Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2511/9243 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 10786997-27db-43bc-9d33-c692d799b441 Claim ID PDF Hash 88d27b6501d99fef... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онуннинг 14-моддаси онуннинг 14 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2511/9243-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 18 ноябрь Қарши туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.Ибрагимов раислигида, судья ёрдамчиси Б.Давлятовнинг котиблигида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси АЖ манфаатида жавобгар Миржахон-Акмал хусусий корхонасига нисбатан 75 000 000 сўм жарима ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили И.Турғунов (2025 йил 19 майдаги 0118/1957-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси даъвогар Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси АЖ(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар МиржахонАкмал хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 75 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, жавобгар 4105-сонли биржа аъзоси томонидан унга тегишли компютер қурилмасида таъқиқланган қўшимча дастур ишлатилганлиги аниқланганлигини, Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси АЖ Интизом комиссиясининг 10.04.2025 йилдаги 5216-сонли қарорига асосан жарима ҳисобланганлигини таъкидлаб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакили иштирокини таъминламади, бироқ иш ҳужжатларида жавобгарга суднинг ажрими юборилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига асосан ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишда иштирок этувчи тараф вакилининг тушунтиришларини, даъво аризасида келтирилган ҳолатларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлар ва иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси АЖнинг ахборот дастурларига хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш бўлимининг 2025 йил 01 апрелдаги 272-сон билан рўйхатг олинган билдиришномасида, 2025 йил 25, 28 март кунлари биржа савдоларида таъқиқланган қўшимча дастурий воситалардан фойдаланиш ҳолати бўйича масофадан турган ҳолда мониторинг ўтказилганлиги ҳамда мазкур мониторинг натижасида Қашқадарё вилоят ҳудудий филиалида 4105-сонли биржа аъзосига бириктирилган 172.16.9.16 ИП манзилли компютерь қурилмасида таъқиқланган қўшимча дастур ишлатилганлиги маълум бўлган. 4105-сонли биржа аъзоси бўлган жавобгар Миржахон-Акмал хусусий корхонаси компютерь қурилмасида таъқиқланган қўшимча дастур ишлатилганлиги аниқлангандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси товархомашё биржаси АЖ интизом комиссиясининг 10.04.2025 йилдаги 5216-сонли қарорига асосан жавобгардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида – 75 000 000 сўм жарима ундириш белгиланган. Жавобгар томонидан мазкур жарима сўммаси ихтиёрий равишда тўланмагандан сўнг даъвогар палата кўмагида даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг даъво талаблари асослидир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак. Ўзбекистон Республикаси Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисидаги қонуннинг (бундан буён матнда қонун деб юритилади) 13-моддасига кўра биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар, маркет-мейкерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар биржа аъзоларидир. Ушбу қонуннинг 14-моддасига кўра Биржа аъзолари: биржада ўз фаолиятини қонунчиликка ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ амалга ошириши; мижозга унинг манфаатларини кўзлаб тузиладиган биржа битимлари, шунингдек унинг топшириқлари бажарилиши билан боғлиқ тўлиқ ахборотни ўз вақтида тақдим этиши; биржага ўзларининг биржа савдоларида иштирок этганлиги ҳамда биржа битимларини тузганлиги билан боғлиқ тўлиқ ахборотни ўз вақтида тақдим этиши; мижоз билан шартнома тузаётганда уни биржа савдоси қоидалари ҳамда клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш шартлари билан таништириши; ўз ҳисобидан ва мижознинг ҳисобидан тузилган биржа битимларининг алоҳида ҳисобини юритиши; ўз мижозлари пул маблағларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шарт. Биржа аъзоларининг зиммасида қонунчиликка ва биржа савдоси қоидаларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин. Бундан ташқари мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржасида биржа савдоларини ўтказиш қоидаларининг жавобгар 24, 44, 117, 211, 240-бандлари талаблари бузилган. Жавобгарнинг Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси АЖ интизом комиссиясига берган 2025 йил 07 апрелдаги 10-сонли тушунтириш хатида БК-4105 брокери биржа савдолари пайтида ILIKER дастуридан фойдаланганлиги туфайли техниклар томонидан кузатувга сабаб бўлган ва БК-4105 га тегишли бўлган I 172.16.9.16-рақамли компютеридан аниқланганлигини, ушбу ҳолат бошқа қайтарилмаслигини таъкидлаган. Қайд этилган ҳолатларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўғрисидаги Қонунга кўра эса иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак. Юқоридаларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 75 000 000 сўм жарима, 41 200 сўм почта харажатини, республика бюджетига 1 500 000 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234, 236, 292, 734, 744-моддаларини ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар Миржахон-Акмал хусусий корхонасидан даъвогар Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси АЖ фойдасига 75 000 000 сўм жарима ва 41 200 сўм почта харажати - Республика бюджети ҳисобига 1 500 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозитига 103 000 сўм видеоконфренцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Ж.Ибрагимов