← Назад
Решение #2845919 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| Кодекси | 257 | — | code_article | |
| йича мажбурият ушбу Кодекс | 313 | — | code_article | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
14 824 символов
4-1201-2503/14218-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, даъвогар
“S RD R R J
S R Y” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“J YK UN S R Y” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
3 308 610 172 сўм қарздорлик ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида, тарафлар иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“S RD R R J
S R Y” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
(суд) бошқарувчиси(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво
ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “J YK UN S R Y” масъулияти
чекланган жамияти (жавобгар) ҳисобидан 3 308 610 172 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 10 ноябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят солиқ
бошқармасини низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар, жавобгар ваСирдарё вилоят солиқ бошқармаси суд
мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
даъвогар, жавобгар ва Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси иштирокисиз кўриш
мумкин деб ҳисоблайди.
2025 йил 17 ноябрь куни видеоконференцалоқа режими орқали
ўтказилган суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, ҳужжатлар тақдим этиб, 2022 йил 27 сентябрдаги 1-сонли
ҳисобварақ-фактура ҳақиқий эмас деб қайд этилганлиги, шу сабабли ушбу
ҳисобварақ-фактурани иноабатга олмасликни, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни сўради.
2025 йил 17 ноябрь куни видеоконференцалоқа режими орқали
ўтказилган суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага
эътироз билдириб, гарчи ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланган бўлса-да,
маҳсулотлар етказилганлигини тасдиқловчи юк хатлари, ишончномалар ва
бошқа ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ҳақида важлар келтириб, даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
2025 йил 17 ноябрь куни ўтказилган суд мажлисида иштирок этган
Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси вакили маълумотнома тақдим этиб,
2022 йил 27 сентябрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура ҳақиқий эмас деб
ҳисобланганлиги, 2022 йил 27 сентябрдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 150 000 000 сўмлик, 2024 йил 23 июндаги 1-сонли ҳисобварақфактурага асосан 3 008 550 168,02 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар бўйича
жавобгарнинг солиқ базасидаги солиқ ҳисоботларида ҚҚС суммалари ҳисобга
олинганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
даъвогар ва жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар Бухоро туманлараро
иқтисодий судининг 4-2001-2504/66-сонли иш юзасидан 2025 йил 28 январда
қабул қилинган ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга
доир иш юритиш бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб М.Бурхонов
тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Таҳлил натижасига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил
27 сентябрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 150 000 000,45 сўмлик,
2022
йил
27 сентябрдаги
2-сонли
ҳисобварақ-фактурага
асосан
150 000 000 сўмлик, 2024 йил 23 июндаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 3 008 550 168,02 сўмлик, жами 3 308 550 168,47 сўмлик маҳсулотлар
етказиб берилганлиги аниқланди.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартнома, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари бўйича ишлар
бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар топилмаганлиги сабабли даъвогар
тугатиш бошқарувчиси жавобгарга 2025 йил 25 августда талабнома юбориб,
пул маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 3 308 610 172 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, иш ҳужжатларидаги 2022 йил 27 сентябрдаги 1-сонли
ҳисобварақ-фактурадан кўринишича, ушбу ҳисобварақ-фактура ҳақиқий эмас
деб ҳисобланган.
Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг 2025 йил 17 ноябрдаги
35-70862-сонли маълумотномасига кўра, тарафлар ўртасида тасдиқланган
2022 йил
27 сентябрдаги
2-сонли
ҳисобварақ-фактурага
асосан
150 000 000 сўмлик, 2024 йил 23 июндаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 3 008 550 168,02 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар бўйича жавобгарнинг
солиқ базасидаги солиқ ҳисоботларида ҚҚС суммалари ҳисобга олинганлиги,
бироқ жавобгарнинг солиқ базасидаги солиқ ҳисоботларида 2022 йил декабрь
ойида 2022 йил 27 сентябрдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактура ҳақиқий эмас деб
қайд этилганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддаси (Солиқ
кодекси) биринчи ва иккинчи қисмига асосан товарларни (хизматларни)
реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар
мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.
Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг
ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
25 июндаги “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақфактуралардан
фойдаланишни
такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 522-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар
тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби
тўғрисида” Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни
(ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган,
электрон ҳисобварақ-фактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим
этиладиган ва қабул қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган
шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши қайд этилган.
Солиқ Кодекси 257-моддасига кўра, солиқ тўловчида солиқ базасига
тузатиш киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
1) товарлар тўлиқ ёки қисман қайтарилганда;
2) кўрсатилган хизматлардан воз кечилганда;
3) битим шартлари ўзгарганда, шу жумладан жўнатилган товарларнинг,
кўрсатилган хизматларнинг нархи ва (ёки) сони (ҳажми) ўзгарганда;
4) товарларни (хизматларни) сотувчи томонидан чегирмалар
берилганда. Ушбу бандда назарда тутилган тузатиш киритиш, агар сийловлар
бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф)
сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни
(хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай
шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг
муайян шартларини харидор томонидан бажаришни, шу жумладан
товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин
ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин.
Солиқ базасига уни камайтириш ёки кўпайтириш тарафга тузатиш
киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган
товарлар (хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга
оширилади.
Солиқ тўловчида солиқ базасига тузатиш киритиш товарларга
(хизматларга) ҳақ тўлаш бўйича мажбурият ушбу Кодекснинг
313-моддасига мувофиқ умид қилиб бўлмайдиган қарздорлик деб эътироф
этилганда ва уни ҳисобдан чиқариш лозим бўлган ҳолларда ҳам амалга
оширилади. Бундай ҳолда тузатиш киритиш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Солиқ базасига тузатиш киритиш (салбий ёки ижобий) қўшимча
ҳисобварақ-фактура ёки ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган
ҳолатлар юзага келганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар асосида ва ушбу
модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар рўй берган солиқ
даврида амалга оширилади.
Солиқ базаси хатоларни тузатиш натижасида ўзгартирилган тақдирда,
шунингдек илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактурага ўзгартиш ва (ёки)
қўшимчалар киритиш зарур бўлганда ушбу модданинг қоидалари
қўлланилмайди. Бундай ҳолда илгари ёзиб берилган ҳисобварақ-фактура
бекор қилинади ва унинг ўрнига қонунчиликда белгиланган тартибда
тузатилган ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади.
Товарларни (хизматларни) етказиб берувчи томонидан солиқ базасига
тузатиш киритиш амалга оширилаётганда, харидор етказиб берувчи
томонидан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактура асосида илгари
ўзи ҳисобга олиш учун қабул қилган солиқ суммасига тегишли тарзда тузатиш
киритади (кўпайтиради ёки камайтиради).
ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг белгиланган мажбурият, шунингдек мол-мулкни
эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага
келади.
Мазкур ҳолатда, солиқ базасига ушбу ҳисобварақ-фактураларга бир
йиллик муддат доирасида тузатиш киритиш амалга оширилмаганлиги,
тарафлар ўртасида тасдиқланган 2022 йил 27 сентябрдаги 2-сонли ҳисобварақфактурага асосан 150 000 000 сўмлик, 2024 йил 23 июндаги 1-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 3 008 550 168,02 сўмлик ҳисобварақ-фактуралар
бўйича жавобгарнинг солиқ базасидаги солиқ ҳисоботларида ҚҚС суммалари
ҳисобга олинганлиги, бироқ жавобгарнинг солиқ базасидаги солиқ
ҳисоботларида 2022 йил декабрь ойида 2022 йил 27 сентябрдаги 1-сонли
ҳисобварақ-фактура ҳақиқий эмас деб қайд этилганлигини инобатга олиб, суд
даъвогарнинг талабини қисман асосли деб ҳисоблаб, даъвонинг
3 158 550 168,02 сўм қисмини қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли
деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига рад этилган даъво баҳоси 150 060 003,98 сўмнинг
2 фоизи, яъни 3 001 200,08 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан
Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси
3 158 550 168,02 сўмнинг 2 фоизи, яъни 63 171 003,36 сўм миқдорида давлат
божи, даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажатни, шунингдек
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
судининг
фойдасига
ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 115, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “J YK UN S R Y” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан:
- даъвогар “S RD R R J
S R Y” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 3 158 550 168,02 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 63 171 003,36 сўм давлат божи;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажат
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “S RD R R J
S R Y” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 3 001 200,08 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков