← Назад
Решение #2845922 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 703 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 75 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9360-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
Қарши туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ж.Ибрагимов
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида, даъвогар вакили
М.Қурбонов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Қарши туман
фермерлар кенгашининг, жавобгар Эшонқулов Жўра Пардаевич фермер
хўжалигиги нисбатан берган даъво аризаси бўйича ишни Қарши туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Қарши туман фермерлар кенгаши (бундан буён матнда –
даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
Эшонқулов Жўра Пардаевич фермер хўжалиги (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 9 669 000 сўм аъзолик бадали асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили даъво
аризада келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган
шартноманинг 2.1-бандига кўра, Кенгашга аъзолик бадали Фермер томонидан
хар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил
26 январдаги ПҚ-23-сонли қарорига асосан пахта хом ашёси ҳамда донли
экинлар етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари учун пахта хом
ашёси ва донни сотишдан тушган пул маблағларидан тўланадиган мажбурий
ажратма 0,6 фоиз миқдор ҳисобида белгиланишини билдириб, даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади.
Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(кейинги ўринда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Шунга кўра, суд низо юзасидан даъвогар вакилининг тушунтиришини
эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, тўпланган далилларга баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги
ПҚ-23-сонли Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллабқувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорининг
6-бандида, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашига пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари
томонидан пахта хом ашёси ҳамда донни сотишдан тушган пул маблағларидан
тўланадиган мажбурий ажратма 0,6 фоиз миқдорида белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, 2023 йил 2 февраль куни кенгаш ва
жавобгар ўртасида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгашига аъзолик шартномаси имзоланган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра Кенгаш аъзо бўлган ва аъзолик
бадали тўловини амалга оширган Фермер ни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг асосий ташкилий шакли
сифатида унинг ролини ошириш, иқтисодий мустақиллигини ва молиявий
барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш, жавобгар эса шартноманинг 2.2-бандига асосан пахта хом ашёси ва
доннинг харид нархидан 0,6 фоиз миқдорида аъзолик бадали тўлаш
мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома талаблари бўйича аъзолик мажбурий
ҳисобланиб, аъзолик бадаллари тўлаш мажбурияти олинган бўлишига
қарамасдан шартноманинг 2.2-бандига кўра аъзолик тўловлари амалга
оширилмаган.
Ваҳоланки, тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2-бандига асосан
пахта хом ашёси ҳамда доннинг харид нархининг 0,6 фоизи миқдорида
аъзолик бадали маблағлари фермер хўжалигининг махсус ҳисоб варағига
кирим қилиниши ва аъзолик бадали суммаси мутаносиб равишда ойма-ой
туман кенгашлари томонидан шартномага мувофиқ қўйиладиган тўлов
талабномалари асосида кенгашнинг махсус ҳисоб рақамига тўлаб берилиши
келишилган.
Даъвогар томонидан қарздорликни тўлаш ҳақида талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар қарздорликни ундириш
ҳақида судга мурожаат қилган.
Даъво талаблари асослидир.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда
– ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни
бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида
эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 703-моддасига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан шартнома шартларига лозим
даражада риоя қилинмаган.
Шу сабабли суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб,
улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПКнинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар
тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар,
маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки
бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини
берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма
далиллардир.
ИПКнинг 118-моддаси 1-қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Давлат божи тўғрисидаги Қонунга асосан иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантириб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 9 669 000 сўм аъзолик бадали суммаси,
41.200 сўм почта харажати, республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 703моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179,
186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар Эшонқулов Жўра Пардаевич фермер хўжалигидан даъвогар
Қарши туман фермерлар кенгаши фойдасига 9 669 000 сўм аъзолик бадали
суммаси, 41.200 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Ж.Ибрагимов