Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2505/19518 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья SHERALIYEV SHUXRAT JANISHBOYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID cbe21bc1-dd87-4f21-b6c2-df01b26a3a76 Claim ID PDF Hash 97e046ae3f8e6d6f... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 24-моддаси нинг 24 law
ИПКнинг 215-моддаси ИПКнинг 215 law
ИПК 216-моддаси ИПК 216 law
онуннинг 32-моддаси онуннинг 32 law
ИПК 217-моддаси ИПК 217 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
онуни 9-моддаси онуни 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1601-2505/19518-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 17 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Ж.Шералиев раислигида, судья ёрдамчиси А.Л.Низомовнинг котиблигида, аризачи ААнинг жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятига 2023 йил 3 ноябрда берилган 154981-рақамли рухсатноманинг амал қилишини олти ой муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили Ф.И.Ҳасанов (ишончнома асосида) иштирокида, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Судга тақдим этилган аризасида баён қилинишича, “ББ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ихтисослашган дўконларда мотр ёқилғиси чакана савдоси фаолияти билан шуғулланган бўлиб, автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи, амал қилиш муддати 2028 йил 3 ноябрга қадар бўлган 2023 йил 3 ноябрдаги 154981-рақамли рухсатномага эга бўлган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сонли фармойиши асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан жавобгарга қарашли объектда ёқилғи (суюлтирилган ва сиқилган газ, бензин ва дизел ёқилғиси) қуйиш, сақлаш ва тарқатиш шахобчасининг фаолиятида рухсатнома талабларига амал қилиниши юзасидан ўтказилган ўрганишда жавобгар томонидан рухсатнома талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланган. Шу боис АА (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга 2023 йил 3 ноябрда “Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш” фаолияти учун берилган 154981-рақамли рухсатноманинг амал қилишини олти ой муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суднинг ажрими билан ариза предметини ўзгартириш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинган. Суд мажлисида аризачи вакили ариза талабига аниқлик киритиб, жавобгар фаолиятида ўтказилган ўрганишда рухсатнома талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганлигини маълум қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда ариза талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юридик манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганлигини тасдиқловчи гибрид почта маълумоти ва жавобгарнинг st t.uz сайтидан олинган маълумотга асосан s bit n93@gm il. m электрон почта манзилига юборилганлигини тасдиқловчи маълумот иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасига кўра, ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси иккинчи ва учинчи қисмига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгилаб қўйилган. “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 24-моддаси иккинчи қисми биринчи бандига кўра, лицензиялаш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги қонунчилик хужжатларининг муайян қоидаларига жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этишлари шарт. Қонунга кўра, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат — ваколатли орган томонидан рухсатнома, келишув, хулоса шаклида, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклларда бериладиган, рухсат бериш талаблари ва шартларига мажбурий равишда риоя этилган тақдирда муайян фаолиятни (ҳаракатларни) амалга ошириш ҳуқуқини берадиган ҳужжатдир. Қонуннинг 2-иловаси, 38-бандига кўра, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат сифатида автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса юзасидан автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва тарқатиш фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли органлар хисобланади. ИПКнинг 215-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги аризалар билан судларга назорат қилувчи органлар мурожаат этишга ҳақли. ИПК 216-моддасига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Наманган вилояти, Янги Наманган тумани, А.Беруний МФЙ, 8-март кўчаси манзилида жойлашган жавобгар ихтисослашган дўконларда мотр ёқилғиси чакана савдоси фаолияти билан шуғулланган бўлиб, автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш фаолияти учун АА “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармаси томонидан 2023 йил 3 ноябрдаги 154981-рақамли рухсатнома беш йил муддатга берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июлдаги 473-сонли фармойиши асосида тузилган ишчи гуруҳи томонидан жавобгарга қарашли объектда ёқилғи (суюлтирилган ва сиқилган газ, бензин ва дизел ёқилғиси) қуйиш, сақлаш ва тарқатиш шахобчасининг фаолиятида ўрганиш ўтказилган. Ўрганишда жавобгарга қарашли автомобилга ёнилғиси қуйиш шохобчаси (бундан буён матнда АЁҚШ деб юритилади)да технология лойиҳа хужжатлари мавжуд эмаслиги, хаво клапанлари носоз ҳолда эканлиги, сиғимлар бўялмаган ва трафарет ёзувлари йўқлиги, атрофи химояланмаганлиги, сифат таҳлили учун шартнома тузилмаганлиги, таҳлиллар ўтказилмаганлиги, технологик ва электр схемалари паспорти йўқлиги, сиғим паспорти мавжуд эмаслиги, келтирилган нефть маҳсулотлари ҳисобини юритиш (журнал) хисоби мавжуд эмаслиги, қиёслов кўригидан ўтказилмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги “Ёнилғи-мойлаш материаллари сотишни тартибга солиш тўғрисида”ги 240-сонли қарори билан тасдиқланган “Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш” Қоидаларининг 10-банди бўйича ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги, шахобчанинг атрофидаги аҳоли уйлари ва ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотлар бўйича оралиқ масофаси Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНК деб юритилади) талабларига мос келмаслиги аниқланган. Ўрганиш якуни бўйича расмийлаштирилган маълумотномалар жавобгарга қарашли АЁҚШ шахобчаси маъсул ходими томонидан имзоланган ва иш судда кўрилгунига қадар жавобгар томонидан эътироз билдирилмаган. Шу боис аризачи жавобгарнинг лицензия ва руҳсат бериш талабларига ҳамда шартларига риоя этмасдан фаолият юритганлиги юзасидан берилган рухсатноманинг амал қилишини олти ой муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган. Бироқ, жавобгар томонидан бугунги кунга қадар камчиликлар бартараф этилмаган. Қонуннинг 32-моддасига кўра, лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин: лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларининг бузилганлиги аниқланганда; лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан ваколатли органнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини унинг зиммасига юкловчи қарори бажарилмаганда. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилишини ўн кунгача муддатга тўхтатиб туриш ваколатли орган томонидан, ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан амалга оширилади. Баён қилинганларга асосланган ҳолда аризада кўрсатилган талаб асосли эканлиги, жавобгар томонидан рухсатномага оид қонунчилик талабларининг бузилганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги боис суд ариза талабини қаноатлантириш лозим деб ҳисоблайди. ИПК 217-моддаси биринчи қисмининг 6-бандига асосан тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво (ариза) талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига мувофиқ аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган. Қайд этилганларга кўра суд иш бўйича тарафлардан давлат божи ундирмасликни, жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига 41 200 сўм почта харажатини ундириш лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонунининг 24, 32-моддалари, Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179 186, 215-222-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачи ААнинг аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамиятига 2023 й 3 ноябрда “Автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва тарқатиш” фаолияти учун берилган 154981-рақамли рухсатномани амал қилиши 6 (олти) ой муддатга тўхтатиб турилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 10 (ўн) иш куни ичида бартараф этилсин. Аризачи АА зиммасига рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти томонидан бартараф этилган тақдирда, кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олган кундан эътиборан уч иш куни ичида рухсатноманинг амал қилишини суд ҳужжатисиз қайта тиклаш мажбурияти юклатилсин. Жавобгар “ББ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан аризачи АА фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори ўн кунлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Ж.Шералиев