← Назад
Решение #2845915 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
6 531 символов
****-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
**** тумани
2025 йил 18 ноябрь
**** туманлараро иқтисодий судининг судьяси ****, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ****
манфаатида, жавобгар **** оилавий корхонаси ҳисобидан 4.325.000 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни **** туманлараро иқтисодий судининг
маъмурий биносида, иш ҳужжатлари билан бирга, соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси **** вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар **** манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар **** оилавий корхонаси ҳисобидан 4.325.000 сўм муддати
ўтган фоиз қарзи ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 2034-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
даъво аризанинг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Шунингдек, ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқиши белгиланган.
Суд, ИПК 2034-моддасининг саккизинчи қисми талабларидан келиб
чиқиб, ишни тарафларнинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблайди.
Суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
1
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар (банк) ва жавобгар (қарз
олувчи) ўртасида 2024 йил 27 августда кредит шартномаси тузилиб, кредит
шартномасига асосан 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли даври билан, йиллик 18
фоиз устама хақи тўлаш шарти билан шлакаблок ишлаб чиқариш фаолиятини
кенгайтириш мақсадида 100.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиши
“Қарз олувчи” эса олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида
белгиланган шартларда қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.1-бандининг z-қисмида Банк қарз олувчи томонидан
кредит бўйича тўловлар (асосий қарз ва фоиз) кредитни қайтариш жадвалида
белгиланган муддатда кечиктирилганда ундириш ҳуқуқи мавжудлиги
кўрсатилган.
Шунингдек, шартноманинг 5.2-бандига мувофиқ, қарз олувчи
ажратилган кредит бизнес-режа ва мазкур шартнома билан белгиланган
мақсадларда ишлатиш шунингдек, кредитни қайтариш жадвалида белгиланган
муддатларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини олган.
ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф
– банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу параграфнинг
қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит
шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси
муносабатларига нисбатан қарзнинг қоидалари қўлланади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган
қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда
қарз берувчига қайтариши шарт.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари тўлиқ бажарилган бўлсада,
жавобгар томонидан шартнома шартларига мувофиқ тўловлар амалга
оширилмаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4.325.000 сўм
муддати ўтган кредит фоиз қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан кредит
қарздорлигини ундириш асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланиши белгиланган.
2
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи” тўғрисидаги Қонунига асосан
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи
миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат
божи тўланиши қайд этилган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4.325.000 сўм муддати ўтган кредит
фоизи ва олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати, республика
бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришини лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035-моддаларини қўллаб,
суд
қарор қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар **** оилавий корхонаси ҳисобидан:
даъвогар **** фойдасига 4.325.000 сўм муддати ўтган кредит фоизи ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилссин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича
ҳал қилув қарори, агар тегишли тартибда шикоят (протест) берилмаган бўлса,
қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан
эътиборан ўн кун муддат ичида шу суд орқали **** вилоят судининг
иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
****
3