← Назад
Решение #2845916 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1603-2501/9457-сонли иқтисодий иш
судья: А.А.Шокиров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСП БЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чуст тумани
2025 йил 18 ноябр
Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Шокиров раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Хабибованинг котиблигида, даъвогар - АААнинг
жавобгар – БББ ҳисобидан 80.154.298 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризасини Чуст туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
ААА судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар БББ ҳисобидан 80.154.298 сўм ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қўллаб қувватлаб, ишни
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади.
Унинг суд мажлисида иштирок этмаганлиги ишни кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Юқоридагиларга кўра суд, суд муҳокамасини жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд
даъвогар
вакилининг
суд
мажлисида
берган
тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб,
қуйидагиларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни
лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида қурилиш
объекти устидан назорат функцияларини амалга ошириш учун 19.08.2025
йилда тузилган 210620919-сонли инвойсга асосан даъвогар томонидан
жавобгарга тегишли Чуст тумани, Чуст Гулзори МФЙда жойлашган “Қўп
қаватли турар жой биноси қурилиши” объектини давлат рўйхатидан
ўтказиш ва қурилиш монтаж ишларининг сифати устидан назоратни
амалга ошириш, техник текшириш ишлари хизматини ўрганиб хулоса
тақдим этиш хизмати кўрсатилган, бироқ жавобгар томонидан хизмат
қабул қилиб олинган бўлсада, келишилган хизмат ҳақи тўлаб
берилмаган.
Мазкур инвойс доирасида 80.154.298 сўм қарздорлик вужудга
келган.
Даъвогар жавобгарга ушбу қарздорликни тўлаб беришни сўраб
мурожаат қилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабномалар
оқибатсиз қолдирилган.
Бундан кўриниб турибдики, даъвогар томонидан низони судгача ҳал
қилиш чоралари кўрилган.
1
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 8 ва 234моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият тарафлар ўртасида имзоланган
инвойсдан (шартнома) келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Жавобгар
томонидан
инвойс
мажбурияти
ўз
вақтида
бажарилмаганлиги сабабли низо судгача етиб келган.
Бироқ, бугунги суд мажлисига қадар жавобгар томонидан 80.154.298
сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб берилган ва бу ҳақда тўлов хужжатлари
судга тақдим этилган.
Юқоридагиларга асосан суд даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этишни лозим топади.
«Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК 118моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича 1.603.086 сўм
давлат божи ва 41200 сўм почта харажатлари жавобгар зиммасига
юкланиши лозим.
Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68, 118, 170, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
БББ ҳисобидан ААА фойдасига тўланган 41200 сўм почта
харажатлари ва 1.603.086 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарордан норози бўлган тараф ҳал қилув қарор
қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали
апелляция шикояти (протести), ҳал қилув қарордан қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести)ни
2
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
бериши мумкин.
Судья
А. Шокиров
3