← Назад
Решение #2845941 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 12 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
(даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Фарғона шаҳри
2025 йил 18 ноябрь
4-1501-2501/20485-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Т.Маматожиев
раислигида, судья ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили (ишончнома асосида) Д.Иминов, жавобгар фермер хўжалиги
раҳбари Н.Бозоровларни иштирокида, даъвогар “***********” акциядорлик
жамиятининг жавобгар «***********” фермер хўжалигидан 13 951 800 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“***********” акциядорлик жамияти судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар «***********” фермер хўжалиги ҳисобидан 13
951 800 сўм асосий қарз, 41 200 сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
жавобгар томонидан бугунги кунга қадар тўловлар амалга оширилмаганлиги
сабабли даъвони тўлиқ қаноатлантирилишини сўради.
Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб,
суднинг қарори билан фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб
топилганлигини билдириб, ишни қонуний ҳал қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга асосан даъво аризани кўрмасдан
қолдиришни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, Қува туман электр таъминоти корхонаси
билан «***********” фермер хўжалиги ўртасида 2024 йил 5 январь кунги
380781-сонли электр таъминоти юзасидан шартнома имзоланган.
Ушбу шартноманинг 1-бандига кўра, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр
энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол
қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома мажбуриятлари “Истеъмолчи” томонидан лозим
даражада бажарилмасдан, етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар
муддатида амалга оширилмасдан келинган.
Бироқ, Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 апрель
кунги 4-1501-2501/8973-сонли ҳал қилув қарори билан қарздор «***********”
фермер хўжалиги тўловга қобилиятсиз деб топилиб, уни тугатишга доир иш
юритиш бошланган. Жамият тугатиш бошқарувчиси этиб, А.Сотволдиев
тайинланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
қонуннинг 12-моддасига кўра, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари
қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар
йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш
юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз
талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга
ҳақли эмас.
Қарздорга нисбатан бажариладиган барча ҳаракатлар кредиторлар
номидан кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107моддасининг 9-бандига кўра, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб
қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши
лозим бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради деб белгиланган.
Шу сабабли суд, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъвогар
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни ва
тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим
деб топди.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб;
ажрим
қилди:
Даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Даъвогар “***********” акциядорлик жамияти ҳисобидан Республика
бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвогар “***********” акциядорлик жамияти томонидан тўланган 41
200 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин.
Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Т.Т.Маматожиев