← Назад
Решение #2845929 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1806-2506/5945-сонли иш
ЯККАБОҒ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Яккабоғ тумани
2025 йил 18 ноябрь
Яккабоғ туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Махмудов раислигида,
судья ёрдамчиси М.Буриев суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А
(2025
йил
25
сентябрдаги
№01/3450/01-сонли
ишончнома
асосида)иштирокида, даъвогар “А” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий
бошқармасининг жавобгар “Б” хусусий корхонаси ҳисобидан 45 929 939 сўм
муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм муддати ўтган кредит фоизини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз
биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А НИ Қ ЛА Д И:
“А” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — даъвогар ва(ёки) банк)
(Ғузор БХО) билан қарз олувчи “Б” хусусий корхонаси (кейинги ўринларда
— жавобгар ва(ёки) қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 02 июлда 2021/16-сонли
кредит шартномаси (кейинги ўринларда — кредит шартнома) тузилган.
Шартномага асосан банк томонидан жавобгарга “Клиника биносини қуриш ва
жиҳозлаш” учун 60 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 1
000 000 000 (бир миллиард) сўм кредит ажратилган. Кредит таъминоти
сифатида жавобгарга тегишли бўлган Қамаши туман, Чим МФЙ, Ўрта Чим
қишлоғида жойлашган “Супер маркет ва маиший хизмат кўрсатиш” биноси
1 250 000 000 сўмга банкка навбатдаги гаровга қўйилган. Кредит
шартномасининг 6.1-бандида, қарз олувчи банкка ҳар ойнинг 6 кунидан
кечиктирмай муддатли қарз бўйича кредитдан фойдаланганлик учун йилига
14 фоиз ҳажмда фоизлар тўлаш, кредит шартномасининг 8.1-бандида
кредитнинг қайтариш муддати бузилган ҳолларда муддати ўтган тўловлар
учун фоизларни қайд этилган ставка бўйича муддатини ўтказилган ҳар бир
куни учун 0,3 фоиздан тўлаш мажбуриятини олган бўлсада, шартнома
шартларини бузиб, кредит қарзи ва кредит фоизларини белгиланган
муддатларда тўламаган. Жавобгарнинг 2025 йил 09 сентябрь ҳолатида жами
кредит қарздорлиги 428 150 140 сўмни, шундан, муддатли кредит қарзи
365 676 437 сўмни, муддати ўтгна кредит асосий қарзи 45 929 939 сўмни,
муддати ўтган кредит фоизи 15 982 724 сўмни, ҳисобланган фоизи 561 040
сўмни ташкил этади. Даъвогар томонидан жавобгарга муддат ўтган кредит ва
кредит фоизларини тўлаб бериши акс ҳолда кредит шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиниши ва кредит қарздорлиги ундирилиши ҳақида талабнома
юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар томонидан шартнома шартлари
бажарилмасдан келмоқдалиги, тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасининг 16.1-банди d-кичик бандида, қарз олувчи ушбу шартнома
ёки банк билан тузилган ҳар қандай бошқа келишув бўйича белгиланган
санада кредит, фоизлар, комиссион тўловлар ёки бошқа тўловларни амалга
оширмаслиги кредитнинг тўлиқ ёки қисман, шу билан бирга ҳисобланган,
лекин тўланмаган фоизлари ва ушбу шартномада кўзда тутилган бошқа
тўловларни муддатидан олдин ва дарҳол тўлашни талаб қилиш мумкинлиги
белгиланганлиги ҳақида асос(важ)лар билан банк манфаатида Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда —
палата) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 45
929 939 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм муддати ўтган
кредит фоизини ундиришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и
иштирокини таъминламади. Палата даъво аризасида ишни иштирокисиз
кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК)нинг 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги
ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади, агар ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини
олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма
нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу
ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, ажримнинг кўчирма
нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик
фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда
юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига биноан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакили даъво талабларини қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, 2025 йил 09 сентябрь ҳолатига юзага келган 45
929 939 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм муддати ўтган
кредит фоизини ундириш учун судга даъво ариза тақдим қилингандан сўнг
қарз олувчи томонидан жами 80 991 000 сўм пул маблағлари тўланганлиги,
ушбу маблағлар 45 929 939 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм
муддати ўтган кредит фоиз қарзига йўналтирилганлиги, 2025 йил 09 сентябрь
ҳолатига юзага келган 45 929 939 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982
724 сўм муддати ўтган кредит фоизини қопланганлигини маълум қилиб, бу
ҳақида ёзма маълумотнома ва тўлов топшириқномаси судга тақдим қилиб,
давлат божи ва почта харажатларини жавобгардан ундириш ҳақида
тушунтириш берди.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан банк манфаатида
палатанинг даъво аризасини қаноатлантирмасдан, рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига
кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасидан келиб чиққан.
ФК 734-моддасининг учинчи қисмига кўра, фоизлар тўлаш тартиби ва
муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби
ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни
қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда
тўланади.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қонунчиликда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси
биринчи қисмиданазарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар,
қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига
қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмлариданазарда тутилган миқдорда фоизлар
тўланиши керак.Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб)
қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини
қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг
қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли.Агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда
тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан
қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, шартнома шартларига асосан банк
жавобгарга Клиника биносини қуриш ва жиҳозлаш” учун 60 ой муддатга, 12
ой имтиёзли давр ва йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 1 000 000 000
(бир миллиард) сўм кредит маблағларини ажратган. Бироқ, жавобгар ўз
зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, асосий
кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Ваҳоланки, кредит шартномаси 6.1-банди шартларига кўра, қарз олувчи
кредитни тенг ойлик тўловлар билан, Клиника биносини қуриш ва жиҳозлаш
учун бериладиган 1 000 000 000 сўм кредит учун 60 (олтмиш) ойдан ортиқ
бўлмаган муддатга 12 (ўн икки) ойлик имтиёзли дарв тугагач, ҳар фоизларни
тўлаш санасида, асосий қарз ва фоизларни тўлаш жадвалига (ушбу
шартномага №1 илова) асосланган ҳолда асосий қарзни тўлашнинг биринчи
санасидан бошлаб қайтариши белгиланган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича асосий кредит қарзи ва унга
ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини лозим даражада
бажармаганлиги оқибатида жавобгарнинг банк олдида 2025 йил 09 сентябр
ҳолатига 45 929 939 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм муддати
ўтган кредит фоиз қарздорлигиюзага келган.
ФК 744-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган
тижорат ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган
ҳолларда кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат
ташкилотлари амалга оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан
қўлланади.Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал
қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича
ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва
иккинчи қисмларидаҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган
фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорида
тушунтириш берилган.
Банк жавобгарни кредит шартномаси бўйича юзага келган муддати ўтган
кредит фоиз қарздорлигини қоплаш тўғрисида жавобгарга 2025 йил 08 апрелда
№01-799/03-сонли ва 2025 йил 8 сентябрда №01-059/03-сонли огоҳлантириш
хати юборган бўлса-да, аммо жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича
45 929 939 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм муддати ўтган
кредит фоиз қарздорлигини тўлаш чорасини кўрмаган.
Шу боис, Палата банк манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар ҳисобидан 45 929 939 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15
982 724 сўм муддати ўтган кредит фоизи ундиришни сўраган.
Жавобгарнинг2025 йил 09 сентябр ҳолатига банк олдидаги 45 929 939
сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм муддати ўтган кредит фоизи
қарздорлиги ҳолати факти иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, далолатнома,
огоҳлантириш хати, даъвогар вакили берган тушунтиришлари ва бошқа ишга
алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб
бўлмайди.
Шунга кўра, палатанинг жавобгардан банк фойдасига 45 929 939 сўм
муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм муддати ўтган кредит фоизи
қарздорлигини ундириш талаби асосли ҳисобланиб, қаноатлантирилиши
лозим эди.
Бироқ, ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда суд муҳокамаси
жараёнида банк вакилини берган тушунтиришларига кўра, банк манфаатида
палата томонидан судга даъво аризаси тақдим этилгандан сўнг қарз олувчи
томонидан жами 80 991 000 сўм пул маблағлари тўланганлиги, ушбу
маблағлар 45 929 939 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм
муддати ўтган кредит фоиз қарзига йўналтирилганлиги, 2025 йил 09 сентябрь
ҳолатига юзага келган 45 929 939 сўм муддати ўтган кредит қарзи ва 15 982
724 сўм муддати ўтган кредит фоизини қопланганлигини аниқланди.
Ушбу фактлар ишдаги ва тақдим этилган ёзма маълумотнома, тўлов
топшириқномаси билан ҳамда ишда иштирок этувчи банк вакилининг берган
тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа далиллар билан ўз тасдиғини
топади.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг даъвогар манфаатида жавобгар
ҳисобидан 2025 йил 09 сентябрь ҳолатига юзага келган 45 929 939 сўм муддати
ўтган кредит қарзи ва 15 982 724 сўм муддати ўтган кредит фоиз
қарздорлигини ундириш ҳақидаги даъво аризасини судга мурожаат
қилингандан сўнг тўлиқ қопланганлиги муносабати билан даъвонинг
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, бешинчи қисмида
даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилишибелгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 июндаги “Иш
ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш
тўғрисида”ги ПФ-91-сонФармони 3-бандига асосан, 2025 йил 1 августдан
бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм этиб белгиланди.
Бундай ҳолларда суд, ИПКнинг 118-моддаси ва “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан суд ҳаражатларини
мутаносиб равишда тақсимлаш учун муҳокама қилиб, палата томонидан даъво
ариза асосли киритилганлиги сабабли 45 929 939+ 15 982 724 =61 912 663
сўмнинг 2 фоизи яъни (45 929 939+ 15 982 724 =61 912 663х 2 % =
1 238 253,26) 1 238 253,26 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига
41 200 сўм почта харажатини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 66, 68, 75, 118, 127-128, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Даъвогар“А”
акциядорлик
жамияти
манфаатида
ЎзбекистонРеспубликаси Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармасинингдаъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Б” хусусий корхонаси ҳисобидан даъвогар “А” акциядорлик
жамияти фойдасига 41 200 сўм почта харажати ва Давлат бюджетига
1 238 253,26 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида ёки
қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори
устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация
тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.У. Махмудов