← Назад
Решение #2845995 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 60 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| амда ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 701 символов
*********-сонли иқтисодий иш
Судья: ******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳар
********
Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси, судья ****** раислигида,
судья ёрдамчиси ****** котиблигида, даъвогар вакили *******нинг
иштирокида,
даъвогар
******нинг
жавобгар
******дан
****** сўм асосий қарз ва ****** сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар ****** (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)
Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
****** фермер хўжалигидан
(бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади)дан ****** сўм асосий қарз ва ****** сўм пеня ундиришни
сўраган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар
қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, унинг вакили
иштирок этмади, даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолда, суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги матнларда – ИПК деб юритилади) 128, 129 ва
170-моддаларига асосан жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили тушунтириш бериб,
судга маълумотнома тақдим қилиб, жавобгар томонидан қарздорлик
тўланмаганлигини билдириб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб ва ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни ва ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 60-моддасига кўра, фуқаролар
Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари,
эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
– ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда тарафларнинг
мажбуриятлари энергия таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада
назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш,
тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини
ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
4 апрелда улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш
шартномаси тузилган.
Ушбу шартноманинг 2.3-бандига асосан истеъмолчига шартноманинг
1-иловасига мувофиқ энергия етказиб берилган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчига энергияни етказиб бериш
келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, энергиянинг шартномавий
миқдори қиймати учун 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга
оширилиши белгиланган.
ФКнинг 474-моддасига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия
билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
Бироқ, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган энергия ҳақи
шартномада белгиланган тартибда тўланмаган ва натижада жавобгарнинг
01.10.2025 йил ҳолатига ****** сўм қарздорлиги вужудга келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг талабини асосли деб ҳисоблаб, даъво
талабининг асосий қарз ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни ва суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан тўлов
кечиктирилганлиги учун шартноманинг 3.11-бандига асосан ****** сўм пеня
ундириб беришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг пеня ундириш қисмини
асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, суд Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида келтирилган тушунтиришларни инобатга олиб ҳамда
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиши, пеня ундирилиши жавобгарнинг мулкий аҳволига таъсир
қилиш даражасини эътиборга олиб, талаб қилинган пеняни ****** сўмга
қаноатлантиришни, қолган қисмини эса қаноатлантиришни рад этишни
лозим топди.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига ****** сўм асосий
қарз, ****** сўм пеня ва ****** сўм почта харажати ундиришни,
жавобгардан республика бюджетига ****** сўм давлат божи ундиришни,
даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб
топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 127, 128, 129, 170, 176-179 ҳамда
180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ******дан даъвогар ****** фойдасига ****** сўм асосий
қарз, ****** сўм пеня ва ****** сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ******дан Республика бюджетига ****** сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
******