Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2504/10441 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 86bba835-09ce-410f-a852-2b6e4400aa14 Claim ID PDF Hash d0b37ad6ab65f6c5... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
Ушбу Кодекснинг 118-моддаси Ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иш Судья: ***** Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил ***** Урганч шаҳар Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ***** раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар *****нинг жавобгар «*****» фермер хўжалигидан *****сўм аъзолик бадалини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Ю.Турсунбаев (ишончномага асосан)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И : Урганч туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалар кенгаши (кейинги матнларда даъвогар деб юритилади Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, «*****» фермер хўжалиги (кейинги матнларда жавобгар деб юритилади)дан жами *****сўм аъзолик бадалини ундиришни сўраган. Бугунги суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда огоҳлантирилган жавобгар суд мажлисига келмади ва фикр билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан суд ишни жавобгар шахс вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тушунтириш бериб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар ***** йил ҳосилидан бошлаб ҳар йили аъзолик бадалини қисман тўлаб келганлигини, қолган қарздорликни тўламаганлигини маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар тараф зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, Урганч тумани, Бекобод қишлоғида жойлашган «*****» фермер хўжалиги билан кенгаш ўртасида 2017 йил *****-сонли аъзолик шртномаси тузилган. Шартномага кўра фермер хўжалиги ҳар йилги пахта хом-ашёсини сотишдан тушган 0,8 фоизи миқдорида аъзолик бадалини тўлаш мажбуриятини олган. Шундан фермер хўжалиги 2021 йил пахта ҳосилидан ***** тонна пахта хом-ашёсини сотган, жами *****сўм даромад қилган ва шундан *****сўмдан фақат *****сўм бадал пули тўлаган. 2022 йилги пахта етиштириш бўйича ҳосилдан ***** тонна пахта хомашёсини топширган ва *****сўмнинг 0,8 фоизи *****сўм ўрнига *****сўм бадал пули тўлаган ва қолган *****сўмига қарздорлик юзага келган. 2023 йилда фермер хўжалиги 231 тонна пахта хом-ашёсини сотган ва шундан ***** сўм тўлаган, қолган ***** сўмига қарздор бўлиб қолган. Натижада фермер хўжалиги жами *****сўм бадал пулидан қарздор бўлиб қолган. Бу эса ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ3680-сонли «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарорининг 3бандида барча фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермерлари кенгашига (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) аъзолиги мажбурий, бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эса ихтиёрий ҳисобланади, фермерлар кенгашлари қишлоқ хўжалигида шартнома мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат назоратини амалга оширади, деб белгиланган. Шунга кўра, фермерлар кенгаши юқоридаги талаб билан жавобгарга аъзлолик бадалидан қарздорликни тўлаш бўйича талабнома юборган, бироқ ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар аўртасида низо келиб чиққан ва фермерлар кенгаши судга даъво қўзғатган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса – иш муомаласи одатларига ва одатда қуйиладиган бошқа талабларга мувофиқ, лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги кўрсатилган. Ушбу Кодекснинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 129, 170, 176-180, 186- моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар «*****» фермер хўжалигидан даъвогар ***** фойдасига *****сўм аъзолик бадали ва *****сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар «*****» фермер хўжалигидан Республика бюджетига *****сўм ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддатда кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья *****