← Назад
Решение #2846007 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| мазкур кодекс | 468 | — | code_article | |
| бандига биноан ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
7 898 символов
4-1901-2504/8949-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
2025 йил 17 ноябрь
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья Ж.Ачилов раислигида,
С.Исмоиловнинг котиблигида, даъвогар вакили ҳуқуқшунос У.Қуватов
(ишончномага асосан)нинг иштирокида, даъвогар “Hududi l ktr t rm ql ri”
АЖнинг жавобгар «S rd rb k- ’xt v» фермер хўжалигига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Hududi l ktr t rm ql ri” АЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Термиз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, «S rd rb k- ’xt v» фермер хўжалиги (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)дан электр энергиясидан вужудга келган
41420493 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 14145054 сўм ҳисобланган
пеняни ундиришни сўраган.
Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган
тартибда хабар қилинган бўлса-да, ўз вакили иштирокини таъминламади
ҳамда сабабини судга маълум қилмади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК) 170-моддаси 3-қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Суд, ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз
кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлигини
билдириб,
суддан
даъво
аризасини
қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафнинг тушунтириш ва изоҳларини
тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни
лозим деб хисоблайди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 03.01.2025 йилда “Электр
энергиясини якуний юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган
истеъмолчиларга сотиш тўғрисида”ги 230-174-сонли шартномаси тузилган.
Ушбу
шартноманинг
3.6-бандига
асосан
электр
энергияси
истеъмолчиларга (трикотаж ва тикув-тўқимачилик корхоналаридан ташқари)
100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.
Электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда олдиндан
ҳақ тўламаган истеъмолчиларга (электр энергияси алоҳида етказиб
бериладиган
истеъмолчилар
бундан
мустасно)
нисбатан
электр
тармоқларидан узишигача бўлган чоралар кўрилади.
Даъвогар шартномага асосан жавобгарга электр энергияни етказиб
бериб, мажбуриятларини лозим даражада бажарган бўлсада, жавобгар
даъвогар томонидан етказиб берилган электр энергиянинг ҳақини
шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда тўлаб бермасдан,
шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаган. Даъвогар
томонидан жавобгарга йўлланган қарзни тўлаш тўғрисидаги талабномага
асосан жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилмаган.
Хусусан, 01.09.2025 йил ҳолатига тузилган ўзаро ҳисоб-китоблар
солиштирма далолатномасига биноан жавобгарнинг даъвогар олдидаги
етказиб берилган электр энергиясидан қарздорлиги тасдиғини топади.
Шу билан бирга, даъвогар томонидан 29.05.2025 йилда истеъмолчининг
электр қурилмаларини электр тармоғидан узиш ҳақидаги №000018-сонли
далолатномага биноан жавобгар тармоқдан узилган.
Бундан ташқари, даъвогар томонидан жавобгарга 20.10.2025 йилда
юборилган 39-55/27-сонли юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
- ФК) 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шунингдек, мазкур кодекснинг 468-моддасига асосан, энергия
таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги 01.09.2025 йилдаги №082522220230174-сонли солиштирма
далолатномасига кўра жавобгар томонидан асосий қарздорлик тан олинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
15.06.2017 йилдаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 4-бандига биноан ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд талаб қилинган пеняни 2121758 сўмгача камайтиришни
лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар
олдида суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат
доирасида очиб бериши лозим. Агар тараф суд томонидан талаб этилаётган
далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган муддатда уни
тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф манфаатларига қарши
қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан олинган деб
ҳисобланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мукин эмас.
ИПКнинг 74-моддасини биринчи қисмида, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо бериши белгиланган.
ИПКнинг 118-моддасида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга
бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2
фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши керак.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 41420493 сўм асосий
қарз ва 2121758 сўм пеня ундиришни, жавобгардан республика бюджети ва
суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1111311 сўм
давлат божи ва даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41200 сўм почта
харажатини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
«S rd rb k- ’xt v» фермер хўжалиги ҳисобидан “Hududi еl ktr
t rm ql ri” АЖ фойдасига электр энергиясидан бўлган 41420493 сўм асосий
қарз, 2121758 сўм пеня ҳамда иш учун олдиндан тўланган 41200 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилсин.
«S rd rb k- ’xt v» фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджети
ва суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1111311 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест)
берилмаса, олти ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари
мумкин.
Судья
Ж.Ачилов