман бажармасдан келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шунингдек жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар ҳисоблаган пеняни йиллик банк фоизи 14 фоиздан кам бўлмаган миқдорда камайтиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 7 000 000 сўм миқдорда пеня суммасини ундириш талабини қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси вакили судга иштирок этмади ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек қарздорлик тўланганлиги тўғрисидаги далилларни судга тақдим этмади. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 138-моддасига кўра, суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийдир. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55,138-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234,236,263,437-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,180,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 37 500 007 сўм асосий қарз, 7 000 000 сўм пеня ва олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамият хорижий корхонаси ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 125 000,14 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида (протест келтириш) мумкин. Судья кассация тартибида шикоят бериш Т.Р.Жаббаров