Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2502/14434 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья YUSUPOV IXTIYORJON ADXAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Гулистон
Source ID cd53d8bd-ea66-4fa1-a169-9696ea86ecd3 Claim ID PDF Hash 8f9cc6e0ec6fa21e... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
Текст решения 5 011 символов
4-1201-2502/14434-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 18 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди раиси И.Юсуповнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Эгамова суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокурор ўрибосари Гулистон ҳамда даъвогар вакили Гулистон, Гулистон (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили Гулистон (ишончнома асосида) иштирокида, Гулистон вилоят прокуратурасининг даъвогар Гулистон манфаатида жавобгар “ Гулистон ” МЧЖ ҳисобидан 357 426 810 сўм асосий қарз ва 178 713 405 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Гулистон вилоят прокуратурасининг даъвогар Гулистон манфаатида (даъвогар ёки Гулистон Гулистон) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ Гулистон” МЧЖ (жавобгар ёки МЧЖ) ҳисобидан 357 426 810 сўм асосий қарз ва 178 713 405 сўм пеня ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ҳамда даъвогар вакили даъво аризани тўлиқ қўллаб-қувватлаб, даъво суммасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили даъво аризасини қисман тан олишини 2024 йил декабрь ойи учун мавжуд қарздорликни қоплаб беришини лекин 2025 йил учун қарздорликни рад этишни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд, иш хужжатлари билан танишиб, тарафлар вакилининг важларини тинглаб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2022 йил 8 августда 47/22-сонли шартнома имзоланган. Шартноманинг 2.1 ҳамда 2.2 бандларида ижара тўловларининг миқдори ҳамда унинг ўзгариш тартиби кўрсатиб ўтилган. Унга кўра даъвогар белгиланган тартибда харакат қилган ва жавобгарнинг огоҳлантирган. Лекин ижара тўловлари қарздорлик ўз вақтида тўланмаслиги оқибатида 16 октябрь ҳолатига 357 426 810 сўм қарздорлик вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Суд юқоридагиларга асосан асосий қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 178 713 405 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори талбларидан келиб чиққан ҳолда мажбуриятнинг бажарилиш даврийлигини ҳамда даъвогар томонидан пул маблағларини талаб қилган муддатларни инобатга олиб пеня суммасини 20 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-177-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво ариза қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ Гулистон” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Гулистон фойдасига 357 426 810 сўм асосий қарз, 20 000 000 сўм пеня ва 41 200 сўм суд харажатлари ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ Гулистон” МЧЖҳисобидан республика бюджетига 10 722 804,3 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Гулистон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья judgecode И.А. Юсупов