← Назад
Решение #2846071 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 470 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
-------------------сонли иш
судья: Б.Мадрахимов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Наманган шаҳар
2025 йил 17 ноябрь
Наманган
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Б.Мадрахимовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Х.Ишанхужаевнинг
котиблигида, даъвогар вакили – М.Тожимаматов(ишончнома асосида),
жавобгар вакили Т.Келдиев(ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар
- ------------- АЖнинг жавобгар – ------------- АЖдан 444847412 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни Наманган
туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қўйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
------------- АЖ(бундан буён матнда – даъвогар) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, ------------- АЖ(бундан буён матнда – жавобгар)дан
энергия таъминоти шартномасига асосан истеъмол қилинган электр
энергиясидан бўлган 444847412 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида даъвони тан олиб, ҳақиқатда
қарздорлик мавжудлиги, тез орада тўловларни амалга оширилишини
билдирди.
Суд
ишдаги
тўпланган
хужжатларни
ўрганиб,
тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
Иш хужжатларидан аниқланишича, Наманган шаҳар электр таьминоти
корхонаси билан ------------- АЖ ўртасида “Юридик шахслар учун электр
энергияси таъминоти” шартномаси тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномани 1-бандига мувофиқ, ушбу
шартнома билан корхона истеъмолчига уланган электр тармоқлари орқали
электр энергиясини(бундан буён матнда - “Энергия”) етказиб бериш
мажбуриятини, истеъмолчи эса қабул қилинган энергия хақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.4-бандига кўра, корхона томонидан истеъмолчига
етказиб берилган энергия (қувват) миқдори энергияни (қувватни) ҳисобга
олиш приборлари кўрсаткичлари бўйича аниқланади деб белгиланган.
Шартномага асосан корхона томонидан истеъмолчига хар ойда
белгиланган миқдорда энергия қуввати етказиб берилган. Даъво аризага
илова қилинган маълумотларга кўра, етказиб берилган энергия учун 2025
йил 1 октябрь холатига асосий қарздорлик 444847412 сўмни ташкил этган.
Суднинг 2025 йил 29 октябрдаги ажрими билан ишга Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Наманган вилоят
бошқармасидан мутахассис жалб этилган бўлиб, мутахассис Ж.Маматов
суд мажлисига қадар жавобгарнинг 2025 йил 1 октябрь ҳолатига электр
энергиясида бўлган қарздорлиги юзасидан ёзма равишда маълумот тақдим
этган. Мазкур маълумотномага асосан жавобгарнинг 2025 йил 1 октябрь
ҳолатига етказиб берилган электр энергиясидан бўлган қарздорлиги
444847412 сўмни ташкил этади.
Юқоридаги ҳолатлар тарафлар ўртасида тузилган шартнома,
ҳисобварақ-фактуралар, мутахассис хулосаси ва бошқа ҳужжатлар билан
ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд даъвони тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 444847412 сўм ундиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда –
ФК)нинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 468-моддаси ҳамда энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 470-моддасига кўра эса, энергия билан таъминловчи
ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти
шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия
бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан
таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори
ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши
белгиланган.
Суд, юқоридагиларга кўра, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
тўланган 41200 сўм почта харажатларини ҳамда бюджетга 8896948.24 сўм
давлат божини ундиришни лозим деб хисоблайди.
Суд, ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
------------- АЖнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ------------- АЖ ҳисобидан:
- Даъвогар ------------- АЖ фойдасига 444847412 сўм электр
энергиясидан бўлган қарздорлик хамда олдиндан тўланган 41200 сўм судпочта харажати;
- Республика бюджетига 8896948.24 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик
муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга
киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи
Б.Мадрахимов