Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2201-2401/4027 Дата решения 17.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья ALLABERGANOVA NILUFAR ATAMURATOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0aced37f-ed15-42b5-8fba-00cac5eeaa1f Claim ID PDF Hash 9b125b4b04db712a... Загружено 10.04.2026 PDF
Текст решения Оригинал (узб.)
*****-сонли иқтисодий иш Судья: ***** УРГАНЧ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (тугатишга доир иш юритишни тиклаш тўғрисида) 2025 йил ***** Урганч шаҳар Урганч туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****раислигида, судья ёрдамчиси *****нинг котиблигида, Урганч туманлараро иқтисодий суди биносидаги очиқ суд мажлисида, даъвогар *****нинг қарздор «*****» масъулияти чекланган жамиятини тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги тугатишга доир иш бўйича ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Хоразм вилояти солиқ бошқармаси Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «*****» масъулияти чекланган жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2024 йил ***** ҳал қилув қарори билан аризадаги талаб тўлиқ қаноатлантирилган ва қарздор тўловга қобилиятсиз деб топилган, тугатиш бошқарувчиси этиб *****тайинланган. Тугатиш бошқарувчисининг аризасига асосан суднинг 2024 йил ***** ажрими билан соддалаштирилган таомилдан умумий таомилга ўтказилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб *****тайинланган. Тугатиш бошқарувчи томонидан 2025 йил *****куни судга тугатиш ишлари якунланганлиги ҳақида корхона соғломлашганлиги муносабати билан якуний ҳисобот тақдим этилган. Суднинг 2025 йил *****кунги ажрими билан тугатишга доир иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқарилган. Бироқ, суднинг ушбу ажримидан норози бўлиб тугатиш бошқарувчиси томонидан кассация тартибида шикоят келтирган. Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2025 йил *****кунги қарори билан Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил *****тугатишга доир иш юритишни тугатиш тўғрисида қабул қилинган ажрими бекор қилинган ва тўловга қобилиятсизлик иши доирасида тугатишга доир иш юритишни тиклаш ва тугатишга доир иш юритишни давом эттириш учун мазкур иқтисодий иш Урганч туманлараро иқтисодий судига юборилган. Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида кредитор қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади ва ариза юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддасига асосан кредитор вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган тугатиш бошқарувчи тушунтириш бериб, тугатиш жараёнида келишув битимига ваколатсиз банк вакили томонидан имзо қўйилганлигини ва бу ҳолат вилоят суди кассация инстанциясининг қарори билан аниқланганлигини маълум қилиб, тугатишга доир иш юритишни тиклаб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тугатиш бошқарувчининг кўрсатмаларини тинглаб ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан тугатишга доир иш юритишни тиклашни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича, тугатиш жараёнида тузилган келишув битими тузилган ва унда кредитор АТБ «*****» вакилининг имзо қўйишга махсус ваколати бўлмагани ҳолда келишув битимига ваколатсиз бўлган шахс томонидан имзо қўйилганлиги аниқланган. Бу эса тугатишга доир иш юритишни тугатиш тўғрисида суд томонидан ажрим чиқарилишига сабаб бўлган. Эндиликда ушбу ажрим юқори инстанция томонидан бекор қилинганлиги сабабли тугатишга доир иш юритишни тиклаш лозим бўлади. Бу ҳолат эса тугатиш бошқарувчининг якуний ҳисоботида акс эттирилмаган. Суд мазкур ҳолатларни иш учун муҳим ҳолатлар деб ҳисоблайди. Баён қилинганларга кўра, суднинг 2025 йил *****ажрими бекор қилинганлиги сабабли тугатишга доир иш юритишни тиклашни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 195 - моддаларига асосланиб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Суднинг 2025 йил *****ажрими бекор қилинганлиги сабабли ушбу иқтисодий иш доирасида тугатишга доир иш юритиш тиклансин. Тугатиш бошқарувчи *****зиммасига Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни доирасида тугатиш ишларини давом эттириш ва қарздорликларни ундириш чораларини кўриш юклатилсин. Ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья *****