← Назад
Решение #2846073 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| йича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| амда | 734 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
хххххххххх-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри
хххххххххх
Термиз туманлараро иқтисодий суди, судья ххххххххх раислигида, судья
ёрдамчиси З.Казиеванинг котиблигида, даъвогар вакили ххххххххх(20.05.2025
йилдаги 01-2419/12-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“ххххххххх” АЖ Бош банки манфаатида жавобгар “Хххххххх” нодавлат таълим
муассасасига нисбатан кредит ва фоиз қарздорлигини ундириш ҳақида киритган
даъво аризаси бўйича тўпланган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “Хххххххххх” АЖ Бош банки (кейинги ўринларда –
даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
“Хххххххх” НТМ (кейинги ўринларда – жавобгар) ҳисобидан 08.05.2019
йилдаги хххххххх -сонли ва хххххххх йилдаги 14/2020-сонли кредит
шартномалари бўйича жами хххххххх сўм асосий кредит қарзи, уларга
ҳисобланган фоиз ҳамда ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ суд харажатларини
ундиришни сўраган.
Палата ишни унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида ўз вакили иштирокини
таъминламади, судга бунинг сабабини маълум қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда - ИПК)нинг 170-моддасига асосан суд ишни жавобгар ва Палата вакили
иштирокисиз кўриш мумкин, деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини тўлиқ
қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, суд мажлисида иштирок этган тарафнинг тушунтириш ва важларини
тинглаб, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишда мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида
08.05.2019 йилда тузилган хххххххх-сонли кредит шартномасига асосан
жавобгарга йиллик 1 фоиз устама тўлаш шарти билан 180 ой муддатга,
мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш мақсадида 1 650 000 000 (бир
миллиард олти юз эллик миллион) сўм кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномасининг 3.3-бандига биноан, кредит таъминоти учун
гаровга жавобгарга тегишли ва Хххххххх -манзилда жойлашган қурилиши
тугалланмаган хусусий мактабгача таълим биноси 180 000 000 сўмга баҳоланган
ҳолда, фуқаро Ххххххххга тегишли Ххххххххда жойлашган хизмат кўрсатиш
биноси 100 000 000 сўмга баҳоланган ҳолда, фуқаро Ххххххххга тегишли
Термиз шаҳар Исо Ат Термизий кўчаси 59-манзилда жойлашган яшаш уйи
биноси 150 000 000 сўмга баҳоланган ҳолда, “ххххххххххх” суғурта
ташкилотининг 100 000 000 сўлик кредит қайтмаслик хатаридан суғурта полиси,
жами 530 000 000 сўмлик гаров таъминоти тақдим этилган.
Ушбу тақдим этилган гаров таъминотлари 424 000 000 сўм кредит
маблағига етарли бўлиб, кредит маблағининг қолган қисмига ликвидли гаров
таъминоти тақдим этилгандан сўнг траншлар асосида ажратилиши кўзда
тутилган.
Кейинчалик кредит маблағи эвазига қуриб битказиладиган мактабгача
таълим муассасаси биноси қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, кадастр
хизматида эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 5 банк иш
куни ичида жавобгар даъвогарга таъминот сифатида тақдим этиш
мажбуриятини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 27.01.2020 йилда тузилган 24/2020-сонли
кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга йиллик 1 фоиз устама тўлаш
шарти билан 180 ой муддатга, мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш
мақсадида 1 650 000 000 (бир миллиард олти юз эллик миллион) сўм кредит
маблағи ажратилган.
Мазкур кредит шартномасининг 3.3-бандига биноан, кредит таъминоти
учун гаровга жавобгарга тегишли ва Хххххххх -манзилда жойлашган қурилиши
тугалланмаган хусусий мактабгача таълим биноси 597 500 000 сўмга баҳоланган
ҳолда тақдим этилган.
Ушбу тақдим этилган гаров таъминоти 478 000 000 сўм кредит маблағига
етарли бўлиб, кредит маблағининг қолган қисми ликвидли гаров таъминоти
тақдим этилгандан сўнг ажратилиши кўзда тутилган.
Кейинчалик кредит маблағи эвазига қуриб битказиладиган мактабгача
таълим муассасаси биноси қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, кадастр
хизматида эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб 5 банк иш
куни ичида жавобгар даъвогарга таъминот сифатида тақдим этиш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг 3.8-бандига биноан, жавобгар ажратилган кредит
маблағини қайтариш муддати бузилган ҳолларда 30 кунгача кечиктирилганда –
йилига 23,4 фоиз, 30 кундан ортиқ кечикканда йилига 27 фоиз устама тўлаш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномасининг 4.6-бандида жавобгар ўзига юклатилган
мажбуриятларини бажармаган ҳолларда ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда банк ўз ҳохишига кўра қуйидагилардан бири ёки бир нечтасини амалга
ошириш ҳуқуқи белгиланган:
- Мажбурият бажарилмаганлиги хусусида жавобгарга хабар юбориб,
вазиятни бартараф этиш учун муддат белгилаш;
- Ўз фармойишига биноан жавобгарнинг ҳар қандай ҳисобварағидан кредит
суммасига нисбатан 0,1 фоиз миқдорда пеня тўланишини талаб қилиш;
- Жавобгарнинг кредитдан фойдаланиш ҳуқуқини амалда тўхтатиб туриш
ёки бекор қилиш;
- Бутун кредитни ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин ва дарҳол
тегишли фоизлари билан бирга қайтарилишини талаб қилиш;
- Кредит таъминотини сотишга доир ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиш
белгиланган.
Кредит шартномасининг 7.1-бандида шартномавий мажбуриятларини
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тараф иккинчи тарафга етказилган
зарарни қоплаб бериши, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган
тарзда жавоб бериши назарда тутилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан кредит
шартномасида ўзига юклатилган мажбуриятлар тўлиқ бажарилган бўлсада,
жавобгар шартномавий мажбуриятларини бажармасдан, кредит қарздорлиги ва
фоизларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
кредит шартномаси шартларини бажармаганлиги, кредит шартномаси бўйича
тўлов жадвалига риоя қилмасдан, тўловларни ўз вақтида мунтазам равишда
амалга оширмаганлиги боис, асосий кредит қарзи, унга ҳисобланган фоиз
қарздорлигини ва тўлов кечиктирилган кунлар учун неустойка ундиришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК)
236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган,
қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да
кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади.
ФК 744-моддасига кўра к[СПиТ:
1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит]
редит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти
(кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини
олади.
Қонунчиликка мувофиқ кредит ташкилотлари бўлмаган тижорат
ташкилотларининг кредитлашни амалга оширишига йўл қўйилган ҳолларда
кредит шартномаси тўғрисидаги қоидалар бундай тижорат ташкилотлари амалга
оширадиган кредитлаш муносабатларига нисбатан қўлланади.
Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув
қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган
суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи
қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар,
шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги “Кредит
шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги
13/150-сонли қарори 8-бандининг биринчи хатбошида кредит суммалари ва
фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда, бир вақтнинг
ўзида кредит шартномасида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг
амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши
мумкинлиги (агар уни ундириш талаб қилинган бўлса) ҳақида тушунтириш
берилган.
ИПК 68-моддасининг бешинчи қисмига биноан, агар тараф суд томонидан
талаб этилаётган далилни ўзида ушлаб турган ва суд сўрови билан белгиланган
муддатда уни тақдим этмаётган бўлса, ундаги маълумотлар шу тараф
манфаатларига қарши қаратилган деб тахмин қилинади ва у томонидан тан
олинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддаси биринчи қисмига асосан суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради.
Юқоридагиларга биноан, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича ўз
мажбуриятларини мунтазам равишда бажармасдан келганлигини, тўлов
жадвалига риоя қилмаганлигини, юзага келган кредит фоизи ва асосий қарзни
тўламасдан келганлигини инобатга олиб, суд даъвони қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 08.05.2019 йилдаги хххххххх-сонли
кредит шартномаси бўйича 60 469 000 сўм муддати ўтган асосий қарз, 14 810
781 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 79 520 сўм фоиз қарзи, жами 75
359 302 сўм, 27.01.2020 йилдаги 14/2020-сонли кредит шартномаси бўйича
22 741 544 сўм муддати ўтган асосий қарз, 16 598 484 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги,
136 449 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 39 474 477 сўм, ҳаммаси бўлиб
114 833 779 сўм қарздорликни ундиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини
муҳокама қилиб, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига жавобгар ҳисобидан 2 296 675,58 сўм давлат
божини, даъвогар фойдасига иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажатини ундириш ҳақида тўхтамга келди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176, 186-188, 190, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Хххххххх” нодавлат таълим муассасаси ҳисобидан:
- даъвогар “Хххххххххх” АЖ Бош банки фойдасига 08.05.2019 йилдаги
хххххххх-сонли кредит шартномаси бўйича 60 469 000 сўм муддати ўтган
асосий қарз, 14 810 781 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 79 520 сўм фоиз
қарзи, жами 75 359 302 сўм, 27.01.2020 йилдаги 14/2020-сонли кредит
шартномаси бўйича 22 741 544 сўм муддати ўтган асосий қарз, 16 598 484 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 136 449 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами
39 474 477 сўм, ҳаммаси бўлиб 114 833 779 сўм қарздорлик ҳамда иш учун
олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати;
- Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 2 296 675,58 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест) берилмаса, олти
ойлик муддатда кассация шикояти (протест) беришлари мумкин.
Судья
Хххххххххх