Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19601 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ef88ee8c-d74f-48bd-803b-8754df086eda Claim ID PDF Hash 02c854abb820ba7e... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФК 418-моддаси ФК 418 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19601-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан 23 390 305,55 сўм асосий қарз ва 10 478 832 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Ю.Абдураззақова (ишончнома асосида)нинг иштирокида, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Судга тақдим этилган даъво аризасида баён қилинишича, “АА” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “ББ” маъсулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 11 ноябрда 1827-сонли олди-сотди шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра даъвогар жавобгарга тиббиётда қўлланиладиган дори воситалари (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади)ни етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулот ҳақини жавобгар тўлиқ тўламаганлиги учун унинг даъвогар олдида 23 390 305,55 сўмлик қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаш юзасидан юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги боис Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.6-бандига асосан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 23 390 305,55 сўм асосий қарз, 10 478 832 сўм пеня ундиришни сўраган. Даъво аризасида Палата ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома асосида жавобгарга маҳсулот етказиб берганлигини, даъво аризаси судга киритилганидан сўнг жавобгар асосий қарздорликнинг 4 400 000 сўмини тўлаганлигини маълум қилиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгардан суд мажлисида вакил иштирок этмади ҳамда низо юзасидан муносабат билдирмади. Мазкур ҳолатда суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 11 ноябрда 1827-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Ўзаро тузилган шартноманинг 1-бандига кўра даъвогар жавобгарга маҳсулотни етказиб бериш, жавобгар эса товарни қабул қилиб олиш ва уни ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича олинган мажбурият даъвогар томонидан бажарилиб, жавобгарга 2025 йил 31 январдаги 713-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 9 489 491,76 сўмлик, 2025 йил 4 апрелдаги 2724-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 18 942 907,20 сўмлик, 2025 йил 7 майдаги 4263-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 10 869 487,55 сўмлик ва 2025 йил 31 майдаги 6033-сонли ҳисобварақ-фактура орқали 10 078 600 сўмлик, жами 49 380 486,51 сўмлик маҳсулотлар етказиб берилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.2-бандида жавобгар олинган маҳсулотларнинг 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаши, қолган 50 фоиз ҳақини ҳисобварақ-фактуралар имзолангандан сўнг 30 календарь кун мобайнида тўлаши белгиланган. Жавобгар шартнома бўйича олган мажбуриятларини лозим даражада бажармай етказиб берилган маҳсулот ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўлиқ тўламаган ва 23 390 305,55 сўм миқдорида қарздорликка йўл қўйган. Даъвогарнинг қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 30 июлда юборган 548-сонли огоҳлантириш хати (талабномаси) жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. ФК 418-моддаси биринчи қисмининг мазмунига кўра сотиб олувчи товар ҳақини тўлаши лозим. Бироқ, жавобгар томонидан иш судда кўрилгунига қадар қарздорликнинг 4 400 000 сўм қисмини тўлаган, бу ҳолат даъвогарнинг суд мажлисида тақдим этган солиштирма далолатнома ва берган тушунтириши билан тасдиқланади. Мазкур қарздорлик ишдаги тарафлар ўртасида тузилган шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, солиштирма далолатнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қисман асосли деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъво аризасида жавобгар маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг ҳисобидан 10 478 832 сўм пеня ундириш сўралган. Шартноманинг 5.3-бандида етказиб берилган товарлар учун тўлов кечиктирилган ҳолда жавобгар даъвогарга кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима тўлаши назарда тутилган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига биноан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундай ҳолатда суд жавобгар маҳсулотлар ҳақини ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилган кундан бошлаб 30 кун муддат ичида тўлаши лозим бўлса-да, тўловни 2025 йил 22 октябрга қадар 112 кунга кечиктирилганлиги сабабли даъвогарнинг пеня ундириш талабини ҳам асосли деб ҳисоблайди. ФК 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида назарда тутилган тушунтиришларни инобатга олиб, суд ундирилиши талаб қилинган 10 478 832 сўм пеняни 1 550 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини рад этиш лозим топади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланган ҳолда суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 18 990 305,55 сўм асосий қарз, 1 550 000 сўм пеня, 41 200 сўм почта харажати, республика бюджетига 677 383 сўм давлат божи ундиришни лозим топди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 244, 326, 333, 386, 418-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186 ва 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “АА” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 18 990 305,55 сўм асосий қарз, 1 550 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ББ” маъсулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 677 383 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган санадан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Наманган туманлараро иқтисодий суди орқали Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ой муддат ичида апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой муддатда кассация тартибида шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев