← Назад
Решение #2846072 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 32 | — | law | |
| онун | 48 | — | law | |
| онун | 51 | — | law | |
| ИПК | 221 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14065-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ
ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 17 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозова котибалигида, *****нинг “*****” МЧЖга нисбатан
берган аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили *****
(ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
***** (кейинги ўринларда аризачи деб юритилади) Жиззах туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (кейинги матнларда
жавобгар деб юритилади)га 2022 йил 21 июнда берилган 030510-сонли
лицензиянинг амал қилиш муддатини 6 ойга тўхтатиб туришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили жавобгар 2025 йил 22 октябрда
инспекцияга хат йўллаб, фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш бўйича солиқ органига
хабар берилганлигини, инспекциядан алоҳида рухсат олгунча фаолият
юритмаслигини маълум қилганлигини айтиб, аризани қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Жавобгар бугунги
суд мажлиси тўғрисида аризачи орқали хабардор қилинган. Суд мавжуд иш
ҳужжатлари ва аризачи вакилининг иштироки билан ишни кўриб чиқиш мумкин деб
ҳисоблаб, жавобгарни суд мажлисида иштирок этишини лозим деб топмайди.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришлари тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад
этишни ва суд харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, даъвогар жавобгарга 2022 йил 21 июнда
Жиззах шаҳри Бунёд маҳалласи Катта ўзбек тракти кўчаси 9-уй манзилида
АЁҚСнинг нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш
талабларига мувофиқлиги тўғрисида 030510-сонли рухсатнома берган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473Ф-сонли фармойишига асосан ***** томонидан 2025 йил 25 июлда жавобгарга
тегишли АЁҚШда ўтказилган ўрганишда саноат хавфсизлигига доир талаблар
бажарилмаганлиги
аниқланган.
Ўрганиш
юзасидан
маълумотнома
расмийлаштирилган бўлиб, маълумотномада йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб
ўтилган. ***** 2025 йил 20 октябрда даъвогарга мурожаат қилиб, жавобгар
ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф қилмаганлигини маълум қилиб,
унинг фаолиятини тўхтатиш бўйича чоралар кўришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб
юритилади) 2-иловаси (Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари)нинг 38-бандига
асосан, автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини
қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги
тўғрисида хулоса махсус ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари томонидан
берилади.
Қонун 32-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, лицензиянинг ёки рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб
турилиши мумкин:
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан
лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги
аниқланганда;
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан
ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини
унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, лицензиянинг ёки рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш
ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган
муддатга эса — суд томонидан амалга оширилади.
Ушбу модданинг ўн иккинчи қисмига асосан, лицензиат ёки рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс ўз фаолияти вақтинча тўхтатиб турилган
тақдирда лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал
қилишини олти ойгача муддатга тўхтатиб туриш ҳақида ваколатли органга ариза
билан мурожаат қилиши мумкин. Агар лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатни олган шахс лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг
амал қилиши тўхтатиб турилганидан кейин олти ой ичида лицензиянинг ёки рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида
ваколатли органга ариза билан мурожаат этмаган бўлса, лицензиянинг ёки рухсат
этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши тугатилади.
Қонун 48-моддасининг биринчи қисмига кўра, лицензиатларнинг, фаолиятни
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида амалга ошираётган шахсларнинг,
хабардор этувчиларнинг фаолияти ваколатли органлар томонидан назорат қилинади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, лицензия, рухсат бериш ва хабардор
қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга
ошираётганда ваколатли органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга
эга:
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига жисмоний
ва юридик шахсларнинг риоя этишини текширишни Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ёки уни хабардор
қилган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда жойига чиққан ҳолда ўтказиш;
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя
этилиши юзасидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича
жисмоний ва юридик шахслардан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширувлар натижалари асосида жисмоний ва юридик шахслар йўл қўйган
лицензия, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ва шартларига доир
қоидабузарликларни кўрсатган ҳолда далолатномалар тузиш;
жисмоний ва юридик шахслар зиммасига аниқланган қоидабузарликларни
бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай
қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини
тўхтатиб туриш ёхуд уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат
қилиш;
хабардор қилувчиларнинг фаолиятини (ҳаракатларини) тўхтатиб туриш ва
қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларнинг фаолиятини тугатиш
тўғрисида, шунингдек хабардор қилувчининг фаолиятини (ҳаракатларини) амалга
оширишни тақиқлаш тўғрисида судга ариза бериш;
ушбу Қонунга мувофиқ лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартибтаомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима (бундан
буён матнда жарима деб юритилади) солиш тўғрисида судга ариза бериш;
лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги
ваколатларни амалга ошириш учун судга давлат божи тўламасдан аризалар бериш.
Ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан, назоратни амалга ошириш билан
боғлиқ ҳолда ўтказиладиган тадбиркорлик субъектларини текширишлар Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан белгиланган тартибда
келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
Қонун 51-моддасининг биринчи қисмига кўра, лицензия, рухсат бериш ва
хабардор қилиш талаблари ва шартларига риоя этилишини жойга чиққан ҳолда
текшириш қуйидагилар асосида амалга оширилади:
«хавфни таҳлил этиш» тизими;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан жамоатчилик назорати
субъектларининг мурожаатлари;
жисмоний шахсларнинг лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш
тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчиликнинг бузилиши ҳоллари тўғрисида
махсус электрон тизим орқали юборилган маълумотлари.
Ушбу модданинг иккинчи қсмига асосан, лицензия, рухсат бериш ва хабардор
қилиш талаблари ва шартларига риоя этилишини жойига чиққан ҳолда текшириш
қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини
ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган ёки уни хабардор қилган ҳолда амалга
оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги
80-сонли қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият
турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 25-иловасида
келтирилган Нефть, газни (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган
углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда
реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспортининг 4-позициясида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт
маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси лицензияловчи
орган сифатида кўрсатилган; 9-позициясида нефть, газни (шу жумладан, сиқилган
табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта
ишлаш ҳамда реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талаблари ва шартлари
белгиланган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
а) лицензиат томонидан нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва
суюлтирилган углеводород газини) ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта
ишлаш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига,
шунингдек, амалдаги экология, санитария, метрология, ёнғин хавфсизлиги ва техник
нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш, шунингдек, автомобилларга газ
тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида
санитария ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоидалари талабларига жавоб берадиган
санитария-гигиена шохобчаларининг мавжудлиги;
б) юридик шахс штатида лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича
тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбарлар ва
муҳандис-техник ходимларнинг, шунингдек, махсус тайёргарликдан ўтган хизмат
кўрсатувчи техник ходимларнинг мавжуд бўлиши;
в) қазиб олинадиган ва сотиладиган маҳсулот турларига сифат
сертификатининг мавжудлиги ва амалда уларнинг сифат сертификатига
мувофиқлиги;
г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан,
тегишли моддий-техника базадан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш
қурилмаларидан, бошқа техника воситаларидан шу жумладан, замонавий ўлчов
асбобларини Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг
автоматлаштирилган тизимига улаш орқали фойдаланиш учун шароитларнинг
яратилганлиги;*
д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан
фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган ҳолларда режим органининг
мавжудлиги;
е) лицензия талабгорига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли
бўлган, лицензияланадиган фаолият турини амалдаги техник жиҳатдан тартибга
солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда
бажариш учун зарур бўлган моддий-техника базанинг (бинолар, хоналар, қурилиш
машиналари, механизм ва транспорт, асбоблар, энергетика қурилмалари, назорат ва
ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерлар) мавжуд бўлиши;
ж) қазиб чиқарилган, қайта ишланган ва сотилган нефть, газ ҳамда газ
конденсати ҳажмининг алоҳида бирламчи ҳисобини юритиш;
з) сиқилган табиий ёки суюлтирилган углеводород газда ишлашга
мослаштирилганлиги тўғрисида тегишли рухсат этувчи ҳужжатлари мавжуд
бўлмаган ва навбатдаги техник синовдан ўтмаган автотранспорт воситаларига газ
тўлдирмаслик;*
и) автомобиль газ баллонларини сиқилган табиий газ билан тўлдиришда
максимал бомимни 20 МПА дан оширмаслик;*
й) истеъмолчиларга нефть, газ ҳамда газ конденсатини (шу жумладан,
суюлтирилган углеводород ва сиқилган табиий) тўғри сотишни, маҳсулотга сифат
сертификатнинг мавжуд бўлиши ҳамда унинг сифат сертификатига амалда мувофиқ
бўлишини таъминлаш;
к) нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш
(шу жумладан, охирги истеъмолчигача сотиш) бўйича фаолиятни амалга оширувчи
юридик — шахс-лицензиатлар томонидан умумий фойдаланишдаги газ
тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини
бошқача тарзда бузиш, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан,
уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ҳисобга олиш
асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга лицензиат
томонидан рухсатсиз аралашиш;*
л) Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори билан
тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш
тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ техноген хавфи юқори бўлган зоналар
кадастр паспорти ишлаб чиқилганлиги ва давлат реестридан ўтказилганлиги.
(* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар)
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда
ИПК деб юритилади) 219-моддасининг 5-бандига кўра, тадбиркорлик фаолиятининг
айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал
қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал
қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш тўғрисидаги
аризага — лицензиянинг (рухсатноманинг) ва лицензия шартномасининг тегишли
тарзда тасдиқланган кўчирма нусхалари; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари
ва лицензия шартномаси шартлари лицензиянинг (рухсатноманинг) амал қилишини
тўхтатиб туриш, тугатиш ва (ёки) лицензияни (рухсатномани) бекор қилиш учун
асос бўладиган тарзда юридик шахс ёки фуқаро томонидан бузилганлигини
тасдиқловчи далил илова қилинади.
ИПК 221-моддасининг иккинчи қисмига асосан, суд ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини; текшириш
учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа ҳужжат тузиш учун
асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари бор-йўқлигини; мазкур
ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилгантутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар бор-йўқлигини
аниқлайди.
ИПК 68-моддасининг иккинчи қисмига асосан, юридик шахслар ва
фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни
исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, суд ишни кўришда давлат органининг
ёки бошқа органнинг ҳужжати қонунга мувофиқ эмаслигини, шу жумладан ушбу
ҳужжат ваколат доирасидан четга чиқилган ҳолда қабул қилинганлигини аниқласа,
қонунга мувофиқ қарор қабул қилади.
Аниқланган иш ҳолатлари ва қайд қилинган қонунчилик нормаларига асосан,
суд жавобгарнинг лицензия (рухсат этиш) талаблари ва шартларига риоя қилиниши
юзасидан ўтказилган ўрганиш (текшириш) лицензияловчи (рухсатнома берувчи)
махсус ваколатли орган томонидан эмас, бошқа назорат қилувчи орган томонидан
ўтказилганлиги, ўрганиш натижаси бўйича далолатнома эмас маълумотнома
расмийлаштирилганлиги, ўрганишда аниқланган камчиликларнинг асослари судга
тақдим қилинмаганлиги, ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш
бўйича жавобгарга кўрсатма берилмаганлиги, ўрганиш (текшириш) Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилмасдан ёки уни
хабардор қилмасдан ўтказилганлиги ҳамда ариза талаби судга нотўғри
киритилганлиги (жавобгарга лицензия эмас рухсатнома берилган) сабабли
жавобгарга нисбатан ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш учун асослар мавжуд эмас
деб ҳисоблайди.
Шунга кўра, суд аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Аризачи судга ариза киритишда 41 200 сўм почта харажати тўлаган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига асосан, аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини
тўлашдан озод қилинади.
Шунга кўра, суд аризачи томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни, ишнинг натижаси бўйича давлат божи
ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат
бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 32, 48, 51моддалари, Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 68, 118, 170, 175-179, 186, 219,
221, 222-моддаларига асосан, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Аризачи ***** томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати
ўз зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой ичида
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов