Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1904-2504/6312 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья JABBAROV TOLMAS RUZIMURODOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 2e187651-bfa9-4fe9-9051-b516f13bf53e Claim ID PDF Hash 03ed0e1897091319... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
аролик кодексининг 327-моддаси аролик кодекси 327 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1904-2504/6312-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Шеробод тумани 2025 йил 17 ноябрь Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Р.Жаббаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Абдурахмоновнинг котиблигида, Сурхондарё вилоят Фермерлар Кенгаши вакили ***(23.04.2025 йилдаги 213-сонли ишончнома, 03.03.2025 йилдаги 36-sh/t-сонли буйруқ, фуқаролик паспорти ва фуқаро доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қайд варағи асосида) ҳамда манфаати кўзланган даъвогар “***” фермер хўжалиги раҳбари *** (фуқаролик паспорти асосида)ларнинг иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Сурхондарё вилоят Фермерлар Кенгашининг даъвогар “***” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 50 223 674 сўм асосий қарз ва 25 111 837 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Шеробод туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар а н и қ л а н д и: Сурхондарё вилоят Фермерлар Кенгаши (бундан буён матнда “Кенгаш” деб юритилади) “***” фермер хўжалиги (бундан буён матнда “Даъвогар”, “Бажарувчи” ёки “Сотувчи” деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “Жавобгар”, “Буюртмачи” ёки “Сотиб олувчи” деб юритилади)дан 50 223 674 сўм асосий қарз ва 25 111 837 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган почта харажатини ундиришни сўраган. Суднинг 21.10.2025 йилдаги ажрими билан 4-1904-2504/6312-сонли иқтисодий иш судья Т.Р.Жаббаровнинг иш юритувига қабул қилинган. Суд мажлиси ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисига узрли сабабларсиз келмаганлиги сабабли суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127,128,170-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган Сурхондарё вилоят Фермерлар Кенгаши вакили ***ўзининг суддаги кўрсатувида даъво талабини тўлиқ қўллабқувватлаб, 2024 йил Пахта ҳосили учун “***” масъулияти чекланган жамияти билан “***” фермер хўжалиги ўртасида Пахта харид қилиш бўйича 25.01.2024 йилдаги 20240125-сонли савдо баённомаси асосида 6684470-сонли Фьючерс шартномаси тузилганини, ушбу шартномага асосан “Сотиб олувчи” томонидан 51.510 кг 1-нав 2-синф пахта хомашёсини 7.800 сўмдан жами 401 778 000 сўмга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги 680-сон қарорига асосан шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31-декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олганини, “***” фермер хўжалиги “Сотиб олувчи”га 51.844 кг жами 400 438 074 сўмлик 1-нав 2-синф пахта хом ашёси етказиб берганини, бироқ, “Буюртмачи” тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларини бажармасдан, шартнома шартларини бузиб, етказиб берилган пахтанинг ҳар бир килосини 7.800 сўмдан эмас, балки 6 800 сўмдан жами 352.763.601.66 сўмга яъни пахтанинг ҳар бир килосини 1 000 сўмга кам ҳисоблаб, жами 47.674.472.24 сўмга кам ҳисоб-китоб қилганини, дастлаб 10.10.2024 йилда 25.217 кг 1-нав 2-синф пахта хомашёсини (ҚҚС билан) 7 796,32 сўмдан ҳисоблаб жами 196 599 801,44 сўмлик электрон ҳисобварақ-фактура “Сотиб олувчи” томонидан тасдиқланмасдан 16.10.2024 йилда рад қилинганини, 06.11.2024 йилда 26.707 кг 1-нав 2-синф пахта хомашёсини (ҚҚС билан) сўмдан ҳисоблаб жами 208 216 318,24 сўмлик электрон ҳисобварақ-фактура ҳам тасдиқланмасдан 06.11.2024 йилда рад қилинганини, бироқ 29.11.2024 йилда 51.877 кг 1-нав 2-синф пахта хомашёсини (ҚҚС билан) 6800 сўмдан ҳисобланган жами 352 763 601,66 сўмлик электрон ҳисобварақ-фактура эса 29.11.2024 йилда тасдиқланганини, “***” масъулияти чекланган жамияти 7 796,32 сўмдан юборилган электрон ҳисобварақ-фактурани тасдиқламаган бўлсада, бироқ ҳакдорлик юқоридаги шартнома, 10.10.2024 йилдаги №ВТС05307-сонли қабул варақасида ҳамда солиштирма далолатномада ўз исботини топганини, шунингдек юқоридаги кам ҳисоб-китоб қилинган 47 674 472,24 сўм ҳамда тўлаб берилмаган 2 549 201,66 сўмни қўшиб ҳисоблаганда ҳам “***” фермер хўжалигининг “***” масъулияти чекланган жамиятида 50 223 674 сўм ҳақдорлиги мавжудлигини билдириб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “***” фермер хўжалигининг раҳбари *** ўзининг суддаги кўрсатувида, Сурхондарё вилоят Фермерлар Кенгаши вакили ***нинг кўрсатувига ўхшаш мазмунда кўрсатув бериб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суддаги кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва судга тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 2023 йил 23 июндаги 16-сонли қарорининг 1-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (бундан буён матнда Конституция деб юритилади) 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридантўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозим деб тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8,234-моддаларига кўра, мажбурият шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, 2024 йил Пахта ҳосили учун “***” масъулияти чекланган жамияти билан “***” фермер хўжалиги ўртасида Пахта харид қилиш бўйича 25.01.2024 йилдаги 20240125-сонли савдо баённомаси асосида 6684470-сонли Фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартноманинг 2бандига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 1-нав, 2-синф пахта хомашёси етиштириб етказиб бериш, жавобгар эса даъвогар томорнидан етказиб берилган пахта хомашёси маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш, мазкур шартноманинг 3.2-бандига кўра эса “Сотиб олувчи” томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.12.2023 йилдаги 680-сон қарорига асосан шартнома тўлов маблағларининг 80 фоизи маҳсулотни қабул қилинган кундан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми эса молия йилининг 31-декабрига қадар сотувчининг 23210 ҳисоб рақамига ўтказиб бериш мажбуриятини олган. Кенгаш даъвогар манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган деб ҳисоблаб, жавобгардан 50 223 674 сўм асосий қарз, 25 111 837 сўм пеня ундиришни сўраган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари пахта хомашёсини етиштириб етказиб бериш бўйича фьючерс шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатлари ҳамда суд мажлиси аниқланган ҳолатлардан кўринишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида 10.10.2024 йилда №ВТС05307-сонли қабул варақаси тўлдирилган бўлиб, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга жами 400 438 074 сўмлик пахта хомашёси етказиб берилиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Ушбу қабул варақасида жавобгар томонидан 2 279 475 сўми қуритиш ва тозалаш харажатлари учун ушлаб қолинган бўлсада, бироқ тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасида қуритиш ва тозалаш харажатларини ушлаб қолишга келишилмаган. Шунингдек даъвогар томонидан етказиб берилган пахта хомашёси бўйича жавобгар томонидан қисман 350 214 400 сўм тўловлар амалга оширилиб, қолган 47 944 199 сўм етказиб берилган пахта хомашёси ҳақи ва жавобгар томонидан асоссиз равишда ушлаб қолинган 2 279 475 сўм, жами 50 223 674 сўм асосий қарздорлик юзага келган. Сурхондарё вилоят Фермерлар Кенгаши томонидан қарздорликни тўлаб бериш ҳақида жавобгарга 2025 йил 4 август куни юборилган 333-сонли огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган, натижада жавобгар тўловларни белгиланган муддатларда тўлаб бермаганлиги, шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли тарафлар ўртасида мазкур низо келиб чиққан. ФКнинг 242-моддасига кўра, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Суд, жавобгарнинг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги факти тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномаси, огоҳлантириш хати, электрон ҳисобварақ-фактуралар, қабул варақалари, солиштирма далолатнома ва бошқа далиллар билан тўлиқ ўзининг исботини топган, деб ҳисоблайди. Юқоридаги асосларга кўра суд, даъво аризасининг жавобгар ҳисобидан 50 223 674 сўм асосий қарздорликни ундириш қисмини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар томонидан шартнома бўйича қарздорлик ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги учун 25 111 837 сўм миқдорида пеня ундириш талаби билдирилган. ФКнинг 263-моддасининг биринчи қисмига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган ва даъво аризаси киритилишига асос бўлган фьючерс шартномасининг 5.6-бандида, сотиб олувчи қабул қилган пахта хомашёси учун тўловларни белгиланган муддатда тўламаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун фьючерс шартномаси қийматининг тўланмаган тўловнинг 0,5 фоизи миқдоридаги пеняни сотувчига тўлаб бериши белгиланган. Даъвогар томонидан даъво аризасида кечиктирилган 50 223 674 сўм асосий қарздорлик суммаси 01.01.2025 йилдан 20.08.2025 йилга қадар жами 230 кунга кечиктирилганлиги сабабли жами 57 757 225,10 сўм (50 223 674 х 0,5% = 251 118,37 х 230 = 57 757 225,10) пеня ҳисобланган бўлсада, қонучиликда пеня миқдори кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги кўрсатилгани сабабли, даъво аризасида 25 111 837 сўм пеня ундириш сўралган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 25 111 837 сўм пеня ундириш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандида Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори Фуқаролик кодексининг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, юқоридаги ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, жавобгарнинг асосий қарзни бартараф этмасдан шартнома шартларини бажармасдан келганини, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, шунингдек жавобгарнинг мулкий аҳволини инобатга олиб, даъвогар ҳисоблаган пеняни йиллик банк фоизи 14 фоиздан кам бўлмаган миқдорда камайтиришни ҳамда жавобгардан даъвогар фойдасига 7 500 000 сўм миқдорда пеня суммасини ундириш талабини қаноатлантиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти вакили судга иштирок этмади ҳамда ўз важ ва эътирозларини асословчи ва тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек қарздорлик тўланганлиги тўғрисидаги далилларни судга тақдим этмади. Зеро, ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва олтинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъво аризани қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 50 223 674 сўм асосий қарз ҳамда 7 500 000 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, почта харажати Сурхондарё вилоят Фермерлар Кенгаши томонидан олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, 41 200 сўм почта харажатини жавобгар ҳисобидан Кенгаш фойдасига ундиришни, шунингдек жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 506 710,22 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15,55-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8,234,236,242,263,333,465-моддаларини, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,127,128,170,176-179,186,192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “***” фермер хўжалиги фойдасига 50 223 674 сўм асосий қарз ва 7 500 000 сўм пеня ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси бюджетига 1 506 710,22 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар “***” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Сурхондарё вилоят Фермерлар Кенгаши фойдасига олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья Т.Р.Жаббаров