Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1204-2501/5381 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение ’zb kt l k m Ответчик / Подсудимый TEXTIL V NG RD
Source ID f2deef6c-4e04-4b46-8ad1-af517f25ef6b Claim ID PDF Hash 2eb892ba3b057640... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПКнинг 2034-моддаси ИПК 2034 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 705-моддаси ФКнинг 705 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 170 символов
4-1204-2501/5381-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 17 ноябрь Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар « ’zb kt l k m» акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар «TEXTIL V NG RD» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 288.195 сўм миқдоридаги қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - Палата) « ’zb kt l k m» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда Даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида жавобгар «TEXTIL V NG RD» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда Жавобгар) ҳисобидан 288.195 сўм миқдоридаги қарздорлик суд харажатларини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига биноан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлсада, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. 2 ИПКнинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПКнинг 2034-моддаси олтинчи қисмига кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади ва ушбу модданинг еттинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, юқоридаги қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 21 январда тузилган “телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тўғрисида”ги 403306669-сонли шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади)дан келиб чиққан. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.5-бандига кўра, жавобгар даъвогар томонидан кўрсатилган алоқа хизматлари учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага асосан жавобгарга кўрсатилган алоқа хизматлари натижасида 2025 йил 31 август куни ҳолатига кўра 288.195 сўм миқдоридаги қарздорлик суммаси вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш тўғрисида талабномалар юборилган. Аммо, ушбу талабномалар жавобгар томонидан бажарилмасдан қолдирилган. 3 Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 288.195 сўм миқдоридаги қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов талабномалари реестри, қарздорликнинг ҳисоби, талабномалар, ишончнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига биноан буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Юқорида баён этилганларга биноан суд, палатанинг даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 288.195 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, унинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд, суд харажатларини тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 66, 74-75, 118, 176-180, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар « ’zb kt l k m» акциядорлик жамияти манфаатида киритган даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар «TEXTIL V NG RD» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар « ’zb kt l k m» акциядорлик жамияти фойдасига 288.195 сўм миқдоридаги қарз ва олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар «TEXTIL V NG RD» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412.000 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.Олламов