Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2503/10451 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья BOBONAZAROV MUZAFFAR ABDUSHARIPOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID fb7a12fc-dfb2-47ff-8c13-1a6d31411f91 Claim ID PDF Hash fc664f617b65c5e3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
онунинг 52-моддаси онунинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онунининг 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 241-моддаси онуннинг 241 law
Текст решения 7 482 символов
********-сонли иқтисодий иш Судья: ******** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ******** ******** ********нинг судьяси ******** раислигида, судья ёрдамчиси ********котиблигида, аризачи вакили ********(********-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи ********нинг қарздор «********» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш (соддалаштирилган таомилга кўра)ни сўраб тақдим қилинган аризаси бўйича ишни ******** биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ******** (бундан буён матнда – аризачи деб юритилади) ********га ариза билан мурожаат қилиб, «********» масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда қарздор деб юритилади) соддалаштирилган тартибда банкрот деб топишни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қарздор қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан қарздор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида аризачи вакили тушунтириш бериб, қарздор солиқ қарзини тўламасдан келаётганлигини ва тўловга қобилиятсизлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни ва қарздорни банкрот деб топишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи аризачи вакилини тинглаб ҳамда ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунининг (бундан буён матнда – Қонун деб юритилади) 5-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди. Қонунинг 52-моддасида тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартибтаомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори устидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи ҳар қандай шахслар, шу жумладан кредиторларнинг бири томонидан, шунингдек ишда иштирок этишга жалб этилмаган, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида суд қарор қабул қилган шахслар томонидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ўз кучини йўқотган деб топилганлиги кўрсатилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, «********» масъулияти чекланган жамияти ********да ташкил этилган бўлиб, ******** томонидан ******** 29 апрелда рўйхатга олинган. «********» масъулияти чекланган жамиятининг таъсисчиси ********, асосий фаолият тури Ихтисослашмаган дўконларда бошқа товарлар чакана савдоси фаолияти ҳисобланади. Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалардан бўлган жами солиқ қарздорлиги ********ҳолатига жами ********сўмни ташкил этади. Қарздор мол-мулкка эга эмас, шунга кўра қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир эмас. Қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ундириш ҳақида чиқарилган ижро ҳужжатлари ********нинг қарори билан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси биринчи қисми 3-бандига асосан ижросиз қайтарилган. Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан берилиши мумкин. Суд, қайд этилганларга асосан ҳамда қарздор мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни уч ой ва ундан кўп муддатда бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, ********нинг аризасини қаноатлантиришни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, суд бошқарувчи номзоди тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги сабабли суд тўртинчи тоифали тугатиш бошқарувчиси ********ўғлини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топди. Юқорида баён қилинганларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг ********моддалари ва “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуннинг ********-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л д и: ********нинг «********» масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилсин. «********» масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. Тугатиш бошқарувчиси этиб ********ўғли тайинлансин. Тугатиш бошқарувчиси: - ўн кунлик муддат ичида расмий нашрда қарздор банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги ҳақидаги маълумотни чоп эттирсин ва судга далил сифатида тақдим қилсин; - тугатиш ишларини “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида олиб бориш, тугатиш жараёни тўғрисида ойда бир марта ********га оралиқ ҳисобот бериб борсин; ********тугатишга доир иш юритиш натижалари тўғрисида судга якуний ҳисобот тақдим этиш юклатилсин. Қарздор - «********» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига ********сўм давлат божи ундирилсин. Қарздор - «********» масъулияти чекланган жамиятидан аризачи ******** фойдасига олдиндан тўланган ********сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ********