Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2501/10442 Дата решения 18.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Урганч туманлараро иқтисодий суди Судья DAVLATOV BAXODIR XUDAYBERGANOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID db9b6538-89ad-4a49-9991-72b58fbc8e96 Claim ID PDF Hash defed48387048309... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодекси 703-моддаси аролик кодекси 703 code_article
мазкур Кодекснинг 705-моддаси мазкур Кодекс 705 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 5 438 символов
********-сонли иқтисодий иш Судья: *** ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Урганч шаҳри ******** Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида, судья ёрдамчиси *******нинг котиблигида, даъвогар вакили *******нинг иштирокида, даъвогар ******нинг жавобгар ******дан ****** сўм аъзолик бадали ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: ****** (бундан буён матнда Кенгаш ёки даъвогар деб юритилади) Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ****** (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан ****** сўм аъзолик бадали ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади) 128, 129 ва 170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво аризаси билан судга мурожаат қилинганидан кейин жавобгар томонидан ****** сўм аъзолик бадали тўлиқ тўланганлигини билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш ҳужжатларини инобатга олиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида *******га аъзолик шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра, Кенгаш “Фермер”ни ҳар томонлама қўллабқувватлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий ташкилий шакли сифатида унинг ролини ошириш, иқтисодий мустақиллиги ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш каби ишларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шунингдек, ушбу шартноманинг “аъзолик бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби” бўлимининг 2.1-бандига кўра, “Кенгаш”га аъзолик бадали “Фермер” томонидан ҳар йили Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёси ва донни сотишдан тушган пул маблағларидан тўланадиган мажбурий ажратма белгиланган. Жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан 2022-2024 йиллар учун аъзолик бадаллари тўловини амалга оширмаганлиги натижасида ушбу қарздорлик юзага келган. Низони ўзаро ҳал этиш чораси сифатида даъвогар томонидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сонли Қарорига асосан барча фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермерлари кенгашига аъзолиги мажбурий, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эса ихтиёрий ҳисобланиши белгиланган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг ҳисобварағига 2022-2024 йиллар учун аъзолик бадали тўлиқ миқдорда тўлаб берилмаган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 703-моддасига асосан, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олиши назарда тутилган бўлса, мазкур Кодекснинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шартлиги баён этилган. Бироқ, даъвогар вакилининг суд мажлисида тақдим қилган маълумотномаси ва ҳисоблашув далолатномасига кўра, жавобгар томонидан аъзолик бадали тўлиқ тўланганлиги маълум бўлди. Шунга кўра, суд даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак деб белгиланган. ИПКнинг 118-моддаси бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъвогарнинг даъвоси рад этилсин. Жавобгар ******дан даъвогар ****** фойдасига олдиндан тўланган ****** сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья ******